“yeUTT” kafedrasi texnikalarini saqlash pavilionida mavjud avtomobillar va traktorlar rusumlari ro‘yxatini tuzish, vazifalari va markalanishlarini o‘rganish (o‘qituvchi belgilab bergan avtomobil yoki traktor rusumi) texnik pasporti bilan tanishish va asosiy tavsiflarini yozib olish
«YeUTT» kafedrasi q.x. texnikalarini saqlash pavilionida mavjud bo‘lgan q.x. texnikalarini ro‘yxatini tuzish.
Лар мажмуаси ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш деб аталади. Бу ишлар таркибига деталларни тайёрлаш технологик жараёнини ишлаб чиқиш, ЙБ ва бутун машинани йиғиш ва созлаш, янги технологик оснасткани, мосламаларни, қуролларни ўзлаштириш, маҳсулотни тайёрлаш бўйича ҳамма операция ва жараёнларни ишлаб чиқиш ишлари киради. Бундан ташқари бу ишлар туркумига ишлаб чиқариш вазифаларини цехлар ва участкаларга тақсимлаб чиқиш, ишчи ва ўлчов асбобларини лойиҳалаш ва тайёрлаш, ускуналарни алоҳида цехларга жойлаштириш ҳамда корхона худудида цехларни компоновкалаш ишлари ҳам киради.
Яхши амалга оширилган технологик тайёргарлик нофақат ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун кетадиган вақтни қисқартиради, балки ишлаб чиқариш харажатларини ҳам қисқартиради. Технолгик тайёргарликнинг муҳимлик даражасини англаш учун қуйидаги рақамларни келтириб ўтиш мумкин: янги машинани ишлаб чиқаришга киритишда ҳар мингта детал учун тахминан 15 минг номдаги ҳар хил техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва 5 мингтагача ҳар хил турдаги оснастка ва асбобларни тайёрлашга тўғри келади. Бу ишлар ҳажмини камайтириб, маҳсулот таннархини пасайтириш ҳам мумкин.
Ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш жараёнида илмий-техника тараққиётининг иккита муҳим жиҳати бўлган маҳсулотни янгилаш ва корхонанинг техник базасини такомиллаштириш ўртасидаги узвий алоқадорлик юзага чиқади. Шу сабабдан корхонага янги технологик жараёнларни тадбиқ қилиш конструкторлар томонидан янги машиналар ишлаб чиқилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳам довом эттирилиши керак.
Ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан тайёрлаш ишлари тугаллангач машинанинг назорат серияси ишлаб чиқилади. Бу машиналар орқали уларни тайёрлашдаги технологик камчиликлар аниқланади. Назорат сериясини баҳолаш буюртмачи ва ижрачи томонидан амалга оширилади ва баҳолаш натижалари тўғрисида биргаликдаги далолатнома тузилади. Олинган натижалар асосида технологик ҳужжатлар ва остнасткага керакли ўзгартиришлар киритилади.
Кўрсатиб ўтилган технологик тайёргарлик ишлари тугагандан кейин маҳсулотни сериялаб ишлаб чиқариш бошланади. Ишлаб чиқарилаётган машинанинг сифати назорат, қабул-топшириш, доимий ва махсус синовлар натижаларига кўра аниқлаб борилади.