2.6. Сорбцион танлаб эритишда ишлатиладиган аппаратлар
Сорбцион танлаб эритиш пневматик аралаштиргичли агитаторлар-пачукларда амалга оширилади. Сорбцион танлаб эритишда ишлатиладиган пачукнинг тузилиши куйидаги расмда келтиринган. Бўтана билан смолани аралаштириш 1 циркулятор орқали амалга оширилади. Бўтанани кейинги аппаратга, смолани ўзидан олдинги аппаратга ошириш 2 аэролифт орқали бажарилади. Смолани бўтанадан ажратиш қия ўрнатилган сим орқали бажарилади. Тўрсимнинг ўлчами смоланинг ўлчамидан кичик, лекин янчилган руда ўлчамидан катта бўлиш керак. 2 аэролифт билан бўтана 4 тўрсимга берилади, унинг орасидан ўтиб 3 тарновча орқали кейинги аппаратга ўтади. Смоланинг доначалари тўрсимда ушланиб қолади ва ундан паст томон думалаб тирқишча орқали ўзидан олдинги пачукка тушади.
Саноат масштабига қараб хажми 500 м3 гача бўлган пачуклар қўлланилади. Тўрсимлар пўлатдан тайерланиб, кўзларининг улчами 0,4 мм. Пачукларнинг хажиига қараб, тўрсимларнинг сони 2 тадан 12 та гача, уларнинг умумий майдони эса 1 дан 15 м2 гача бўлиши мумкин. Тўрсимлар суриладиган ёғоч рамкаларга тортилиб, икки параллел қаторлар ҳолида аппарат марказига томон қиялаб ўрнатилади. Бўтанани ташиш учун сарфланадиган ҳаво сарфи 1,5-3 м3/м3.
Олдиндан цианлаш оддий пачукларда амалга оширилади.
Ион алмашгич смоланинг кўриниши
Смоланинг фазовий модели
катионит (а) ва анионит (б) нинг фазовий модели
2-расм. Ионитнинг регенерацияси
Тўйинган ионит олтиндан ташқари темир, мис, рух, никель, СN-ионлари каби бир қатор қўшимчаларни сақлайди. Олтинни ажратиш ва қўшимчаларни йўқотиш мақсадида ионит регенерация қилинади. Регенерация натижасида ионитнинг сорбцион кобилияти қайта тикланади ва бунинг натижасида уни қайтадан ишлатиш имконияти туғилади. Бунда янги ионит фақат механик йўқолишларнинг ўрнини тўлдириш учунгина ишлатилади.
Ионитнинг регенерацияси сорбцион технологиянинг мураккаб ва ўта жавобгарлик талаб қилинадиган қисми ҳисобланади. У турли эритувчилар ёрдамида олтиннинг ва бошқа қўшимчаларнинг десорбциясидир. Десорбцияни динамик шароитда вертикал колоннага жойлаштирилган смола устидан десорбцияловчи эритма ўтказиб амалга оширилади. Динамик усул десорбцияловчи эритувчини минимал сарфлаб, юқори даражада десорбциялаш имкониятини беради.
Олтиннинг энг самарали десорбенти - тиомочевинанинг сульфат ёки хлоридли нордон эритмаси ҳисобланади. Тиомочевинанинг десорбциялаш хусусияти шунга асосланганки, у олтин билан анион алмашгич смола ушлаб тура олмайдиган мустахкам, катион ҳолидаги комплекс ҳосил қилади.
RAu(CN)2 + 4Thio + 4H+ + SO2-4 = R2 SO4+
+ 2[Au(Thio)2]+ 4H CN
Десорбцияланувчи эритманинг нордон характери цианидни эрувчан синил кислотаси холида йўқолмаслигини таъминлаб, реакция мувозанатини ўнгга силжитади. Десорбцияловчи эритманинг оптимал концентрациясига тиомочевинанинг 80 - 90 % г/л ва сульфат кислотанинг 20 - 30 г/л туғри келади. Олтиндан ташқари тиомочевинали эритмага кумуш ва мис хам ўтади.
Электролит бўлмаган тиомочевина смолага ион алмашиш механизми бўйича сорбциялана олмайди. Бироқ тиомочевинанинг молекулалари анионитга физикавий адсорбция натижасида жадал ютилади. Шунинг учун тиомочевинали эритмани олтинга туйинган смола устидан утказилганда оқиб чиқаётган элюатнинг биринчи 1-1,5 хажми тиомочевина, шунингдек олтин хам сақламайди. Ионит тномочевинага туйингандагина, тиомочевинанинг элюатдаги миқдори 10-15 г/л га етгандагина олтиннинг десорбцияси бошланади.
Смолани тиомочевинали эритма билан ишлаш икки боскичда боради. Тиомочевинанинг сорбцияси деб аталган биринчи босқичда смола оркали 1 - 1,5 хажм тиомочевинанинг (олтинсизлантирилган) кайтадан ишлатиладиган эритмаси ўтказилади; оқиб чиққан элюатда олтин ва тиомочевина бўлмайди, шунинг учун нейтралланади ва чиқиндилар майдонига жўнатилади (отвал). Олтиннинг десорбцияси деб аталадиган иккинчи босқичда тиомочевинага тўйинган смола устидан (4-5 хажм миқдорда) тиомочевинали эритманинг қолган қисми берилиб, олтиннинг максимал десорбцияланишига эришилади. Олинган олтинли зритма "товарли регенерат" деб аталиб олтинни чўктиришга юборилади.
Жараённи икки босқичда олиб бориш, биринчидан, товарли регенератдаги олтиннинг миқдорини ошириб, бу билан унинг кейинги кайта ишланишини осонлаштирса, иккикчидан тиомочевинали эритмада қўшимчалар тўпланишининг олдини олади.
Смоланинг тиомочевикали нордон эритмаси ёрдамида ювиш (элюация) ионитни керакли даражада регенерациялаб, унинг дастлабки хсссаларини тиклаб бера олмайди. Тиомочевинали эритма смоладан фақат олтин, кумуш, мисни тўлиқ ювиб, қолган кушимчалар эса фақат бир озгина десорбцияланади. Шунинг учун смоланинг регенерацияси қолган хамма қўшимчаларни йўқотиш мақсадида ёрдамчи операциялар ҳам ўтказишни кўзда тутади.
Темирнинг десорбцияси натрий цианиднинг кучли (30-50 г/л) эритмаси билан амалга оширилади. Темир ион алмашиниш реакцияси асоиида эриткага ўтади:
Темир билан бир вақтда мис, қисман кобальт ва рух десарбцияланади. Эритмага бироз микдорда олтин ва кумуш хам утади. Уларни ажратиш ва натрий циатадни кайтадан ишлатиш учун у сорбцион танлаб эритишга жунатилади.
Никель ва рухни десорбциялаш учун концентрацияси 20-30 г/л бўлган сульфат кислотаси ишлатилади. Кислотали мухитда рух ва никелнинг комплекс анионлари анионит ушлаб тура олмайдиган тегишли катионлар хосил килиб бузилади:
Бир вақтнинг узида CN анионлари хам десорбцияланади:
Кислота билан ишлаш натижасида рухнинг 80-90 % десорбцияланади. Қолган рух кокцентрацияси 20-40 г/л бўлган уювчи натрий эритмаси билан йўқотидади.
Бир вақтнинг узида алюминий, кремний кислота, маргимуш, олтингугуртли анионлар десорбцияланади. Ишқор билан ишлаш натижасида смоланинг говак структураси тикланади ва у ионитни кайтадан ишлатиш вақтида мухим ахамиятга эга. Бунда ионит дастлабки ОН-формага утади. Анионит регенерциясининг асосий параметрлари 1 – жадвалда келтирилган.
1 – жадвал.
№
|
Операциялар
|
Ишлатилиш
|
Эритманинг таркиби
|
Vp/Vc
|
1
|
Цианид билан қайта ишлаш
|
Fe, Cu десорбцияси
|
30-50 г/л NaCN
|
4-5
|
2
|
Сув билан ювиш
|
Цианидларни ювиб тушириш
|
Сув
|
3-5
|
3
|
Кислота билан ишлаш
|
Ni, Zn, CN ни десорбцияси
|
20-30 г/л N2SO4
|
4-6
|
4
|
Тиомочевинанинг сорбцияли
|
Ионитни Au десорбцияси учун тайёрлаш
|
80-90 г/л ThiO+20-30 г/л H2SO4
|
1-1,5
|
5
|
Олтиннинг десорбцияси
|
Товарли регенерат
|
80-90 г/л ThiO+20-30 г/л H2SO4
|
4 : 5
|
6
|
Сув билан ювиш
|
Тиомочевинани ювиш
|
Сув
|
3-5
|
7
|
Ишқор билан ишлаш
|
Zn, A, SiO2, AS, S ионитнинг ғовак структурасини қайта ишлаш, ионитни OH формага ўтказиш
|
NaOH
|
4-5
|
8
|
Сув билан ювиш
|
Ишқорни ювиш
|
|
3-5
|
Do'stlaringiz bilan baham: |