Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети



Download 1,56 Mb.
bet45/50
Sana29.05.2022
Hajmi1,56 Mb.
#617018
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Амалий метрологиядан услубий кўрсатма 2021

5-мисол. Огирлик эталони (1 кг) — Севр шаҳрида жойлашган “Архив эталони” га мос келувчи платина-иридийли ўлчам. Ҳозирги кунда бу SI тизимидаги қайта яратилмайдиган бирдан-бир эталон бўлиб ҳисобланади. Оғирлик эталонлари маълум бир иқлим шароитларига эга бўлган махсус хоналарда сақланади. Оғирлик эталонининг қайта тикланиши 2 • 10~9 ни ташкил қилади
6-мисол. Ток эталони (1 А) — Жозефсон эффектидаги кучланиш манбаси ва презицион қаршиликка (қаршилик эталонига) эга бўлган ўлчаш қурилмаси. “Эталон” ток Ом қонуни билан аниқланади. Иккинчи ўлчаш қурилмаси кучланиш манбаси ва презицион (эталон) сиғимдан таркиб топади. Бу қурилмада “эталон” ток маълум сиғим зарядининг маълум бир вақтдаги токи сифатида аниқланади. Ток 1 А бўлганда эталонни аттестациядан ўтказиш хатолигининг ўртача квадратик четлашиши 5 • 10~8 А ни ташкил қилади, чиқариб ташланмаган тизим хатолиги — 2- 10"7А.
7-мисол. Қаршилик эталони (1 Ом) — 1 Ом электр қаршилиги қийматига эга бўлган 10 манганинли ўлчам, иккиламчи эталонларга бирлик ўлчамларини узатиш учун мўлжалланган кўприкли ўлчаш қурилмаси ва 10~3 дан 109 Ом гача бўлган диапазондаги ўтиш ўлчамларининг жамланмасидан таркиб топган ўлчаш қурилмаси. Қурилма томонидан қайта тикланадиган электр қаршилигининг ўртача арифметик қиймати 1,00000024 Ом ни ташкил қилади. Ўлчашлар натижаларининг ўртача квадратик четлашиши - 3 • 10~8 Ом.
5. Савол. Эталонлар қандай хусусиятларга эга бўлиши лозим?
Жавоб. Эталонлар ҳеч бўлмаганда қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим: ўзгармаслик, қайта тикланувчанлик ва қиёсланувчанлик.
Ўзгармаслик — эталоннинг у томонидан қайта тикланадиган бирликнинг ўлчамини узоқ вақт давомида ўзгартирмасдан ушлаб тура олиш хусусияти, бунда ташқи шарт-шароитларга боғлиқ бўлган барча ўзгаришлар аниқланадиган бўлиши лозим.
Қайта тикланувчанлик — физикавий катталикнинг бирлигини фан ва техниканинг эришган ютуқларига мос равишда энг кам хатолик билан қайта тиклаш имконияти.
Қиёсланувчанлик — қиёслаш схемаси бўйича қуйида турувчи бошқа ўлчашлар тизимларининг эталони билан энг юқори аниқликда қиёслаш (таққослаш) имконияти.
6.Савол. Қиёслаш схемалари нима, улар қандай классификацияланади ва ўлчашларнинг ягоналигини таъминлашда қандай вазифани бажаради?
Жавоб. Қиёслаш схемаси (рус. ПС) — меъёрий ҳужжат бўлиб, бирликнинг ўлчамини эталондан ишчи ўлчашлар тизимларига узатишда иштирок этадиган ўлчашлар тизимларининг бир-бирига бўйсунишини белгилайди (узатиш услублари ва узатишдаги хатоликларни кўрсатиш билан). Давлат ва маҳаллий қиёслаш схемалари фарқланади. Давлат қиёслаш схемаси — бу берилган физикавий катталикнинг мамлакатдаги барча ўлчашлар тизимларига тарқаладиган схемасидир. Маҳаллий қиёслаш схемаси — бу берилган физикавий катталикнинг ҳудудда, соҳада, тармоқда ёки алоҳида корхонада (ташкилотда) қўлланиладиган ўлчашлар тизимларига тарқалишидир.
Эталонлар ва турли разрядлардаги ишчи эталонларга эга бўлган, барча зарурий метрологик талабларга жавоб бера оладиган қиёслаш схемалари мамлакатдаги, шунингдек бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишда – агар бунда етказиб бериладиган маҳсулотнинг реал характеристикалари ҳамроҳлик қилувчи ҳужжатларда кўрсатилган характеристикаларга мувофиқлигини қиёслаш ёки қандайдир-бир илмий-техник ёки спортдаги ютуқлар ва ҳоказоларни тасдиқлаш талаб қилинадиган бўлса – ўлчашларнинг ягоналигини таъминлайдиган асос бўлиб ҳисобланади.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish