2-мисол. Хонадаги объектнинг градус Цельсийдаги температураси терможуфтлик ёрдамида ўлчанмоқда. Ўлчаш натижаларини олиш учун метрологиянинг бошланғич тушунчаларига мувофиқ қандай қайта шакллантириш босқичлари амалга оширилишини кўрсатинг.
Ушбу мисолда функционал қайта шаклланиш ўзида турли хил материаллардан таайёрланган иккита ўтказгичнинг уланиш жойида, бу уланишнинг температурасидан вужудга келадиган потенциалларнинг контактли (туташувли) фарқининг боғланишини ўзида тақдим қилади. Ўлчаш қайта шакллантиргичи ролини температурани температурага пропорционал бўлган кучланишга қайта шакллантиришни амалга оширадиган терможуфтлик бажаради.
2. Савол. Ўлчашлар жараёнининг моҳияти нимада?
Жавоб. Ҳар қандай ўлчаш ёки ўлчаш жараёнининг асосида ўлчанадиган физикавий катталикни бирлик сифатида қабул қилиган маълум катталик билан таққославш ётади.
3-мисол. Ўлчаш жараёнини узунликни ўлчаш мисолида тушунтириб беринг.
Узунликни тўғридан-тўғри ўлчашда “узунлик бирлиги” линейка ёки штангенциркульнинг бу ўлчаш воситаларига киритилган ўлчаш белгиларига қўйилган. Уларнинг бўлиниш бирлиги, қоидага кўра, асосий узунлик ўлчови – метрнинг 10~3 улушига, яъни миллиметрга мос келади.
4-мисол. Ўлчашларнинг ягоналигини таъминлаш нимани беради?
Ўлчашларнинг ягоналигини таъминлаш турли хил олимларнинг жамоалари томонидан турли вақтларда, турли жойларда ва турлича шароитларда ўтказилган ўлчашларнинг натижаларини солиштириш ва бу натижаларга ишониш имконини беради. Ўлчашлар натижаларини ўзаро тан олиш (масалан) турли мамлакатлар ўртасида) савдо операцияларини амалга ошириш имконини беради.
4.Савол. Эталонлар нима ва уларнинг метрологиядаги роли қандай?
Жавоб. Метрологияда эталонларни физикавий катталикларнинг асосий ва асосий бўлмаган эталонларига ажратиш мумкин. Физикавий катталикнинг эталони – бу бирликни қайта тиклаш (такрорлаш) ва (ёки) сақлаш учун ҳамда унинг эталон сифатида тасдиқланган ўлчамини белгиланган тартибда қиёслаш схемаси бўйича қуйи ўлчашлар тизимига узатиш учун мўлжалланган ўлчашлар тизимидир (ёки ўлчашлар тизимларининг мажмуасидир). Метрологияда эталон - бирликларнинг ўлчамларини узатишда олий звено бўлиб ҳисобланади ва ўзининг аниқлик характеристикалари бўйича физикавий катталикнинг ҳақиқий қийматига кўпроқ яқин бўлади. Эталонларнинг аниқлиги ва мукаммаллиги метрологиянинг мамлакатдаги аҳволини белгилаб беради.
Россиянинг эталон базаси 116 та давлат эталонлари ва 300 дан ошиқ иккиламчи – Европа ва жаҳон эталонлар тизимларига мослаштирилган эталонларни ўз ичига олади.