2.Аккредитация ўтказиш тартиби.
Ариза берувчиларни аккредитациядан ўтказиш 1- иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ариза берувчи Марказ томонидан белгиланган шакл бўйича хужжатлар ва маьлумотларни илова қилган ҳолда, ёзма ёки электрон шаклда аккредитация қилишга буюртма беради.
Ариза берувчилар буюртмага қуйидаги хужжатларни ва маьлумотларни илова қилади:
Аккредитация қилиниши сўралаётган аккредитация сохасини аниқловчи мувофиқликни баҳолаш обьектлари ёки синов усуллари ёки ўлчаш турларининг рўйхати;
Сифат бўйича қўлланма ва сифат менежменти тизими тартиб –тамойил ҳужжатари;
Махсулот, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органлари ва инспекция органи учун қўшимча равишда ходимлар ва сифат бўйича эксперт –аудиторлар туғрисидаги маьлумотлар, сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги хужжат ва инспекция органи томонидан қўлланиладиган техника воситалари ва асбоб ускуналари туғрисида хужжат;
Синов, калибрлаш, тиббиёт лабараториялари, метрология хизматлари учун қўшимча равишда лаборатория, ходимлар ва улар томонидан қўлланиладиган синов, ўлчов воситалари ҳамда синов ускунаси тўғрисидаги маьлумотлар.
Ариза берувчидан назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маьлумотлар тақдим этишини талаб қилишига йўл қўйилмайди .
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра, аккредитация обьектига алоқадор қўшимча ҳужжатлар ва маьлумотларни тақдим қилиши мумкин.
Марказ тақдим этилган ҳужжатлар ва маьлумотларни тўлиқлиги юзасидан буюртмани ўраганади. Буюртмани ўрганиш ижобий натижа берса у рўйхатдан ўтказилади ва у икки иш кунидан кечикмай аккредитация хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тайёрланади ва ариза берувчига юборилади. 8-бандда назарда тутилган барча ҳужжатлар ва маьлумотлар тақдим этилмаган тақдирда, марказ бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш хақида хабар қилади.
Аризачи юридик шахс томонидан тўлов тўлангач, Марказ тақдим этилган аккредитация обьекти хужатларини экспертизадан ўтказади. Экспертиза натижалари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун марказ жойида бахолаш ўтказишга қадар бу хақида аккредитация обьектини хабардор қилади. Экспертизадан ўтказиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Аккредитация обьекти аниқланган камчиликлар туғрисида хабарни қаьбул қилгандан сўнг жойни ўзида баҳолашни ўтказиш учун шартнома имзолашни ва кейинги аккредитация жараёни ўтказишни рад қилиш хуқуқига эга ва бу хақида Марказни ёзма хабардор қилади.
Тақдим этилган хужжатларни экспертизадан ўтказиш тугалланганидан сўнг ва аккредитация обьекти жойининг ўзида бахолашни ўтказиш тугалланганидан сўнг аккредитация объекти жойининг ўзида бахолашни ўтказиш учун тўлов тўлангач Марказ уч иш куни давомида миллий ёки халқаро бахоловчилар ва техник экспертлардан иборат бахолаш гурухини шакллантиради.
Баҳолаш гурухи таркиби ва баҳолаш ўтказиладиган сана аккредитация обьектининг асосланган таклифларини инобатга олган холда, у билан келишиб олинади. Баҳолаш гурухи рахбари ва таркиби Марказ рахбарининг ёки у томонидан ваколат берилган шахснинг буйруғи билан тайинланади.
Аккредитация обьектининг аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлигини, техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив хуқуқий хужжатлар талабларига мувофиқлигини ва аккредитация обьекти сўралган функциялари бажара олиш қобилияти ни бахолаш гурухнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Аккредитация обьектини жойнинг ўзида бахолаш муддатлари унинг фаолияти хусусиятларини, шунингдек уларни ихтисослаштирилган бахолаш заруратини хисобга олган холда Марказ томонидан аниқланади. Бунда аккредитация обьектини бахолаш ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Баҳолаш тасдиқланган режага мувофиқ тарзда ўтказилади. Бахолаш режаси Марказ рахбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс томонидан тасдиқланади. Буйруқ ва бахолаш режаси аккредитация обьектига жойининг ўзида бахолаш ўтказишга қадар танишиш учун тақдим этилади.
Баҳолаш гурухи аккредитация обьектини аккредитация сохасига киритилган хар-бир фаолият йўналишини бахолайди.
Аккредитация обьекти жойининг ўзида бахолаш ўтказиш учун шароитлар, шу жамладан бахолаш гурухига зарур маьлумот, ёзувлар ва хужжатлардан фойдаланиш, биноларга кириш ва ходимлар малакасини бахолаш имкониятини яратади.
Ходимлар малакасини бахолаш уларнинг шахсий карталарини ўрганган холда сўралган сохадаги малакаси, тайёргарлиги маьлумотини мувофиқликни бахолаш бўйича кўникмаларни намойиш қилшини кузатиш ва сухбатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Баҳолаш гурухи лабараториялараро қиёсий синовлар натижаларининг ва ўлчов воситаларининг калибрлаш ҳамда таққослаш текширув натижалари, шунингдек, сўралган соҳаларда назорат синовлари ўтказилишини талаб қилишга хақлидир.
Таркибида аккредитация обьекти кирадиагн юридик шахсда сифат менежментининг сертификатланаган тизимини мавжудлиги аккредитация обьекти учун бу борадаги аккредитация талаблари ва шартлари бажарилганини тасдиғи бўла олмайди.
Жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт шароит яратиб берилмаган холатда, бахолаш гурухи рахбари Марказга тегишли рапорт тақдим этиши шарт, Марказ унинг асосида баҳолаш ишларини бир ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
Аккредитация обьекти кўрсатилагн муддатда жойнинг ўзида бахолаш ўтказиш учун шарт шароит яратиб бермаса, аккредитация қилишга берилган буюртма бекор қилинади.
Баҳолаш якунлари бўйича бахолаш гурухининг баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликларни ўз ичига олган хисоботи тузилади .
Ҳисобот баҳолаш гурухи аьзолари, шунингдек ўзининг алохида фикринии ифодалашга хақли бўлган аккредитация обьектининг ваколатли вакили томонидан имзоланади.
Ҳисобот икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси аккредитация обьектининг ваколатли вакилига берилади.
Баҳолаш гурухи ижобий ҳисобот расмийлаштирган тақдирда уч иш куни мобайнида хисоботни аккредитация комиссиясининг тегишли қарорини қабул қилиш учун Марказга тақдим этади.
Баҳолаш вақтида номувофиқликлар бартараф этилмаса аккредитация обьекти номувофиқликларни бартараф этишга доир харакатлар режасини ишлаб чиқади ва Марказга тақдиим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати бахолаш бўйича хисобот расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ойдан ошмаслиги керак.
Аккредитация обьекти асосланган сабабларни ёзма равишда Марказга тақдим этган тақдирда, номувофиқликларни бартараф этиш муддати Марказ томонидан бир маротаба бир ойдан куп булмаган муддатга сурилиши мумкин.
Аккредитация обьекти томонидан харакатлар режасини бажариш тўғрисидаги маьлумотлар ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи хужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаса ,бахолаш гурухи рахбари хисоботни илова қилган холда, аккредитация бўйич ишларни тугатиш тўғрисида марказга рапорт тақдим этиши шарт.
Марказ харакатлар режасини бажариш тўғрисидаги маьлумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи хужжатларни қабул қилган кундан бошлаб, беш иш куни мобайнида аккредитация обьекти томонидан номувофиқликлар бартараф этилганлиги холатини, зарур бўлса жойнинг ўзига борган холда ўрганиш учун буйруқ билан бахолаш гурухига ваколат беради .
Баҳолаш гурухи беш иш куни мобайнида қабул қилинган харакатларни кўриб чиқишни таьминлайди. Агар тақдим этилган маьлумот ва хужжатлар номувофиқликларни бартараф этиш учун етарли бўлмаса, баҳолаш гурухи қўшимча маьлумот сўрашга хақли.
Номувофиқликларни амалда бартараф этилганлик холатини ўрганиш муддати харакатлар режасини бажариш туғрисидаги маьлумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи хужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмаслиги керак
Баҳолаш гурухи, номувофиқликларниинг амалда бартараф этилганлик холатини ўрганиш натижалари бўйича якуний хисоботни расмийлаштиради ва уч иш куни мобайнида Марказга тақдим этади.
Марказ хисоботни қабул қилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида аккредитация комиссияси мажлисида унинг кўриб чиқилишини таьминлайди. Аккредитация комиссияси таркиби Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |