1.Аккредитация талаблари ва шартлари.
2019 йил 24 апрелдаги Вазирлар Махкамасининг 349-сонли қарори.
Қуйидагилар аккредитациянинг умумий талаблари ва шартлари хисобланади:
аккредитация учун ариза берувчиларнинг ваколати ва баҳолашга қўйилган талабларни тартибга солувчи норматив хуқуқий хужжатларга, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш сохасидаги хужжатларга мажбурий риоя қилиш;
аккредитация обьектларини нормал ва самарали фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган мулк хуқуқи ёки бошқа ашёвий хуқуқ асосида тааллуқли бўлган бино ва иншоотлар техник – технологик ҳамда ўлчаш воситалари мавжудлиги;
жорий этилган ва амалдаги сифат менежменти тизимини мавжудлиги хамда аккредитация обьекти фаолиятида унинг талабларига риоя этиш;
малакаси аккредитация жараёнида Марказ томонидан бахоланадиган ва аккредитациянинг ариза берилган сохасида малакали ходимларнинг мавжудлиги,уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таьминлаш;
аккредитациянинг ариза берилган сохасига мувофиқ техник жихатдан тартибга солиш сохасида норматив хужжатларнинг мавжудлиги;
аккредитация обьектлари томонидан 9 - бобда кўрсатилган мажбуриятларга ўз вақтида риоя қилиш;
Аккредитация қилишда аккредитация сохасидаги халқаро қоидалар, аккредитация бўйича халқаро форум талаблари (IAF) ва лабараториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) талаблари хисобга олинади.
Қуйидагилар ариза берувчини аккредитациядан ўтказиш учун қўшимча шарт хисобланади:
сертификатлаш органи ёки сертификатлаш бўйича инспекция органи сифатида аккредитация обьектининг ишлаб, сотувчилар, ижрочилар ва истемолчилардан мустақиллиги;
баҳоланаётган обьектнинг техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив хужжатида белгиланган мажбурий курсаткичларнинг аксарият қисми аниқлашни таьминлайдиган,белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган ўзсинов лабараториясининг мавжудлиги;
баҳоланаётган обьектнинг мажбурий кўрсаткичларининг етишмаётган қисми аниқлашни таьминловчи аккредитациядан ўтказилган бошқа синов лабараториялари билан хамкорлик тўғрисидаги битимларнинг мавжудлиги;
юкларни ортишдан олдин ёки тушириш вақтидаги инспекцияни ўтказиш бўйича инспекция орган сифатида аккредитациянинг ариза берилган соҳасида махсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун тегишли техника воситалари ва асбоб ускуналар ёки лабараториянинг мавжудлиги;
хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органининг баҳоланаётган тарафдан мустақиллиги;
синов, калибрлаш ва тиббиёт лабараториялари (марказлар), метрологик хизматлар сифатида;
техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва атроф муҳит шароитларининг мавжудлиги;
аккредитациянинг ариза берилган соҳасига мувофиқ синовлар ёки ўлчовлар ўтказилишини таьминлайдиган синов, ўлчов воситалари, стандарт наьмуналар ва асбоб – ускуналарнинг мавжудлиги.
Махсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар сертификатлпш органи, сертификатлаш бўйича инспекция органи рахбари сифат бўйича эксперт аудитор сифатида аттестациядан ўтказилган бўлиши керак. Бунда эксперт –аудитор фақат битта мувофиқликни баҳолаш органига раҳбарлик қилиши мумкин.
Аккредитациядан ўтган синов, калибрлаш, тиббиёт лабараторииялари ва метрологик хизматлар амалдаги аккредитация доирасига мувофиқ ўзи қўллаётган синов в аўлчов востиларидан, стандарт намуналардан ва синаш асбоб ускуналаридан фойдаланиш ёки уларни қўллаш хуқуқларининг, аккредитациядан ўтишга талабгор бўлган ариза берувчилар фойдасига берилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Махкамаси қарорларида назарда тутилган холлар бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |