Кукунсимон силикатлар ва алюмосиликатларни ва бошқа минерал моддаларни қуйдирилса боғловчи хоссага эга бўлган бирикмаларга айланади. Ҳозирги замонда силикатли материаллар ишлатилмайдиган соҳани кўрсатиш қийин. Силикатли материаллар айниқса қурилишда, масалан, қурилиш ғиштлари, черепицалар, қоплама материаллар, ўтга чидамли ва кимёвий буюмлар, электр иссиқлик ва шовқинни изаляцияловчи (ўтказмайдиган) материаллар қурилиш ва безак ишлари тайёрлашда керамик қувурлар олишда, электротехника ва радиотехника саноатида турли хилдаги чинни изоляторлар, иситиш асбоблари учун ҳар хил керамик қисмлар, санитария-гигиена (озодалик) техникаси нарсалари ва хоказолар. Керамика материаларига қизиқиш шунчалик ошдики, XXI асрни баъзан керамика асри деб ҳам аталмоқда. Ҳозирнинг ўзида ноёб механик, магнит, электрик ва оптик хоссаларга эга бўлган, халқ хўжалигининг турли-туман соҳаларида ишлатиладиган керамик материаллар яратилади. Керамика буюмлари. Чинни ва фаянс. - Керамика деб турли минерал ашёлардан, асосан табиий гилтупроқдан, доломит, магнезит, кварцит, тальку ва шунга ўхшаш бошқа материаалардан тайёрланган буюмларга айтилади.
- Чинни ва фаянс. Чинни фаянсдан кимёвий таркиби билан фарқ қилади. Чиннининг шихтаси таркибида кварц ( SiO2 ) ва дала шпати (Na2OК2О*Al2O3*6SiO2 )миқдори кўп бўлади ва чинни фаянсга нисбатан юқори ҳароратда куйдирилади. Шунинг учун ҳам чинни заррачалари зич жойлашган, тиниқ ва мустаҳкам, қаттиқ бўлади, фаянс эса ғовак, тиниқ эмас, бўш бўлади. Чинни буюмлар механик мустахкам, термик чидамли, кислота ва ишкорларга чидамли ҳамда юқори электр утказмаслик хоссасига эга. Чунки икки хил қаттиқ ва юмшок бўлади .
- . Қаттиқ чинни и кўпинча кимёвий идишлар , юқори волтли ва изоляторли (ток ўтказмовчи буюмлар) ва бошка техник буюмлар таёрлаш учун ишлатилади. Юмшок чинни мустахкамлиги бироз пастрок, аммо ялтирок тиник бўлади. Ундан асосан хужалик идишлари (чёйнак, пиёла , коса, тавок ва хоказолар ) ва санъат буюмлари таёрланади.
| - Қаттиқ чиннини таёрлаш учун 45-55% тупрок минераллари (30-40% каолин керамик массага етарлича пластиклик бериш учун IО-I5 % утган чидамли гилтупрок ) 25-30% кварц ёки тоза оқ қум ва 15-20% дала шпати олинади аралаштириб лой корилади ва шакл берилиб 1350-1450 С ҳароратда куйдирилади . Юмшок чинни учун шихта таркиби 25-40% гилтупрок минералларидан (каолин)20-45% кварц 30-35% дала шипатидан иборат бўлади ва 1300-1350 0С да куйдирилади. Фаянс хам икки хил қаттиқ ва юмшок бўлади. Қаттиқ фаянс санитария техник буюмлари (раковиналар, ванналар ва бошкалар) деворларнинг сиртини коплаш учун глазурланган плиталар таёрлаш учун ишлатилади . Юмшок фаянсдан эса чиннидан анча арзон булган хужалик буюмлари таёрланади. Қаттиқ фаянс шихтаси таркибида 25-30% каолин ва гилтупрок 25-30% кварц ва 10% дала шипати киради. Юмшок фаянс 30-35% каолин ва тупрок 36% кварцдан таёрланади. Фаянс 1200-1270 С ҳароратда куйдирилади. Чинни ва фаянс учун ишлатиладиган хом ашё тоза булиши керак айникса таркибида темир ва бошка зарарли аралашма микдори булмаслиги ёки жуда кам булиши керак. Табиий каолин сув билан суспензия ҳосил килиб тинч колдирилади. Дала шпати ва кварцни майдалаш курук усулда амалга оширилади майдалангандан сунг эланади, сўнгра ҳўл усулда шарчали майдалагичда кукун ҳолга келтирилади. Кўпчилик чинни ва фаянс буюмлари 15-25% сув сақловчи пластик массасидан ғовак гипсдан ёки пулатдан ясалган қолипларда таёрланади. Плиталар эса ярим хул усулда пресларда шакл берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |