Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”


Табиий муҳитда учрайдиган барча омилларни неча гуруҳга бўлиш мумкин?



Download 1,25 Mb.
bet79/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81
Bog'liq
УМК узб

Табиий муҳитда учрайдиган барча омилларни неча гуруҳга бўлиш мумкин?
Экологик омиллар 3 гуруҳга бўлинади:

  1. Абиотик омиллар.

  2. Биотик омиллар.

  3. Антропоген омиллар.

Абиотик омиллар деганда нимани тушунасиз? Абиотик омиллар-жонсиз (анорганик) муҳитнинг тирик организмга таъсир шаклларини ифодалайди. Ушбу омилларга кимёвий (атмосфера, сув, тупроқ, лойқа) физик ёки иқлим (ҳарорат, босим, ёруғлик, намлик, ёнғин, шамол) омиллар мисол бўла олади.
Биотик омиллар деганда нимани тушунасиз? Биотик омиллар дейилганда, барча тирик организмларнинг яшаши жараёнида ўзаро бир-бирига нисбатан маълум муносабатда бўлиши ёки таъсир кўрсатиши тушунилади. Организмлар ўз ҳаёти давомида нормал яшаш, ҳаёт кечириш, урчиш, ривожланиш, тарқалиши учун ташқи муҳит билан ҳам маълум муносабатда бўлади. Натижада организм ўсади, ривожланади, насл қолдиради ва ҳаётнинг сўнгги босқичида ҳалок бўлади.
Биотик омиллар тирик организмга ва уни ўраб турган бошқа тирик жонзотларга ҳар хил таъсир қилади. Бу таъсир турлича бўлиши мумкин. Масалан, тирик организмлар бир-бирлари учун озуқа манбаи бўлиши мумкин (ўсимликлар, айрим ҳайвонлар учун озуқа манбаидир ёки аксинча ҳашаротлар ҳашаротхўр ўсимликлар учун), бир тирик организм танаси, бошқа организм учун яшаш муҳити бўлиши мумкин (хўжайин-паразит), бир организм иккинчи организмнинг кўпайишига ёки тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Антропоген омиллар деганда нимани тушунасиз?Антропоген омиллар деб, инсон фаолиятининг табиатга ёки мазкур турга таъсирига айтилади. Оламдаги «иккиламчи » (инсон яратган) табиат, антропоген омилларнинг натижасидир, Шаҳарлар, йирик сув омборлари, завод ва фабрикалар, АЭС ва ГРЭС лар ва ҳоказолар-инсон фаолияти туфайли юзага келади. Уларни «иккиламчи» ёки инсонийлаштирилган табиат дейилади.
Орол денгизининг қуриб бориши, Чернобыл АЭС даги фожиа-антропоген омилларнинг ёрқин натижасидир.
Сув таркибидаги туз миқдорининг ошиб бориши, тупроқ таркибининг кимёвий моддалар билан заҳарланиши ва шунга ўхшаган ҳодисалар инсон фаолияти туфайли юзага келмоқда, яъни антропоген омилларнинг сув ва тупроққа кўрсатаётган салбий таъсирининг натижасидир.
Биосфера деганда нимани тушунасиз? Биосфера юнон тилидан олинган бўлиб, «биос»-«ҳаёт», «сфера»-«шар» деган маъноларни англатади.
Табиатшунос олим Ж.Б.Ламарк (1744-1829) биринчи маротаба «биосфера» атамасини фанга киритиб, унинг асл маъноси ҳаёт таркалган жойи ва Ер юзасида булаётган жараёнларга тирик организмларнинг таъсиридан иборат эканлигини кўрсатиб ўтган эди. Австралиялик геолог З.Зюсс 1875 йили «биосфера» атамасини иккинчи маротаба фанга киритади ва Ерда тирикликнинг махсус қобиғи деб изохлаган эди.
1926 йили акад. В.И.Вернадский «Биосфера» китобини чоп этиб, унда биосфера-бу планетанинг ҳаёт ривожланаётган қисми ва бу қисм доим тирик организмлар таъсиридадир деб, биосфера таълимотини яратади.
Биосфера атмосферанинг 10-25 км, гидросферанинг 11 км гача ва литосферанинг 3,5 км гача бўлган қатламини, яъни ҳаёт мавжуд бўлган қатламини ўз ичига олади. Бошқача қилиб айтганда, биосфера атмосферанинг пастки қисми (тропосфера) ни, ер юзининг океан, денгиз, кўл ва дарё сувлари билан қопланган қисми (гидросфера) ни, ҳамда ер қобиғининг устки қисми (литосфера)ни ўз ичига олади.
Биосфера-ҳаёт яшаш қисми, ернинг ҳаётга макон бўлган, тирик организмлар таркалган жойидир. Гидросфера ва литосфера эса, мураккаб биогеоқимёвий цикллар билан ўзаро боглангандир. Биосферада моддалар алмашинуви натижасида энергияни қабул қилиш, туплаш ва таркалиш каби жараёнлар кечиб туради.
Биогеоқимёвий цикллар деганда нимани тушунасиз? - Биосферада кимёвий элементлар доимо циркуляция қилиб, ташки муҳитдан организмга, ундан яна ташки муҳитга ўтиб туради. Бу ҳолатни биогеоқимёвий цикллар деб айтилади.
Биосферанинг таркибий қисмлари нималардан иборат?
1.Тирик моддалар.
2.Ўлик моддалар.
3.Оралиқ моддалар.
4.Биоген моддалар.
Сайёрамиздаги барча тирик организмлар йигиндисини В.И.Вернадский тирик модда деб атаган эди. Тирик модданинг энг мухим хусусиятлари 3 тадир.
1.Тирик модданинг умумий вазни.
2.Тирик модданинг таркиби.
3.Тирик модданинг энергияси.
Биосферанинг иккинчи таркибий қисми ўлик мода ҳисобланиб, унинг ҳосил бўлишида биосферадаги барча моддалар, шунингдек, тирик организмлар ҳам катнашади.
Биосферанинг учинчи таркибий қисми оралиқ моддалар ҳисобланиб, улар тирик ва ўлик моддаларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида ҳосил бўлади. Табиий сувлар, тупроқ, емирилган тоғ жинслари оралиқ моддаларга мисол була олади.
Биосферанинг туртинчи таркибий қисми биоген моддалар ҳисобланади. Улар тирик организмларнинг ҳаёти давомида ҳосил бўлади ва ўзгаришларга учраб туради. Ниҳоятда катта потенциал энергияга эга бўлган тошкўмир, битум, нефт, охактошлар ва бошқалар биоген моддаларга мисол була олади.
Биогенценоз нима? - Биосферанинг оддий бирламчи тузилмасининг бирлиги биогеоценоз ҳисобланади. Муайян ташки муҳит шароитида ўсимлмклар, ҳайвонлар, айрим замбурглар ва микроорганизмларнинг биргаликда яшашига биогеоценоз дейилади. Ушбу тушунчанинг биринчи маротаба В.Н.Сукачев 1940 йили фанга киритган эди.
Агар бир неча тур ўсимлмклар биргаликда яшаса, фитоценоз (ўсимликлар жамоаси) дейилади. Агар бир неча тур ҳайвонлар биргаликда яшаса, зооценоз (ҳайвонлар жамоаси) дейилади.
В.Н.Сукачевнинг фикрича, биогеоценоз-бу Ер устида учрайдиган бир хил табиий вокеликларнинг (атмосфера, тоғ жинслари, гидрологик шароит, ўсимлмик, ҳайвонлар ва микроорганизмлар дунёсининг) йигиндисидан иборатдир.
Биогеоценоз турли катталикларда бўлади. ва турли мураккабликка эга. Масалан, урмон, тундра, дашт, чул биогеоценозлари бир-биридан кескин фарк қилади. Тропик минтақаларидаги урмонларнинг биогеоценозлари анча кашшок бўлган Арктика тундраларига нисбатан анча махсулдордир. Океан тубидаги биогеоценозлари эса, денгиз ва океанлар сохиллари яқинидаги саёз жойлар биогеоценозларига қараганда сермахсул эмас.
Биогеоценоз-бу биоценозлар ва муҳит омилларининг йигиндиси эмас, балки табиатнинг бир бутунлиги, сифат жиҳатидан мослашган ўз ҳолича ривожланувчи ва таъсир қилиш конунларига эга бўлган мураккаб бирликдир.
Биоценоз нима?- «Биоценоз» лотинча сўз бўлиб, «биос»-«ҳаёт», «ценоз»-«умумий» деган маъноларни англатади. Биоценоз дейилганда, бир хил муҳитда мослашиб олган ва бир жойнинг ўзида бирга яшайдиган барча организмлар тушунилади. Биоценознинг катта-кичиклиги хар хил бўлиши мумкин.
«Биоценоз» атамасини 1877 йили немис зоолог олими Карл Мёбиус фанга киритган эди. Мёбиус биоценозни қуйидагича таърифланган эди.
1.Биоценозга маълум жойда учрайдиган микро ва макроскопик формалар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳамма массаси киради.
2.Биоценозни ҳосил килувчи турлар бир-бирлари билан богланган ва бир-бирига карамдир.
3.Биоценоз ташки муҳит омиллари таъсири остида бўлади.
4.Биоценоз вақт ўтиши билан доим тургун ва бир ҳолатда бўладиган гуруҳлардан иборат бўлади.
5.Биоценозни ҳосил килувчи вакиллар ўз жойларида, биоценоз ичида кўпайиш хусусиятларига эгадир.
Ҳозирги пайтда ҳам Мёбиус кўрсатиб ўтган биоценознинг ушбу белгилари ўз аҳамиятини йўқотган эмас.
Кичик микробиоценозлар қўшилиб, катта биоценозларни ҳосил қилади. Масалан, дарахт шоҳидаги мох, лишайник гуруҳлари шу катта дарахтдаги бир бутун биоценознинг бир қисми ҳисобланади. Хар бир дарахтдаги биоценозлар эса, шу ердаги ёнгокзорлар, олмазорлар ёки арчазор биоценозларнинг бир қисми ҳисобланади. Хар бир урмонзорнинг биоценози қисми ҳисобланади. Хар бир урмонзорнинг биоценози ўз навбатида яна ҳам мураккаб тузилган катта майдондаги биоценозни ҳосил қилади. Улар асосида минтақалар, табиий минтақалар биоценозлари, уларнинг бирлигидан Ер юзининг ҳаёт қоплами келиб чиқади.


1-мавзу: «Экология» фани ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг асосий масалалари
I - босқич
Инсон ўз цивилизациясининг илк қадамлариданоқ табиий атроф-муҳит ўсимлик ва ҳайвонот турлари билин бирга яшаб, уларни кўпайтиришган, ривожланишига имкон берган ва улардан фойдаланиб келган.
Заратуштранинг китоби «Авесто» да (эрамиздан аввалги II-Iминг йиллар) табиат ва инсонлар орасидаги ўзаро боғлиқлар ҳақидаги фикрлар ўз аксини топган.
Қадимги Юнон олимлари Гиппократ ва Аристотелларнинг илмий асарларида 500 га яқин ўсимлик тури ва ҳайвонлврнинг 454 турлари ҳақида маълумотлар келтирилади.Гален ва Теофраст ҳам турли жонворларнинг ҳаёти, табиатга мослашиши тўғрисида қимматли маълумотлар қолдирган.
II - босқич
Марказий Осиё мутафаккирларининг бизга қолдирган асарларида инсон ва табиат орасидаги ўзаро муносабатлар ўз аксини топган. Халиф –ал-Маъмун (813-833) асос солг«Донишмандлар хазинаси», яъни Маъмун академиясида Муҳаммад ал-Хоразмий, ал- Фарғоний, ал-Марвазий, ва бошқалар, кейинчалик Ибн Сино, Абу райхон Берунийлар фаолият юритиб, астраномия, жуғрофия, тиббиёт, ботаниқа, геология каби соҳаларни ўрганишда ката ҳисса қўшдилар.
Абу Райхон Беруний (973-1048) ва Ибн Сино (980-1057) каби буюк алломалар ўз асарларида 700-800 хил ўсимлик ва ҳайвонларнинг номларини, барг ва гул шаклларини, буттанинг қиёфасини, ўсадиган жойлари, гуллаш даврлари ва қайси касалликларга даво эканлиги ҳақида маълуот берадилар. XIV-XVII асрларда касалликларни даволашда асосан ўсимликлардан ва ҳайвонларнинг ички аъзоларидан фойдаланишган.
З.М.Бобур (1483-1530) ва А. Навоий инсон ва табиат орасидаги ўзаро муносабатлар ҳақида қимматли маълумотларни келтирганлар. «Бобурнома» -экологияга даҳилдор асардир.
III - босқич
У босқич XVIII- асрнинг иккинчи ярми ва XIX-асрнинг бошлари, яъни «Экология» атамасининг фанга келтирилишидан бошланади. «Экология» атамасини фанга биринчи бўлиб 1866 йил немис дарвинист олими Эрнест Геккел киритди.
Ч. Дарвин (1809-1882) ўзининг «Турларни келиб чиқиши» асари билан биология фанини юқори поғоналарга кўтарди. Унинг эвалюцион назарияси экология фаннинг ривожланишига ката туртки бўлди.
1877 йилда немис гидробиологи К.Мёбиус (1825-1908) турли организмлардан иборат биоценоз таълимотини ишлаб чиқди.
XVIII асрнинг охирларида, 1784 йилда буғ машинасининг ихтиро қилиниши билан инсонят тариҳида индустрал босқич бошланган.
Бугунги экология фани XVIII асрнинг охирида зоология фанининг бир бўлими сифатида шакллана бошлади.
Биосферага оид тушунчалар биринчи маротаба Ж.Б.Ламарк (1744-1829) нинг «Гидрология» асарида келтирилган бўлиб, унда тирик ҳаётни тарқалган фазоси ва Ернинг ҳаёт қобиғи маъносида тасвирланган.
Австиялик геолог Э.Зюсс (1831-1941) биринчи бўлиб 1875 йили «Биосфера» атамасини киритди ва уни Ер юзасидаги юпқа ҳаёт пардаси маъносида ишлатди. Кейинги биосфера таълимотини рус олими, академик В.И.Вернадский (1863-1945) ишлаб чиқди.
IV - босқич
XIX асрда аҳоли сони 1 млрд кишидан ошган, табиий ресурсларни қазиб олиш ва ундан фойдаланиш ҳажми ўсган. Айрим ўсимлик ва ҳайвонот турлари қирилиб кетган, атроф-муҳитнинг ифлосланиши кучая бошлаган.
XIX асрнинг II- ярмидан жамият тариҳида техноген босқич ажратилади.
Россияда тупроқшуносликни асосчиси В.В.Докучаев (1846-1903) табиий минтақалар йўналишин ишлаб чиқди. Экологиянинг ривожланишига Д.Н. Кашкаров нинг «Муҳит ва организмлар уюшмаси» (1933), «Ҳайвонлар экологиясининг асослари» (1938) каби асарлари муҳим рол ўйнади.
XX- асрда табиат ва жамият муносабатлари кескинлаша бошлаган. Асосий минерал хом-ашё ресурсларининг етишмовчилиги, исрофгарчилик билан ўзлаштирилиши нохуш ижтимоий-сиёсий ва экологик оқибатларга сабаб бўлди.
XX- асрнинг II- ярмига келиб ҳаёт шароитларининг яхшиланиши, фан ва техника инқилоби аҳоли сонининг кескин ортиши, яъни демографик портлпшга олиб келди.
Ўзбекистонда академиклар Т.З.Зоҳидов, Қ.З.Зокиров, А.М.Мўзаффаров, И.И.Гранитов ва уларнинг шогирдлари ўсимликларва ҳайвонлар экологиясин ривожлантиришда ката ҳисса қўшдилар.
V - босқич
Аҳоли сонининг ошиши ва табиатга таъсирини кучайиши натижасида маҳаллий, минтақавий ва умумбашарий экологик муаммолар келиб чиқди. Инсон ядро энергиясидан кенг фойдалана бошлади, у космосга чиқиб, Ойни забт этди. Жамият тараққиётини янги босқичга, яъни ноосфера (Юнон тилидан олинган бўлиб, «ноос»-ақл –идрок ва «сфера» - шар) босқичга ўтди.
Сайёрамизнинг ҳаёт қобиғи-биосферанинг барқарорлигига жиддий путр етди. Ўрмонларнинг майдони қисқарди, турлар сонининг кескин камайиши, кучли сунъий ифлосланиши авж олди.
1960 йилларда умумбушарий экологик муаммоларнинг белгилари намоён бўлди ва унга қарши уюшган жамоатчилик ҳаракати вужудга келди. Ривожланган мамлакатларда қонунлар қабул қилинди, кўплаб экологик Халқаро ташкилотлар тузилди, атроф муҳит муаммолари бўйича конференциялар ўтказилди, конвенциялар имзоланди. Бевосита инсоннинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланиш «Экология» нинг фан сифатида аҳамиятини ошириб борди.
1970-1980 йилларда «Экология»нинг ғоя ва муаммоларининг барча фанларга ва ишлаб чиқариш соҳаларига кириб бориши-экологиялаштириш амалга оширила бошлади. Натижада «Амалий экология», «Саноат экологияси», «Мухандислик экологияси», «Агроэкология», «Қурилиш экологияси», «Кимёвий экология» ва бошқалар алоҳида фан сифатида ўқитила бошлади. Унда ишлаб чиқаришнларини экология талабларига қараб ташкил қилиш, таълимни ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларини экологиялаштириш кўзда тутилган.
1980-1990 йилларда барқарор ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилди ва уни ҳаётга тадбиқ этиш бошланди.
XX-асрнинг охирига келиб Ер «космик кемаси» да аҳоли сони 6 млрд кишидан ошди чўллашиш ва атроф-муҳитнинг
ва кунигаўртача 250 минг кишига кўпаймоқда.
Ҳозирги пайтда табиат ва жамият ўртасидаги зиддиятлар кучуйиб бормоқда. Атроф-муҳит муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш жараёнида экологиянинг табиий, аниқ ва ижтимоий фанлар билан уйғунлашуви амалга ошди. Экология ва атроф-муҳитнинг муҳофаза қилиш масалаларини қамраб оладиган, кенг кўламли «Макроэкология» шаклланмоқда


Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish