Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети Олмалиқ филиали Рўйхатга олинди “Тасдиқлайман ”



Download 1,25 Mb.
bet75/81
Sana21.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#44864
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   81
Bog'liq
УМК узб

Маслаҳат маъруза. Турли сценарийлар ёрдамида ўтиши мумкин. Масалан:
1) «Савол-жавоб» - маърузачи томонидан бутун курс бўйича ёки алоҳида бўлим бўйича саволларга жавоб берилади.
2) «Савол-жавоб-дискуссия» - изланишга имкон беради. Педагогик вазифаси: янги ўқув маълумотни ўзлаштиришга қаратилган.



3-босқич. Якуний (10 дақиқа)

3.1. Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади. Фаол иштироқ этган талабаларни рағбатлантиради.
3.2. Мустақил иш учун вазифа:
“Экология” сўзига кластер тузишни вазифа қилиб беради, баҳолайди.

3.1. Эшитади, аниқлаштиради;

Топшириқни ёзиб олади.



В.В.В техникасини қўллаш қоидалари.



Мавзу саволи

Биламан
“√”

Билишни хохлайман
“?”

Билдим
“+”

1

Орол денгизи муаммоси










2

Арнасой кўллар муаммоси










3

Сарез кўли муаммоси










2-илова Эссе ёзиш тартиби.
Эссе-бу муаллиф талабанинг шахсий нуқтаи назарини ёзма равишда эркин ифода этиш шакли бўлиб, берилган мавзу бўйича умумий ёки дастлабки дунёқарашни ўз ичига олади.
Эссе-таклиф этилган мавзу (Сарез кўли муаммоси) га 1000-5000 тагача сўз ҳажмида иншодир.
3-илова “Инсерт усули”
“Инсерт усули” – самарали ўқитиш ва фикрлаш учун белгилашнинг интерфаол тизими ҳисобланиб, мустақил ўқиб-ўрганишда ёрдам беради. Бунда маъруза мавзулари , китоб ва бошқа материаллар олдиндан талабага вазифа қилиб берилади. Улар ўқиб чиқиб, “√”, “?”, “+”, “-” белгилар орқали ўз фикрини ифодалайди.

Матнни белгилаш тизими
(√ )- мен билган нарсани тасдиқлайди
(+)- янги маълумот
(-) – мен билган нарсага зид
(?) – мени ўйлантирди. Бу борада менга қўшимча маълумот зарур.
Инсерт жадавли

Тушунчалар

“√”

“?”

“+”

“-“

Орол денгизи













Арнасой кўллари













Сарез кўли













«Экология» фаниниг усуллари.


“Экология” фанининг предмети.
“Экология” дарсликларида фаннинг предметига берилган таърифлар



Муаллифлари

Таъриф

Манба

Немис дарвинист олими Эрнст Геккел



“Экология” - бу муҳит билан организмларнинг ўзаро боғлиқлигига оид фандир.

Ш. Муродов Атроф муҳит мониторинги ва экологиянинг долзарб масалалари. Қарши. Насаф, 2009, 108 б.

Америкалик олимлар Ю. Одум, Дажо, Риклефс ва бошқалар

“Умумий экология” – бу организмлар ва улар жамоасининг

Ю. Одум. Основы экологии. М.:Мир, 1975, 704 с.

Рус олими акад. С. С. Шварц

Ҳозирги замон экологияси – бу организмларнинг ўзаро ва муҳит билан муносабатларини популяциялар даражасида ўрганадиган фандир




Рус олими В. А. Иванов

Муҳандислик экологияси – бу ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида жамиятнинг табиий муҳит билан ўзаро муносабатларини ўрганадиган фандир

В. А. Иванов. Инженерная экология. Л.: ЛГУ, 1989, 152 с.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов

Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. Табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. Бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалоқатларга олиб келади.

И. А. Каримов. Ўсбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент: Ўзбекистон, 1997, 326 б.

Мавзуга оид савол ва жавоблар
«Экология» атамасининг луғавий маъносини изоҳлаб беринг.


Экология юнонча сўз бўлиб, «ойкос» - «уй», «рўзғор», «жамоа», «яшаш жойи» ва «логос» - «фан», «таълимот» деган маъноларни англатади. Бу атамани 1866 йилда немис биолог-дарвинист олими Эрнест Геккел «Организмлар морфологиясининг умумий принциплари» китобида изоҳлаб берган эди. Э.Геккел «Умумий экология»ни тирик организмларнинг атроф-муҳит билан ўзаро алоқаларини ва таъсирини ўрганадиган фан деб таърифлаган эди. Академик С.С.Шварц эса, ҳозирги замон экологияси организмларнинг ўзаро ва муҳит билан муносабатларини популяциялар даражасида ўрганадиган фан деб таърифлайди.
Экологик муаммо деб, нимани тушунасиз?
Экологик муаммо деганда, инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ ҳолда табиатнинг инсонга акс таъсири, яъни унинг ҳаётида, иқтисодиётига хўжалик аҳамиятига молик бўлган жараёнлар, табиий ҳодисалар билан боғлиқ ҳар қандай ҳодиса тушунилади. Масалан, иқлимнинг ўзгариши ёки сув тошқини натижасида пайдо бўладиган ҳодисалар, қурғоқчилик, ишлаб чиқариш корхоналарида вужудга келадиган баъзи-бир фавқулодда вазиятлар ва ҳодисалар, баъзи-бир ҳайвонот турларининг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб бориши ва шунга ўхшаган ҳодисалар экологик муаммо бўла олади.

Экологик муаммоларнинг қандай таснифлаш мумкин?




Одатда экологик муаммоларнинг кўлами ва долзарблигига қараб улар қуйидаги 3 гуруҳларга бўлинади.
1.Умумбашарий (глобал) экологик муаммолар. Бу гуруҳга озон қатламининг сийракланиши, «атмосферанинг димиқиши», чучўк сув муаммолари кабилар мисол бўла олади.
2.Минтақавий (регионал) экологик муаммолар. Бу гуруҳга Орол денгизининг кўриб бориши, Арсаной кўллари атрофидаги экологик муаммолар, Сарез кўли муаммоси, «кислотали ёмғирлар» муаммоси ва бошқалар мисол бўла олади.
3.Маҳаллий (локал) экологик муаммолар. Бу гуруҳга саноати ривожланган минтақаларда (масалан, Навоий, Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ ва б.) табиатни муҳофаза қилиш муаммолари, сув танқислиги муаммолари, чиқиндилар, пестицидлар, гербицидлар ва бошқа кимёвий моддалар билан боғлиқ агросаноат экалогик муаммолари мисол була олади.
Умумий экологиянинг таркибий қисмлари нималардан иборат?
Умумий экология 4 қисмдан иборат.

  1. Аутэкология

  2. Популяциялар экологияси

  3. Синэкология

  4. Биосфера

Аутэкология деб нимани тушунасиз? - Аутэкология («аутос»-юнонча сўз бўлиб, «ўзи» деган маънони билдиради) айрим турларнинг яшаб турган муҳити билан ўзаро муносабатини, турларнинг қайси муҳитда кўпроқ ва ўзвий мослашганини ўрганади.


Популяциялар экологияси нимани ўрганади?- Популяциялар экологияси («популясион»-францўзча сўз бўлиб, «аҳоли» деган маънони билдиради) популяциялар тузилмаси ва динамикаси, маълум шароитда турли организмлар сонининг ўзгариши (биомасса динамикаси) сабабларини ўрганади.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish