1 - синф. Ўта хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни бутунлай бузиб, уни қайта тикланмайдиган ҳолатга келтирувчи заҳарли моддалар киради (мас., симобли лампалар, фенол);
2 – синф. Кучли хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни жиддий бузувчилар, аммо уларнинг таъсири тўхтартилгач, экотизим 30 йилдан кам бўлмаган муддатда тикланаоладиган заҳарли моддалар киради (мас., нефть чиқиндилари);
3 – синф. Ўртача хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни бузувчилар, аммо уларнинг таъсири тўхтатилгач, экотизим 10 йилдан кам бўлмаган муддатда тиклана оладиган заҳарли моддалар киради (мас., оқова сувларнинг чўкмалари, ёғ, нефть маҳсулотлари, лок, бўёқ, эмал);
4 – синф. Кам хавфли чиқиндилар. Буларга экотизимни бузувчилар, аммо уларни таъсири тўхтатилгач, экотизим 3 йилдан кам бўлмаган муддатда тикланаоладиган заҳарли моддалар киради (масалан, шлак ва шламлар);
5 – синф. Хавфсиз чиқиндилар. Буларга экотизимни бузмайдиган чиқиндилар киради (масалан металл парчалари, қурилиш ва озиқ-овқат чиқиндилари, қоғоз, шиша синиқлари ва ш.ў.).
Назорат саволлари
1. Атроф муҳитни ифлосланиши деганда нимани тушунасиз?
2. Атроф муҳитни ифлосланишининг қандай турлари мавжуд?
3. Кимёвий ифлосланиш нимаси билан хавфли?
4. Физикавий ифлосланиш қандай омиллар таъсирида вужудга келади?
5. Компьютер, телевизор ва уяли телефон қайси хусусиятлари билан зарарли?
6. Биологик ифлословчи омилларга нималар киради?
7. Хавфлилик даражасига кўра қаттиқ чиқиндилар қандай синфланади?
8. Фавқулодда вазиятлар тушунчаси нима маънони англатади?
9. Ядровий урушнинг ўта хавфлилиги қайси ҳолатлар билан изоҳланади?
Асосий адабиётлар
Гарин В.М. ва бошқалар. – Экология для технических вузов. Ростов-на-
Дону. «ФЕНИКС», 2003
Николайкин Н.И. ва бошқалар. – Экология. М. «Дрофа», 2005
9 – Мавзу: Атомосфера ҳавосини заҳарли газлардан тозалаш усуллари.
Маъруза режаси
1. Атмосфера ифлосланишининг олдини олиш чоралари.
2. Ҳавони саноат ташламаларидан тозалаш усуллари ва қурилмалари.
Мавзуга доир таянч тушунчалар
Зарарли ташламалар, газлар, Аэолзол ташламалар,Абсорбция, Адсорбция, каталитик усул,
Зарарли ташламаларнинг чўкувчанлик даражаси ва бошқа хусусиятларига кўра уларни тозалаш усуллари ҳамда унда қўлланиладиган техник воситалар турли хил бўлади.
1. Аэрозол ташламаларни тозалаш. Аэрозол ташламалар механик йўл билан чангтутгичлар ёрдамида қуруқ усул, қуруқ - ҳўл усул ва ҳўл усулларда тозаланади.
Қуруқ усул гравитацион чўктириш ва фильтрлашга асосланган. Гравитацион чўктириш газни тиндириб ўтказувчи қурилмада ҳамда чангни чўктирувчи камерада амалга оширилади. Бунда ифлосланган ҳаво қурилма ичида бир хил йўналишда секин ҳаракатланади ва ундаги ифлословчи аэрозоллар ўз оғирлиги билан чўкади. Бу усул чангли ҳавони 50 – 100 µм диаметрли чанг зарраларидан дағал тозалашда қўлланилади. Тозалаш даражаси 50% дан ошмайди. Фильтрлаш усули цемент ишлаб чиқариш ва металлургия корхоналарида электр фильтрлари ва енгли фильтрларни қўллаш билан амалга оширилади. Электр фильтрлари катталиги 2 µм бўлган чанг зарраларини тутишга мўлжалланган бўлиб, у тик металл камерадан иборат. Бу камера ичига тожлантирувчи ва чўктирувчи электродлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг биринчисига манфий, иккинчисига мусбат электр кучланиши берилади. Электр майдонига тушган чанг зарралари чўктирувчи электрод атрофида тўпланади. Тозалаш самарадорлиги 98% гача. Енгли фильтрлар кўпинча рангли металлургиядан чиқадиган чангли ҳавони тозалашда қўлланилади. Уларнинг металл корпуси ичида диаметри 220 мм ва узунлиги 4 м бўлган матодан тайёрланган енглар осиб қўйилган. Чангли ҳаво енглар орқали ўтиб, чанг зарралари енг ичида тутилиб қолади. Тозалаш самарадорлиги 99,9 % гача.
Қуруқ-ҳўл усул ҳавони поғонали тозалашга асосланган бўлиб, бунда ҳаводаги чанг зарралари дастлаб инерцион ва марказдан қочма чўктириш йўли билан тутиб қолинади. Инерцион чўктириш чангли ҳавони кўп жалюзли ва токчали чанг тутгичлардан тезлиги 1 – 3 м/с тезликда ўтказиш билан бажарилади. Бунда ҳаво катталиги 20 µм гача бўлган чанг зарраларидан тозаланади. Марказдан қочма чўктириш чангли ҳавонинг циклон ичидаги айланма ҳаракатидан пайдо бўладиган марказдан қочма кучлар таъсиридаги чўктириш бўлиб, бунда батареяли циклонлар ва айланувчан циклонлар (ротоциклонлар) қўлланилади. Бунда ҳаво катталиги 30 µм гача бўлган чанг зарраларидан тозаланади. Тозалаш самарадорлиги 90% гача. Инерцион ва марказдан қочма чўктиришларда тўлиқ тозаланмаган ҳаво оқими скрубберга юборилади ва бу ерда ундаги ифлословчи зарралар суюқлик пуркаш йўли билан тўлиқ чўктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |