Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети “Кончилик иши ва металургия” факултети


Билвосита ишловчи электр ёй печлари



Download 302,99 Kb.
bet15/17
Sana25.02.2022
Hajmi302,99 Kb.
#301442
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Ёйли пўлат эритиш печининг иссиқлик балансини ҳисоблаш

Билвосита ишловчи электр ёй печлари
Бир фазали билвосита ЭЁП ларнинг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат: 1- ички қисми юқори ҳароратларга (ўтга) чидамли материал билан футеровкаланган горизонтал ванна; 2-горизонтал ваннанинг қарама - қарши деворларига ўрнатилган электродлар. Электродлар сарф бўлиб бориши
мобайнида махсус механизм ёрдамида бир-бирига қараб силжитиб борилади; 3 – эритилаётган материал. Ушбу материал ваннага печь корпуси 5 нинг ён дарчаси орқали юкланади; 4 - электр ёйи.
Билвосита ЭЁП нинг схемаси
Электродлар кучланиш манбасига улангандан сўнг махсус механизм ёрдамида учлари бир-бирига туташтирилади ва бунинг оқибатида электродлар занжирида ток ҳосил бўлгач, бир-биридан узоқлаштирилади ва натижада ёй ҳосил бўлади. Ёйда ҳосил бўлган иссиқлик энергияси ўзлаштирилиши ҳисобига металларга иссиқлик ишлови берилади ёки эритилади. Металл эритиб бўлингач, оғдириш механизми ёрдамида печь оғдирилади ва эритма махсус идишларга тўкилади. Печь қуввати манба токини ва электродларни яқинлаштириш ёки узоқлаштириш натижасида ёй узунлигини ўзгартириш ҳисобига бошқарилади.
Печнинг асосий электр жиҳозларини печь трансформатори, бошқариш реактори ва электродларни узатиш механизмининг электр юритмаси ташкил этади.
Билвосита ЭЁП лари 0,25 т ва 0,5 т сиғимига эга. Улар мос равишда қуввати 175-250 ва 250-400 кВА га тенг трансформаторлар билан таъминланган бўлиб, бундай печларда графитлаштирилган электродлар қўлланилади.


Бевосита ишловчи электр ёй печлари
Бевосита ЭЁП лар асосан кейинчалик прокат цехларида қуйма ёмби олиш учун мўлжалланган пўлат эритиш учун белгиланган. Шунингдек, олинган пўлат маъсулоти машинасозлик заводларида фасонли қуйиш орқали металлургик хом ашё олиш учун ишлатилади.
Пўлат эритиш ёй печи (ПЭЁП)нинг схемаси
Печнинг тузилиши: 1 - пўлат кожух; 2 - юқори ҳароратга ( ўтга) чидамли футеровка; электродлар - 4 ўтадиган печнинг свод қисми-3 ; 5-электродларни кўтариш механизми; 6 - электр ёйи.
Бевосита ЭЁП ларининг тузилиши ва ишлаш принципини пўлат эритиш ёй печлари мисолида кўрамиз.
ПЭЁПлари, шунингдек, металлни кимёвий таркибини ростлашга мўлжалланган электромагнит усулда қориштириш қурилмаси, эритмани тўкиш учун мўл-жалланган печни оьдириш механизми, печь своди (қопқоьи) ни кўтариш ва буриш ҳамда электродларни узатиш ва кўтариш механизмлари билан таъминланган.
Электротехник пўлатни эритиш жараёни қуйидаги жараёнлар кетма - кетлигидан иборат:
- металлом (руда, скрап) ни эритиш;
- қоришмани турли қўшилма ва газлардан тозалаш;
- металл раскислениеси(металлни кислороддан тозалаш);
- қоришмага легирловчи компонентлар қўшиш;
- рафинация жараёни(тозалаш,оқлаш);
- эритмани аввал махсус чўмичга (ковшга) ва ундан тегишли формаларга қуйиш.
Катта хажмдаги печларда эритиш жараёни 4-6 соат давом этиб, ундан 1,5 - 2,5 соати эритишга, 2-4 соати металлни оксидлаш ва рафинация қилиш учун сарфланади.
1 –расмда схема бош занжир ва ёрдамчи занжирлардан (бошқариш, ўлчов асбоблари, ҳимоя қилиш ва автоматика занжири) иборат. Бош занжир бирламчи ва иккиламчи занжирлардан иборат бўлиб, бирламчи занжирни ўзаро кетма-кет уланган ўтказгичлар, юқори кучланиш аппаратлари, дроссель ва печь трансформаторларининг бирламчи чулғами ташкил қилади.
Иккиламчи занжирни эса ўзаро кетма-кет уланган печь трансформаторининг иккиламчи чўлғами, қисқа тармоқ ўтказгичлари, электродлар ва электр ёйи ташкил этади.

Download 302,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish