Тадқиқотнинг предмети бўлибполимер боғловчи, органоминерал тўлдирувчи ва термо-ультратовушли ишлов бериш усуллари, таркиби ва нисбатига боғлиқ тарзда материалларнинг физик-механик ва антифрикцион-чидамли хоссаларидаги ўзгаришларнинг комплекс қонуниятларини аниқлаш ва аниқланган қонуниятлар асосида машинасозлик учун мўлжалланган модификцияланган композицион термореактив полимер материаллари улар асосида қопламалар олиш учун самарали таркиб ва технологияларни яратиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари.Диссертация ишини бажаришда композицион полимер материалларнинг физик-механик хоссаларини аниқлаш учун умумстандарт усуллардан фойдаланилди. Пахта хомашёси билан ўзаро таъсирлашганда модификацияланган композицион термореактив полимер материаллари ва улардан тайёрланган қопламаларининг антифрикцион-чидамли хоссалари комплекси дискли трибометрида O’zDST3330:2018 бўйича ва композицион материаллар намуналарининг микроструктураси ЭМВ-100 БР микроскопи ёрдамида ўрганилди. Машина ва механизмларнинг ишлаш қобилияти ва самарадорлиги «Paxtasanoat ilmiy markazi» ОАЖнинг тавсияларига мувофиқ ўрганилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:
полимер ва органоминерал тўлдирувчи ва ультратовушли ишлов бериш режимларининг тури, таркиби ва нисбатига боғлиқ тарзда модификацияланган композицион термореактив полимер материаллари ва улар асосидаги қопламаларининг физик-механик хусусиятларидаги ўзгариш қонуниятлари аниқланган ва улар орасидагикорреляцион боғлиқлик аниқланган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида тўлдирилган композицияларни ультратовушли ишлов бериш ва антифрикцион-чидамли композицион термопластик материаллар олиш учун самарали икки босқичли усул ишлаб чиқилган;
тури, таркиби ва органоминерал тўлдирувчи, ультратовушли ишлов бериш усуллари ва антифрикцион-чидамли хоссалари бўйича технологик параметрлари нисбати таъсири қонуниятларини ўрганиш орқали, уларга асосланган модификацияланган композицион термореактив полимер материал ва қопламаларнингоптимал таркиби триботехник мақсадларда ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган модификацияланган антифрикцион-чидамли композицион термореактив полимер материаллари ва улар асосидаги қопламалар юқоримустаҳкамлик хоссаларига эга, пахта хомашёси билан ўзаро таъсирланишнингпаст ишқаланишкоэффициенти ва юқори чидамлиликка эгалиги аниқланган;
пахтани қайта ишлаш машина ва механизмларининг ишчи органларида қўллаш учун органоминерал тўлдирувчи ва ультратовушли ишлов бериш билан модификацияланган композицион термореактив полимер материаллари ва қопламалар ишлаб чиқариш учун самарали технология ишлаб чиқилган.