Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.Ҳозирги кунда дунёда пахта тозалаш саноатида пахта хомашёсини дастлабки қайта ишлашда қўлланиладиган машина ва механизмларининг иш қобилияти ва самарадорлигини оширишда антифрикцион-чидамли композицион полимер материаллар билан қопланганишчи органлари қисмларини ишлаб чиқиш ва ўрганиш орқали такомиллаштиришга эришилмоқда. Шу муносабат билан юқори самарали модификацияланган композицион полимер материал ва улар асосида қопламалар ишлаб чиқиш пахта хомашёсини тозалашда ишлатиладиган машина ва ускуналар ишчи органларининг қисмларини қоплашда алоҳида аҳамият касб этади.
Жаҳонда пахта хомашёси билан ўзаро таъсирда ишлайдиганмашина ва механизмларнинг ишчи органларини ультратовуш билан ишлов берилган композицион полимер материаллар (КПМ)ва улардан олинган қопламаларни комплекс ўрганишасосида яратиш борасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада машиналарнинг ишчи органларини антифрикцион-ейилишбардош композицион полимер материаллар билан қоплаб, уларнинг иш унумдорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир.
Республикамизда машинасозлик учун маҳаллий ва иккилами хомашёлар асосида антифрикцион-ейилишбардош полимер материаллар (АЕКПМ) олишда муайян натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишининг тўртинчи бандида «....илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизмлари....»1 бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинган.Бу борада, самарали композицион модификацияланган антифрикцион-чидамли термореактив полимер материаллар ва арзон хомашё асосида такомиллаштирилган физик-механик, триботехник ва бошқа эксплуатацион хоссаларга эга қопламаларни яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолитга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
_____________ 1Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947 «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича харакатлар стратегияси» тўғрисидаги фармони