14
1-каолин; 2-мис оксиди; 3-темир кукуни; 4-алюминий кукуни;
5-сажа; 6-тальк; 7-графит; 8-бронза кукуни; 9-темир
оксиди
2-расм. ФАЭИС-30 асосли полимер қопламалар юзасидаги заряд
зичлигининг тўлдирувчи тури ва миқдорига боғлиқлиги
Ҳарорат остида ишлов бериш жараёнида эпоксидли ва фурано-
эпоксидли полимерларга каолинни қўшиш оқибатида термодеструкция
махсулотлари пайдо бўлади ва каолин юзасида абсорбцияланиб, қопламалар
электрлашувига ва композиция электр ўтишига
сезиларлича таъсир этувчи
ҳаво тўрлари шаклланишига олиб келади, бу эса композициянинг электр
ўтказувчанлигига ва, мос равишта, қопламалар электризациясига сезиларлича
таъсир ўтказади.
1-каолин, 2-мис оксиди, 3-темир кукуни, 4-алюминий кукуни,
5-сажа, 6-тальк, 7-графит, 8-бронза кукуни; 9-темир оксиди
3-расм. ФАЭД-20 асосли полимер қопламалар юзасидаги заряд
зичлигининг тўлдирувчининг тури ва миқдорига боғлиқлиги
Зарядлар юза зичлигининг энг юқори даражада пасайиши кутилганидек
темир кукуни, алюминий ва бронза кукунлари, сажа ва графит каби электр
ўтказувчи тўлдирувчилар қўшилганда кузатилади. Шу билан бирга полимер
15
қопламаларнинг электрлашувини энг самарали
тарзда сажа ва графит
тушуради ва бу уларнинг юқори даражадаги электр ўтказувчанлиги билан
боғлиқ. Натижада ФАЭД-20, ФАЭИС-30 ва ЭД-16 нинг таркибида сажанинг
миқдори 10 мас. қ. дан бошлаб полимер қопламаларнинг солиштирмаюза ва
солиштирма ҳажм қаршилиги тезда тушади.
Шу билан бирга зарядлар кетиш йўли кенгаяди ва мос равишда
қопламалар электрлашуви пасаяди. Электр ўтказувчи тўлдирувчиларни
киритганда
полимер
қопламаларнинг
юқори
даражадаги
электр
ўтказувчанлиги эга бўлиши полимер ҳажмида занжирсимон тузилма пайдо
бўлиши билан боғлиқ.
Шу билан бирга электр ўтказувчи тўлдирувчиларнинг миқдори ортиши
билан зарядларнинг юза зичлиги пасайишининг умумий ҳусусияти,
равшанки, бу пахта хомашёси – полимер – тўлдирувчи уч
компонентли
тизимида пахта хомашёси билан тўлдирувчининг контакт ҳудуди кенгаяши
билан боғлиқ, натижада эса электр ўтказувчи тўлдирувчи томонидан
яратилган занжир орқали полимер қоплама базасида шаклланган зарядлар
кетади. Графит билан таққослаганда сажанинг полимер қопламалар
электрлашуви жараёнларига самаралироқ таъсири унинг каттароқ
солиштирма электр қаршилиги қарамасдан
уларнинг юзасида икки
томонлама боғланишга эга ва айниқса ЭД-16, ФАЭД-20 и ФАЭИС-30 каби
поляр полимерлар билан кимёвий боғлиқлик ҳосил қила олувчи функционал
гуруҳлар мавжудлиги натижасида сажа зарралари актив юзаси билан ўзаро
таъсирлашуви билан боғлиқ.
Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, ЭД-16 га қараганда ФАЭД-
20 ва ФАЭИС-30 электрлашувини сажа самаралироқ тушуради. Бу,
равшанки, ФАЭД-20 ва ФАЭИС-30 га сажанинг мувофиқлиги билан
изоҳланади, чунки бу смолаларнинг қовушқоқлиги пастроқ ва қоплама
ҳажмида тўлдирувчи зарраларининг тенг тақсимоти юз беради.
Полимер материалларнинг табияти қоплама ҳажмида тўлдирувчи
зарраларининг тақсимотига ҳам таъсир ўтказади.
Шундай қилиб, тадқиқотлар натижалари таҳлили (1-3 расмлар) шуни
кўрсатадики, электр ўтказувчи тўлдирувчилар қўшилганда полимер
қопламалар электризацияси камайиши билан бир қаторда қопламаларнинг
физик-механик ва антифрикцион ҳоссалари ҳам ёмонлашади, бундан
ташқари сажа ва алюминий кукуни каби бундай тўлдирувчилар
пахта
хомашёсини
бўяйди
ва
ифлослантиради.
Шу
сабабли,
бинар
тўлдирувчиларнинг электрлашувга таъсири кўриб чиқилди, бинар
тўлдирувчили композициялар тадқиқ қилинди: 1) каолин-сажа; 2) тальк-сажа;
3)
каолин-графит; 4) тальк-графит; 5) темир кукуни-каолин.
Амалга оширилган экспериментал тадқиқотлар ва натижалар таҳлили
асосида бинар тўлдирувчиларнинг материалнинг электрофизик ҳоссаларига
таъсирини инобатга олгин ҳолда антиэлектростатик полимер материаллар ва
улар асосидаги триботехник мақсадли қопламалар ишлаб чиқилди, уларнинг
таркиби ва ҳоссалари 3-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: