Инвестиция фаолиятини амалга ошириш ва тартибга солиш
Инвестиция фаолиятини амалга ошириш ва тартибга солиш
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш
Инвестиция фаолияти ривожланишининг меъёрий-ҳуқуқий асослари
Инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат инвестиция сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади
-инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини такомиллаштириш;
-солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш;
- асосий фондларни жадал амортизация қилиш;
- нормалар, қоидалар ва стандартларни белгилаш;
- монополияга қарши чораларни қўллаш;
- кредит сиёсати ва нарх белгилаш сиёсатини ўтказиш;
- ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш;
-инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш;
Республикада инвестиция фаолиятини давлат томонидан бошқариш учун хукуматимиз томонидан қатор конуний хужжатлар ишлаб чикилган. Ушбу хужжатлар инвестиция фаолиятини тартибга солиш буйича хукукий тизимнинг шаклланишига асос булиб хизмат килади. Бундан ташкари давлатнинг инвестиция фаолиятига кандай воситалар оркали таъсир курсатиши хам мухим масаладир. Хар қандай жамиятдаги инвестиция фаолияти уз-узидан ривожлана олмайди, унга албатта, муайян таъсир курсатувчи субъектларнинг аралашуви талаб килинади. Бундай аралашувнинг самарали натижасини факат давлат кули билангина таъминлаш мумкин булади. Бирок бундай вазиятда давлат инвестиция фаолиятининг ривожланишини бугиб куймаслиги керакки, акс холда унинг амал килиши субъективлик таъсир кучига буйсундирилиб колади.

Одатда, инвестиция фаолиятини мувофиклаштириш унинг мухим йуналишларида кулай шароитлар яратишга каратилган, авваломбор, ижтимоий ривожлантириш, ишлаб чикаришни техник жихатдан такомиллаштириш, янгилик ва ихтироларни татбик этиш асосида ижтимоий талабларни кондиришга каратилади.
Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, хукукий нуктаи назаридан, турли мулкдорлар уртасида моддий ва номоддий активларни такрор ишлаб чикариш хусусидаги узига хос, мураккаб, ижтимоий зарур иқтисодий (инвестиция) муносабатларини шакллантириш меъёрларни назарда тутади. Инвестиция жараёнининг барча субъектлари - чет эллик инвестициялардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахслар (резиденилар ва норезидентлар)гача бу муносабатларнинг иштирокчиларига айланадилар. Хукук нуктаи назардан чет эл инвестициялари бошқа давлат худудида капиталга эгалик килиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боглик. Иқтисодий нутктаи назадан эса уларнинг худудий, замон ва макондаги харакат шакллари фойда олиш максадида купдан-куп кушимча рисклар билан тукнашиш эхтимолига эга булади.