Ислом Каримов
Демак, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган масала ҳисобланади. Халқимизда: “Ватанни севмоқ имондандир”, дейилиши бежиз эмас. Инсон ўзи туғилиб ўсган юрти, ёр-дўстлари ва яқинлари билан боғловчи Ватанини севиш, уни ардоқлаш имон даражасига кўтарилмоқда. Ватанни ҳимоялаш ислом шариатида фарзи айн – эркак ва аёлларга тенг бажариш зарур бўлган амал даражасига кўтарилгани ҳам унинг нечоғлик улуғ ва муқаддаслигидан далолат беради. Модомики шундай экан, унга муҳаббат қўйиш, унинг равнақи йўлида куч-ғайрат сарфлаш барча қилиши лозим бўлган амаллардан саналади. Агар кишининг инсонлар олдидаги юқорида зикр этилган мажбуриятлари ҳисоблаб чиқиладиган бўлса, Ватан олдидаги бурчнинг нақадар салмоқли экани яққол намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |