Ислом Каримов Ислом – тинчлик ва хотиржамлик динидир


Исломда ватанпарварлик тамойиллари



Download 119 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi119 Kb.
#114005
1   2   3
Bog'liq
1444142152 61725

Исломда ватанпарварлик тамойиллари. Ислом – инсонпарвар дин. У барча инсоний туйғу ва қадриятларни улуғлайди ҳамда кишиларни шунга ўргатади. Мана шундай туйғулардан бири меҳр-оқибат, соғинч, муҳаббатдир. Улар аввало ота-она, ака-ука, ёр-биродарлар билан боғлиқ. Бошқача айтганда, уларнинг барчаси инсон туғилиб ўсган уйи, маҳалласи, қишлоғи – Ватан деган тушунчада мужассамдир.
Ватан атамаси аслида арабча сўз бўлиб, она - юрт маъносини англатади. Ватан тушунчаси кенг маънода ва тор маънода қўлланилади. Бир халқ вакиллари жамул-жам яшаб турган, уларнинг аждодлари азал-азалдан истиқомат қилган ҳудуд назарда тутилса, бу кенг маънодаги тушунчадир. Киши туғилиб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ назарда тутилса бу тор маънодаги тушунчадир.
Қуръони каримда “дор” (кўплиги “диёр”) сўзи жами 47 марта такрорланган бўлиб, у араб тилида Ватан, мамлакат, ер, диёр, яшаш манзили каби маъноларни англатади. Бу сўзнинг шунчалар кўп такрорланиши ҳам у ифода этган маъноларнинг нақадар муҳимлигидан далолат беради.
Бир инсонни ўз Ватанидан бадарға қилиш, мажбурлаб чиқариб юбориш оғир гуноҳлиги таъкидланади. Жумладан, Қуръони каримда: “Эсланг, сизлардан “Бир-бирларингизнинг қонингизни тўкмайсиз, ўзларингизни (бир-бирингизни) юртингиздан бадарға қилмайсиз”, – деган аҳдингизни олган эдик”, - дейилади (“Бақара”, 84). Бундан кўриниб турибдики, Ватандан бадарға қилиш қатл қилишдан кейинги энг оғир гуноҳлардан экан. Шунингдек, Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисда, Мадинага ҳижрат қилаётганларида: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, – деганлар.
Ота–боболаримиз, улуғ аждодларимиз ва алломаларимиз ҳам ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор бериб, ўз юртларига муҳаббатни ифода этиш борасида ажойиб намуналар кўрсатишган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Абу Лайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий, Қаффол Шоший, Мажзуб Намангоний каби буюк мутафаккирларимиз ўзларининг тахаллусларини киндик қонлари тўкилган юрт билан боғлаганлари, уларнинг номини дунёга маълуму машҳур қилганликлари ҳам бир ибратдир.
Буюк шоир ва саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ҳам Ватанни севишга ёрқин мисол бўла олади. Ўз даврининг йирик ва қудратли давлатларидан бири – Ҳиндистондек мамлакат ҳукмдори бўла туриб, бир умр Андижонини, сўлим Фарғонасини, бобокалонларидан мерос Самарқандини қўмсаб ўтди, ижодининг салмоқли қисмини Ватан соғинчига бағишлади.
Ватан – муқаддас даргоҳ. Уни ҳимоя қилиш, душманлардан асраш, равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир мусулмон учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом: “Молини, жонини, динини ва аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир”, – деганлар. Ҳадисда санаб ўтилган мол, жон, дин ва оила киши ҳаётининг мазмуни, унинг Ватанини ифода этади. Шариат манбаларида Ватанни ҳимоя қилиш фарзи айн, яъни барчага баробар буюрилган амал деб белгилаб қўйилган. Агар душман бостириб келса, аёл киши ўз эридан, қул ўз хожасидан изн сўраб ўтирмасдан жангга чиқиб кетавериши мумкин. Ватан ҳимояси муқаддас амаллардан экани, ундан юз ўгириш ёки бирор баҳонани рўкач қилиб, уни ҳимоя қилмаслик оғир гуноҳ экани юқорида келтирилган фикрлардан далолатдир.
Ислом тарихига назар соладиган бўлсак, мусулмон муҳожирлар Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келишгач, ансорлар билан бирлашиб ислом умматини ташкил этдилар ва фаровон, осойишта ҳаёт кечира бошладилар. Уларни ўз Ватанларидан қувиб чиқарган Макка мушриклари бу осойишталикни кўра олмай, ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойида (мил. 624 й.) Мадинага бостириб келдилар ва улар билан мусулмонлар қўшини ўртасида “Бадр” жанги бўлиб ўтди. Бу ислом тарихидаги биринчи жанг бўлиб, Мадинадан 80 мил (тахминан 150 км.) узоқликда Сурия карвон йўлида жойлашган Бадр қудуғи яқинида бўлганди. Муросасиз кечган жанг мусулмонлар ғалабаси билан тугади. Орадан бир йил ўтиб (625 йил 23 мартда) – Мадина шаҳри яқинидаги Уҳуд тоғида мусулмонларнинг маккаликлар билан иккинчи жанги бўлиб ўтди. Бадр жангида маккалик мушриклар мағлубиятга учрагач, мусулмонлардан ўч олмоқчи бўлишган эди. Учинчи жанг Хандақ воқеаси бўлиб, ҳижратнинг тўртинчи йили (626 й.) бўлиб ўтди. Бунда мусулмонлар ўз Ватанлари – Мадинани ҳимоя қилиш учун душман бостириб кириши мумкин бўлган тарафдан чуқур қилиб хандақ қазиб чиқдилар.
Юқоридаги жангларда эркаклар билан бир қаторда аёллар ва ҳатто, ёш болалар ҳам қатнашганлар. Модомики, Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом уларни бу ишдан қайтармаган, балки рағбатлантирган эканлар, демак, ислом таълимоти бўйича Ватан ҳимояси муҳим ва муқаддас бурч экани маълум бўлади.
Халқимизнинг ҳам кўп минг йиллик тарихи аждодларимизнинг юрт озодлиги ва тинчлиги йўлида юксак матонат ва мардлик намуналарини кўрсатишганидан далолат беради. Уларнинг Аҳамонийлар, Искандар Зулқарнайн, араблар, мўғиллар ва кейинчалик Чор Россияси босқинлари чоғида ёвга қарши курашда кўрсатган жасурлиги ва мардлиги ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.
Аёл бўлишига қарамай малика Тўмарис Ватан учун жангга кириб босқинчиларни тор-мор қилгани, Широқ кучли ақл-идроки ва ботирлиги билан душман қўшинларини сувсиз чўлу биёбонларда маҳф этгани, Спитамен бошчилигида юрт мудофаасига бел боғлаган аждодларимиз озодлик ва мустақилликни ҳимоя қилиб, юксак мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатганлари бизда чексиз ғурур, фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.
Ватанга бўлган меҳру муҳаббат ҳар қандай муаммони ечишга, ҳар қандай ёвуз кучни енгишга қодир. Ана шундай муҳаббат Жалолиддин Мангубердини тақдирнинг оғир зарбаларига дош беришга, метин ирода ва ҳарбий салоҳиятни намойиш этиб, чингизийлар билан муросасиз кураш олиб боришга ундаган эди.
Кубровия тариқати асосчиси Нажмиддин Кубронинг “Ё ҳаёт, ё шарофатли ўлим” дея ғаним билан жангга кириб, мардларча ҳалок бўлгани эса, Ватан озодлиги, мустақиллиги, юрт тинчлиги ҳамма нарсадан улуғлигини кўрсатувчи ёрқин ҳаётий мисол бўла олади.
Ватанни ҳимоя қилиш нақадар улуғ савоб, ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги фарзи ҳисобланса, унга хиёнат қилиш, қурол билан бостириб келиш шу қадар катта гуноҳ, энг олий жазога лойиқ жиноят ҳисобланади.

Биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни, яъни, “Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг хоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, ҳимоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз ҳаётинг, балки сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг ҳаёти ҳам ана шу бурчингни нечоғлиқ адо этишингга боғлиқ” деган тушунчани уларнинг қалбига, онгу шуурига сингдиришимиз даркор”.



Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish