Ислом, аёл ва ҳаёт донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром


Шунингдек яна бир жиҳат, эркак ва аёлларга хитоб қилинган Қуръони каримнинг «Аҳзоб» сурасининг 35 ояти алоҳида эътиборга молик



Download 41,5 Kb.
bet2/2
Sana17.04.2022
Hajmi41,5 Kb.
#558101
1   2
Bog'liq
ИСЛОМ, АЁЛ ВА ҲАЁТ

Шунингдек яна бир жиҳат, эркак ва аёлларга хитоб қилинган Қуръони каримнинг «Аҳзоб» сурасининг 35 ояти алоҳида эътиборга молик:
اِنَّ الْمُسْلِمٖينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنٖينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْقَانِتٖينَ وَالْقَانِتَاتِ وَالصَّادِقٖينَ وَالصَّادِقَاتِ وَالصَّابِرٖينَ وَالصَّابِرَاتِ وَالْخَاشِعٖينَ وَالْخَاشِعَاتِ وَالْمُتَصَدِّقٖينَ وَالْمُتَصَدِّقَاتِ وَالصَّٓائِمٖينَ وَالصَّٓائِمَاتِ وَالْحَافِظٖينَ فُرُوجَهُمْ وَالْحَافِظَاتِ وَالذَّاكِرٖينَ اللّٰهَ كَثٖيراً وَالذَّاكِرَاتِ اَعَدَّ اللّٰهُ لَهُمْ مَغْفِرَةً وَاَجْراً عَظٖيماً
Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли (камтар) эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир.
Қуръон каримда аёлга яратилиш, ҳақ-ҳуқуқлар ва масъулият жиҳатидан эркаклар билан тенг муносабатда бўлинади. Аёл Аллоҳнинг бандаси бўлиш борасида эркак билан тенгдир. Асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлар нуқтаи назаридан аёлларнинг мавқеи эркакларникидан фарқ қилмайди. Ислом ҳуқуқига кўра эса, эркак ва аёл ўртасида яшаш ҳуқуқи, ибодат, мерос, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда баъзи жузъий фарқлар бор. Аммо, эътиқод ва фикрлаш, турмуш қуриш ва оила қуриш ҳуқуқи, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги каби масалаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқлидирлар.
Юқоридаги мисоллардан маълум бўладики, ислом аёлни мустақил шахс сифатида таърифлайди. Эри ёки бошқа биров томонидан ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у адолатни таъминланишини талаб қилишга ҳақлидир. Эркаклар ҳар қандай шароитда қонуний ҳаракат қилишлари мумкин бўлса, аёллар ҳам худди шундай ҳуқуқлари бузилганда буни қилишлари мумкин. Шунингдек, ислом манбаларида хотин-қизлар, ўзларига тегишли мол-мулкларига уларнинг розилигисиз дахл қилинган тақдирга у ҳақида шикоят қилишлари, керак бўлса чора кўрилишини талаб қилишлари мумкинлиги қайд этилади. Таъкидлаш лозимки, Исломда аёл кишининг ишлаши ман қилинмаган, балки бу масала унинг оиласининг, жамиятининг манфаатларидан келиб чиқиб тартибга солинган. Ҳанафий фақиҳлардан Камолиддин ибн Ҳумом: «Агар аёлнинг хотинларга хос фарзи кифоя ишда ҳунари бўлса, унинг эри (ишга) чиқишидан ман қила олмайди», деганлар. Исломда аёл киши ҳеч бир тўсқинликсиз иш ва фаолият билан эркин шуғулланиши мумкин. Бироқ, у эркак киши унинг ўрнини боса олмайдиган ўзига хос мавқеда қадрланади.
Қуръони карим ахлоқи билан хулқланган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллар ҳақидаги тушунчалари, албатта, илоҳий оятларга мос эди. Солиҳа аёлни дунёдаги энг қимматли бойликлардан бири деб ҳисоблаган Пайғамбаримиз эркак ва аёлни худди тароқ тишларидек тенг кўрганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида аёлларнинг энг аввало инсон эканлигини таъкидлаб, уларнинг ҳаққидан қўрқишга чақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – аҳли аёлига яхшилик қиладиганингиздир» (Имом Термизий ривояти), дедилар. Энг эътиборли томони Расулимиз алайҳиссалом аҳли аёлларига энг гўзал муносабатда бўлиб бутун умматга намуна бўлдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева аёлдан маслаҳат сўрамай туриб у никоҳланмайди. Қиз боладан изн олинмай туриб у никоҳланмайди» (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган), дедилар.
Бир куни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир қиз келиб: “Отам ўзининг ҳурмати учун мен рози бўлмасамда мени укасининг ўғлига никоҳлаб бермоқчи”, дея шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарров қизнинг отасини чақириб, унинг ихтиёрисиз уйланишга мажбурлай олмаслигини, никоҳ ризолигини қизнинг ихтиёрига қўйиб беришини айтдилар. Қиз: «Мен отам қилган ишни қабул қилдим. Менинг ниятим отамга қаршилик қилиш эмас эди. Отанинг қизини бировга бериш ҳақидаги исломнинг ҳукмини билмоқчи эдим. Шу ният билан келдим» деди (Имом Насоий ривояти). Бу бизга шуни кўрсатадики, қисқа вақт олдин хўрланган ва ҳатто тириклайин кўмилишга маҳкум қизлардан бири энди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, турмушга чиқишда унинг розилиги олиниши кераклиги борасида бемалол сўрай олмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун ҳаётлари давомида эркак ёки аёл дея ажратмасдан мусулмонларнинг таълим ва тарбиясига бирдек қарадилар ва шунга тарғиб қилдилар. Пайғамбаримиз вафотларидан кейин, айниқса Оиша онамизнинг тафсир, ҳадис ва бошқа илм соҳаларида нуфузли мавқега эга бўлганлари, сиёсий-ижтимоий масалаларда фикри эътиборли шахс сифатида алоҳида ажралиб тургани диққатга сазовордир. Қолаверса, халифаларни сайлашда, ҳатто уларнинг бошқаруви ва ҳаракатларини яқиндан кузатиб, керак бўлганда хатоларини эслатиб, шу доирада тавсия ва таклифлар билдиришда ҳам самарали фаолият юритганлар.
Ислом дини аёлларга эътибор ва аёл ҳуқуқлари борасида инсониятга жуда катта намуна тақдим этди. Динимизда аёлларни қадрлаш, уларни асраб-авайлаш қаттиқ тарғиб қилинган амалдир. Чунки улар – оналаримиз, жуфтларимиз ва сингилларимиздир. Мусулмон адабиётининг йирик шоирларидан бири Муҳаммад Иқбол Лоҳури қуйидаги бир байтида шундай дейди:
Жаҳонро муҳками аз уммаҳот аст,
Ниҳоди шон амини коинот аст.
Агар ин нуктаро қавме надонад,
Низоми кору бораш бе субот аст.
Маъноси: Дунёнинг барқарорлиги оналар биландир, уларнинг (гўзал) фитрати ила коинотимиз омондир. Қайси бир қавм агар буни англамаса, Унинг бутун иши ва низоми буткул бефойдадир.
Умуман олганда инсон ҳуқуқларига олий қадрият сифатида қаралаётган юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда барча ҳуқуқий асослар, шарт-шароитлар мавжуд. Гўзал Ўзбекистонимизнинг фаровонлиги, ободлиги, фарзандларимизнинг баркамоллиги ҳар жиҳатдан аёлларга ҳам боғлиқ.
Жониев Музаффархон
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Ҳадисшунослик бўлими бошлиғи,
тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Download 41,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish