Исламова Фотима Шамсиддиновна Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, катта ўқитувчи



Download 45,46 Kb.
bet2/3
Sana10.01.2023
Hajmi45,46 Kb.
#898741
TuriСтатья
1   2   3
Bog'liq
Амалий санъат орқали ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш. МАҚОЛА. 31.03.2022 (автовосстановление)

Ключевые слова: Воспитание, прикладное искусство, художественное образование, воспитание мальчиков, духовно-нравственное воспитание, подготовка к семейной жизни, национальные традиции, обычаи, ценности.


Keywords: Education, applied art, art education, upbringing of boys, spiritual and moral education, preparation for family life, national traditions, customs, values.


Бугун Янги Ўзбекистон дунёга юзланаётган даврда барча соҳалар каби, келажаги буюк давлатни барпо этишда унинг бадиий таълим ва тарбия жараёнлари ҳам дунё билан ҳамнафас ривож топмоқда.
Албатта, бадиий таълимда ҳам амалий санъат орқали ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш тажрибаси мавжуд бўлиб, эртанги кун келажагига мустаҳкам пойдевор қуриш учун фан ва бадиий таълимни уйғунлаштириш муҳим ҳисобланади. 
Амалий санъат турлари бўйича таълим бериш орқали ўспирин ёшдаги ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашдаги имкониятлари ҳақида фикр юритишдан аввал унинг тарбиявий имкониятларини аниқлаб олиш зарур. Бу борада маълум илмий-амалий тажрибалар тўпланган бўлиб, у амалий санъат турларининг ёш авлодни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашда қўлланилиши муҳим бўлган касбий педагогик билимлар, тушунчалар, тамойиллар сифатида ифодаланади.
Амалий санъат турларидан бирини касб ҳунар сифатида эгаллашнинг тарбиявий имкониятларини халқ тарбия тажрибасидан жой олган эмпирик, педагогик билимлар, маълумотлар, кўникма ва малакаларнинг замонавий мактаб ва оилавий тарбия тизимида болалар ва ўқувчи-ёшларни тарбиялаш мақсад ва вазифаларини ҳал этиш учун зарур (қулай шарт-шароит яратиш), деб ҳисоблайман. Бадиий таълимнинг дидактик имкониятларидан эса ёшларга билим ва амалий кўникмалар бериш, уларни ижодий ишлаш методлари билан қуроллантириш, дунёқарашини ўстириш ва ахлоқ, нафосат ғояларини эгаллашда қўлланилиб келинган эмпирик педагогик тажрибасини таълим жараёнида фойдаланиш учун қулайдир.
Бизнингча, амалий санъат турлари бўйича бадиий таълим имкониятларини таълим-тарбиявий жиҳатдан узвий бўлиб унга миллий анъаналарнинг тарбиявий ҳамда таълимий (дидактик) томонларини ҳам киритиш лозимдир. Миллий анъаналарнинг таълим-тарбияга доир имкониятларини «Ўспирин ёшдаги ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда қўлланилиши муҳим бўлган педагогик билимлар, тушунчалар, тамойиллар», деб таърифладик. Энди, биз тадқиқ этаётган муаммо нуқтаи назаридан миллий анъаналар орқали ўспирин ёшдаги ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш имкониятлари деганда, унинг оилавий ҳаётга доир педагогик билимлар, тушунча ва тамойилларининг ўспирин ёшдаги ўғил болаларни тарбиялаш тизимига татбиқ этишдаги шарт-шароитлари тушунилади. Шундай экан, оилавий тарбияга доир тушунча ва тамойиллар унинг манбалари асосида ўспирин ёшдаги ўғил болаларга етказилади. Бунда миллий анъаналарнинг манбалари кенг ва бой материалга эгадир.
Айтиш лозимки, халқ педагоги ҳақида таълим-тарбияга доир эмпирик билимлар кўпроқ миллий анъаналарда намоён бўлган.
Тадқиқотда ўғил болаларни оилага тайёрлашда миллий анъаналар манбалари ўрганилган ва бир тизимга келтирилган: ўзбек халқ оғзаки ижоди (фольклор); миллий урф-одатлар, анъаналар, маросимлар; халқ ўйинлари ва ўйинчоқлар; диний таълимотлар; халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги; миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъати; тасвирий санъат; тарихий ёдгорликлар ва миллий меъморчилик; халқ рақс санъати (хореография); халқ табобати ва шу кабилар (1.2-расм).

1.2-расм. Ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ёрдам берадиган миллий анъаналар манбалари тизими


Маълумки, ўрта махсус таълим муассасаларида мутахасисликка доир ўрганилаётган фанлар таркибида ҳам бевосита миллий анъаналарнинг у ёки бу манбаларидан фойдаланиш мумкин. Масалан, саноат-педагогика, тасвирий санъат ва бадиий-графика, мусиқа йўналишларидаги коллежларда ўйин ва ўйинчоқлар, халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги, тарихий ёдгорликлар ва миллий меъморчилик, халқ рақс санъати шулар жумласидандир. Шу билан бирга педагогика, тарих, адабиёт ўқув фанларини барча ўрта махсус касб-ҳунар муассасаларида ўрганиш жараёнида ҳам ўспирин ёшдаги ўғил болаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда юқорида санаб ўтилган миллий анъаналарнинг барча манбалари имкониятларидан фойдаланилади.


Халқнинг турмуши, унинг қадриятлари, ҳатто орзу-истакларини тасвирлаб, бозорларда, байрамлар ва халқ сайилларида қўғирчоқ театр томошалари намойиш этилган. Уларда турмушдаги (оиладаги ҳам) инсонийлик, ақл-идрок, мардлик, халқпарварлик, меҳр-оқибат улуғланиб, қаллоблик, ёвузлик, бойликка ҳирс қўйиш каби иллатлар кулги остига олинади. Халқимизнинг ахлоқ меъёрлари қўғирчоқ воситасида ёш авлод онгига етказилган. Оилавий тарбияда ҳам миллий ўйинчоқлардан фойдаланилган. Миллий ўйинчоқларни ясашда «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим методикаси», педагогика коллежларида, «Касбий таълим» касб-ҳунар коллежларида, «Бадиий рассомчилик» дизайн ва санъат ҳамда цирк коллежларида катта ишлар олиб бориш мумкин. Бу коллежларда ўқувчи ёшлар миллий ўйинчоқлар ясаш учун ўз тасаввурлари, ўй-фикрлари, ижодкорликларини ифодалайдилар. Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги халқ ижтимоий ҳаётининг кўзгуси ҳисобланади. Халқ амалий санъатига кулолчилик, темирчилик, заргарлик, тўқувчилик, тош йунувчилик, дурадгорлик, ёгоч ва мис уймакорлиги, гиламчилик, зардўзлик, каштачилик, маиший буюмлар, бешик, беланчак, жува ва тахтакачлар ясаш, либослар тикиш кабилар киради ва булар халқ ижтимоий ҳаётини акс эттиради. Бу ҳунарларнинг барчаси ўспирин ёшдаги ўғил болаларда халқимизнинг ўтмиши ва ҳозирги ҳаётини таққослаш нимаики яратилган бўлса, барчасининг қадри, ўрни, ишлатиш даражасини билишга имкон беради. Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги оила шароитида яратилган бўлиб, авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Улар билан ўспирин ёшдаги ўғил болаларнинг кўпчилиги оила шароитида танишадилар ёки касбий таълим, бадиий-графика коллежларида илмий-амалий жиҳатларини ўрганадилар.
Масалан, қўл билан тўқилган гиламлар ўзининг чиройлилиги билан машхур. Кулолчилик ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, Наманган, Фарғона (Риштон), Хоразм, Тошкент, Самарқанд кулолчилиги ўзининг қадимийлиги билан жаҳонга донг таратган. Ўзбекистонда ганч ва ёғочга нақш солиш ҳам ривожланиб бормоқда. Қўқон ва Тошкент ўймакорлик мактаблари, айниқса, машхур бўлиб, хонадонлардан ташқари, театр деворлари, маданият саройлари, музейлар ва бошқа жамоат биноларини безаб турибди. Самарқанднинг «Жулхирси» деб номланган узун патли гиламлари, Марғилон ва Наманган атласи, Нукусда тайёрланадиган наматкигизлари, Бухоронинг зардузлик санъати дунёга машҳур. Ҳозирги даврда буларга бўлган эътибор, талаб ва эҳтиёжлар ҳам ўсиб бормоқда. Илгари чинни идиш-товоқ, мебел, кийим-кечак ва бошқа маиший буюмлар фабрикаларда ишланган бўлса, ҳозир маҳаллаларда, ҳатто оилаларда тадбиркорлик асосида ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар бир инсон уй жиҳозларининг кўркам ва шинам бўлишини истайди, ўз дидлари ва гўзаллик тўғрисидаги тасаввурлари билан ҳам иш кўрадилар. Шунинг учун ўспирин ёшдаги ўғил болаларни касб-ҳунар танлаш анъаналарини давом эттириб, оилавий тадбиркорлик тизимини кенгайтириш лозим. Бу эса, ўспирин ёшдаги ўғил болалар ҳаётининг моддий ва маънавий томондан барқарор, ўз оиласи, юртининг гўзал ва бой бўлишига ҳисса қўшади.



Download 45,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish