аввал хамма очиқ ойналар ва ишлаб турган дастурларни беркитишимиз керак,
чунки компьютер улар ичидаги маълумотларни сақлаб куйиши керак.
Энди шу бўлимлар билан якинрок танишини бошлаймиз. Шулардан
биринчиси ва асосий бўлим бу ПРОГРАММЫ бўлимии.
ПРОГРАММЫ
бўлими ёрдамида компьютеримизга ўрнатилган дастурлар рўйхатини
кўришимиз ва уларни ишга туширишимиз мумкин. Бу бўлим ичидаги
дастурлар ва улар гурухлар рўйхатида
СТАНДАРТНЫЕ номли дастурлар
гурухи жойлашади. Бу дастурлар WINDOWS таркибидаги (биргаликда
бериладиган) дастурлардир. Бу дастурлар ёрдамида
биз хар хил асосий
амалларни бажаришимиз мумкин (матн ёзиш, расм чизиш, мусиқа эшитиш,
видео кўриш, хисоб-китоб килиш, ўйин ўйнаш ва хоказо). Бу дастурларнинг
камчилиги бор - шу дастурлар ёрдамида содда файлларни яратишимиз ва
дастурлар ёрдамида ташқи қурилмаларнинг
кам имкониятларидан
фойдаланишимиз.
Шу
дастурлардан
биринчи
танишадиган
дастур
бу
-
БЛОКНОТ (NotePad) дастури. Унинг ёрдамида энг содда матнли (txt
кенгайтмали) файлларни яратишимиз ва тахрирлашимиз мумкин. Бу дастурда
хамма матн битта харфлар шрифти (шакли) билан ва битта размерида
(катталикда) ёзилади, расм ва жадваллар билан ишлаш имкониятлар йук.
Бу дастурни ишга тушуриш учун биз сичконча ёрдамида
ПУСК тугмасини
босамиз
, кейин ПРОГРАММЫ бўлимини танлаймиз. Шу бўлимдаги
СТАНДАРТНЫЕ гурухини топиб ичидаги
БЛОКНОТ номли дастурни ишга
туширамиз.
Программа ишга тушгач экранда стандарт дастур ойнасини кўрамиз.
Унинг асосий иш сохаси ок варақга ўхшаш бўлиб унда қора чизикча -курсор
жойлашади. Бу курсор турган жойда матн пайдо булади.
Курсорни
жойилашинишини
ўзгартириш
учун
клавиатурадаги
стрелкалардан
фойдаланамиз.
Ёзилган матнли файлни саклаш учун сичконча билан менюнинг ФАЙЛ
бўлимини танлаб ичидаги СОХРАНИТЬ буйругини танлаймиз. Натижада
СОХРАНЕНИЕ ДОКУМЕНТА ойнаси пайдо булади. Бу ойна оркали файл
сақланиши керак бўлган папка ичига кириб ойнанинг пастки қисмида
жойлашган ИМЯ ФАЙЛА сатрига сақланаётган файлнинг номини ёзамиз ва
СОХРАНИТЬ тугмасини босамиз.
Кайсидир матнли файлни тахрирлаш ёки кўриш учун очмоқчи бўлсак у
холда сичконча билан менюнинг ФАЙЛ бўлимини танлаб ичидаги ОТКРЫТЬ
буйруғини танлаймиз. Натижада сақлашда чиккан ойнага ўхшаш ОТКРЫТИЕ
ДОКУМЕНТА номли ойна хосил қилинади. Шу ойна орқали
биз керакли
файлни топиб, уни танлаб ОТКРЫТЬ тугмасини босамиз.
Матнли файлни босмага (принтерга) чиқармокчи бўлсак сичқонча билан
менюнинг ФАЙЛ бўлимини танлаб ичидаги ПЕЧАТЬ буйругини танлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: