62
санъати туғма қобилият ёки доимий тажриба да-
вомида ҳосил бўлади.
Тушунарсиз, бўрттириб кўрсатилган сўзлар-
нинг кўплиги мактубнинг зерикарли бўлишига
олиб келади. Мактуб ўқувчига тушунарли бўли-
ши учун фикр қисқа, содда ва лўнда бўлишига
аҳамият бериш лозим. Ким ўз фикрини тўғри ту-
шунтиролмаса, сўзларни тўғри танлай билмаса,
ҳеч қачон чиройли фикрли матн бита олмайди.
Шундай чиройли ёзиш керакки, ўқувчи унинг
фикрларини аниқ ва равон тушуна олсин.
Таклифномалар
Таклиф ва маълумотномалар аниқ,
чиройли
сўзлардан бошланиб, ҳурмат юзасидан мурожа-
ат қилинган ҳолда ёзилади. Таклифнома сўзлари
қисқа ва оддий бўлиши лозим. Эски замонлардан
қолган «Ҳурматли жаноби олийлари» атамаси
ҳозир удум эмас.
Таклифнома мактублари
одатда олий навли
(чиройли безатилган), кичкина бичимли қоғоз-
лардан ясалади.
Тўй-томоша, кечаларга аталган таклифно-
малар алоҳида қоғозлар ҳолида чиқарилади.
Таклифнома, албатта, хонадон эгаси ёки хона-
дон бекаси номидан битилади. Масалан: «Адолат
Азизовна Бобоева сизни ёки Дилмурод Доноевич
Сиддиқов сизни рафиқангиз билан 4 май, сешан-
ба куни бўладиган кечамизга таклиф қиламиз».
Бундай мазмундаги таклифномага қуйидаги-
ча жавоб ёзиш мумкин. Масалан, «...Сизнинг
63
бу таклифингизни ҳурмат билан қабул қиламиз,
албатта, таклиф қилган кунингиз ва вақтингизда
кечада иштирок этамиз». Агар бу таклифни қан-
дайдир сабабларга кўра қабул қилишнинг иложи
бўлмаса, бу мактуб қуйидагича битилади:
«... Бизлар сизнинг таклифингиздан жуда хур-
сандмиз, аммо (афсуски, бироқ) қайсидир сабаб-
га ёки беморлигимиз сабабли шу кунги кечангиз-
да қатнаша олмаймиз».
Агар сиз олий табақа вакилларини алоҳида
ташриф буюриши учун таклифнома битмоқчи
бўлсангиз, у ҳолда «ташриф буюрсангиз» жум-
ласи «жуда хурсанд қилардингиз» ёки «бошимиз
осмонга етарди» жумлалари билан тугатилади.
Унча яқин бўлмаган инсонларга хат асосан «Ҳур-
матли» каби сўзлар билан бошланади. Танишроқ
бўлган инсонларнинг мактублари «Қадрли Н.Н»
каби сўзлар билан бошланади.
Жуда яқин бўлган инсонларга мактуб ёзиш
«Севимли Н.Н» сўзлари билан бошланади. Агар
каттароқ ёшдаги аёллар қизларга мактуб битса,
мактубни «Азизам Н.Н...» каби сўзлар
билан
бош лаши мумкин.
Мактублар мактубда кўзда тутилган мазмун,
инсонларга кўра турлича тугатилади.
Ўрта ёшдаги аёлларга қаратилган мактублар
уларга бўлган ҳурматни ифодалагани ҳолда
«Доимо сизнинг хизматингизга тайёрман» каби
жумлалар билан тугатилади.
Таниш, қадрдон инсонларга қаратилган
мактуб лар «Сизга ҳурмат билан», «Сизни севиб
64
қолувчи», «Сизга содиқ бўлган» ёки «Сиз», «Сиз-
нинг» жумлалари билан якунланади.
Рус ёки француз ёзишмаларида қуйидаги қо-
нун-қоидалар қабул қилинган.
Ёш қизлар мактуб сўнгида тўлиқ
исми ша-
рифларини, турмушга чиққан аёллар фақат исм-
ларининг бош ҳарфи, фамилияларини тўлиқ ёз-
гани ҳолда тугаллайдилар.
Олий табақали, ҳурматли инсонларга қаратил-
ган мактублар охирига имзо қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: