Шотут-Morus nigra L. фузариози. Шотутда фузариоз касаллигининг намоён бўлиши пайвандланган кўчатларда бошланади. Касалликни келтириб чиқарадиган замбуруғлар ўсимликка пайвандлаш даврида қирқилган жойга тупроқ билан бирга тушади. Улар ўсимликнинг ёғочлик қисмидаги тўқималар орқали поя бўйлаб турли баландликкача кўтарилади ва қорамтир жигар рангдаги некроз ҳосил қилади.
Некрознинг миқдори касаллик келтириб чиқарган замбуруғнинг турлар таркибига боғлиқдир. Бундай кўчатлар доимий жойга ўрнатилгандан кейин орадан 2-3 йил ўтгач қуриб қолади. Кўчатларни кўчириб ўтказиш давомида илдиз системасининг қайта қирқилиши ва агротехник тадбирларни ўз вақтидаўтказилмаганда касаллик белгилари ёрқин намоён бўлади.
Шотутда фузариоз касаллиги ўсимлик поясининг пастки қисмида жойлашган новдаларда ҳосил бўлган барглар юзасида ҳар хил ҳажмдаги сарғиш доғлар, ёз фаслида сув буғлатиш жараёни кучайган вақтларда ёрқин намоён бўлади. Сурункасига касалланган ўсимликларда ўсиш ва ривожланиш сустлашганлиги, ҳосил миқдори кескин камлиги билан характерланади.
Куз фаслига келиб, кунлар совиши билан хазонрезлик бошланмасдан бундай белгиларга эга бўлган барглар тўкилиб кетади. Уларнинг барг банди қирқиб кўрилганда, ўтказувчи боғламларнинг ёғочлик қисми жигар рангга бўялганлигини кўриш мумкин. Баргларда сарғиш доғларнинг ҳосил бўлиши йиллар ўтиши билан ортиб боради.
Ёз фаслининг кунлар исиб кетган даврларида юқори ярусларда жойлашган барглар юзасининг тургор ҳолати йўқолади. Барг қиррасининг четидаги қизғиш доғлар ҳажми ортиб боради. Касаллик кучли намоён бўлган ўсимликларда барг япроғи бужмайиб, кейинчалик тезда тушиб кетади. Бундай ўсимлик новдалари баргсиз қолиб, аста-секин қурий бошлайди.
Новдасини кўндаланг кесиб кўрилганда, унинг ёғочлик қисми жигар рангга кириб, ўзак қисмининг чирий бошлагаилиги кўринади.
Тутнинг фузариоз касаллигига қарши кураш чора тадбирлари Фузариоз касаллиги Республикамиз шароитида қишлоқ хўжалик экинлари орасида энг кенг тарқалган касалликлардан бири ҳисобланади. Касаллик туфайли улар ўсиш ва ривожланишидан орқада қолиб, ҳосил сифати кескин пасайиб касалланган ўсимликларнинг турлари сони ортиб бормоқда. Бунга асосий сабаб, тупроқда ҳаёт кечираётган Fusarium замбуруғининг факультатив паразит турларининг патогенлик хусусиятини намоён килаётганлиги ва касалликка қарши ҳеч қандай кураш чораларининг илмий асослари ишлаб чиқилмаганлигидир. Фузариоз касаллигига қарши самарали кураш чораларни ишлаб чиқиш қишлок хўжалик ўсимликларидан олинадиган маҳсулот миқдорини орттириб, ҳосил сифатини яхшилаб қолмасдан, тупроқда Fusarium туркумига мансуб замбуруғ патоген турлар фаолиятини мониторинг қилиш имкони вужудга келди.
Шу давргача қишлоқ хўжалик ўсимликларининг фузариоз касаллигига қарши энг кучли заҳарли модда (асосан инсон асаб системасига) симобли таркибига эга бўлган гранозан ва 50% ли ТМТД, Каптан, Ценеб, Бенлан каби фунгицидларни қўллаш тавсия этилган (Гончаренко, 1968; Гогелия, 1974; Гвинепадзе, 1975; Гасанов, 1978; Киселев ва б., 1991).
Уруғни экишдан олдин фунгицидлар билан ишлов бериш натижасида уруғ юзасидаги замбуруғлардан тозаланади ва тупроқдаги замбуруғларнинг унга кириб келмаслигига шароит яратади. Уруғларни тупроққа экишдан олдин ишлов бериш хўжаликларда кенг қўлланиладиган усул ҳисобланиб, у қуйидаги билан афзалликларга эга:
уруғнинг тупроққа тушган муддатидан бошлаб, мустаҳкам ўсимлик ҳосил қилган кунгача ҳимоя қилади, уруғларни кам миқдорда сарфлаб керакли миқдорда кўчат олиш имконини беради;
тупроққа оз миқдордаги фунгицидларнинг тушиши натижасида атроф муҳитни ифлосланишидан сақлаш имкони вужудга келади;
уруққа ёпишган фунгицидлар уни ишлатаётган, қўллаётган инсонларга кам таъсир кўрсатади.
Системали таъсир этувчи фунгицидлар ўсимлик тўқималарига осон кириб бориб, ўтказувчи найлар воситасида тезда ҳаракатланади ва унда ҳаёт кечираётган патоген замбуруғларнинг биохимик жараёнларига салбий -гтаъсир кўрсатади (Юнусов ва б.,1978; Левитин ва б., 1993; Ҳасанов ва б., 2000; Левитин, 2000).
Do'stlaringiz bilan baham: |