Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet16/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   179
Bog'liq
фито

Вертициллёз сўлиш
Касалликнинг географик тарқалиши. Вертициллёз вилт дунёнинг барча пахта эқиладиган мамлакатлари ва минтақаларида тарқалган; Мисрда, ингичка толали ғўзада жуда кам учрайди (Бородин, Рунов, 1983). Ўзбекистонда (ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида) вилт барча минтақаларда учрайди, айниқса Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро вилоятларида ва бошқа вилоятларнинг айрим жойларида жуда кенг тарқалган (Мирпўлатова ва б.қ.,1981).
Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири. Вертициллёз сўлиш ғўзанинг 2 турини хам зарарлайдиган энг мудҳиш касалликлардан биридир. Баъзи навлар чидамли бўлса ҳам, тўла иммун навлар мавжуд эмас. Марказий Осиёда касаллик ҳар йили ўртача 8-10 фоиз, Ўзбекистонда эса 10-15 фоизга яқин (йилига 400 минг тоннача) ҳосилни нобуд қилади (Муҳамеджанов, 1966; Бенкен ва б.қ., 1974; Бородин, Рунов, 1983). Йўқотиладиган ҳосил миқдори ғўза тури ва нави, тупроқ микросклероцийлари билан зарарланиш даражаси, касаллик бошланиши даври ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Баргларда вилт белгилари қанчалик эрта кўрина бошласа, нобуд бўладиган ҳосил ҳам шунчалик юқори бўлади; улар кеч намоён бўлганда ҳосил пасаймаслиги ҳам мумкин (Garber ва б.қ., 1996).
Вилт эрта (июн охири - июл боши) кузатилганда ва экин 26,4 фоизга зарарланганида, кўсаклар сони 90,5 фоизга, кеч (август охири -сентябр боши) намоён бўлиб, экин 88,8 фоизга шикастланганида эса кўсаклар сони 29,7 фоизга камайган (Мирпўлатова ва б.қ., 1981). Тошкент вилояти Янгийўл тумани хўжаликларида 1968-1969 йилларда пахта ҳосили вилт эрта бошланганида 79,0 фоизга, кеч кузатилганда эса 21,0 фоизга камайган (Ҳакимов, 1971).
Ўрта толали ғўза навлари кўпроқ, ингичка толалилари эса камроқ шикастланади; мойил навлар чидамлиларга кўра вилт билан кучлироқ касалланади ва ҳосили кўпроқ камаяди.
Вилт тарқалиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилга салбий таъсири ғўзанинг катта майдонлардаги якка ҳокимлиги шароитида кучайиши маълум (Бенкен ва б.к., 1974).
Шу сабабдан Ўзбекистонда 1921-1970 йилларда (6 марта - Касьяненко ва б.қ., 1978) ва ундан сўнгра ҳам нав алмаштиришлар ўтказилган (Бенкен ва б.қ., 1974; Каримов, 1976; Ибрагимов, Матвеев, 1983 ва б.қ.).
Касаллик нафақат пахта толаси ва чигит ҳосили миқдорига, балки уларнинг сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади: чигитнинг оғирлиги, унувчанлиги, таркибидаги ёғ миқдори, толанинг пишиқлиги ва узилиш узунлиги камаяди (Мирпўлатова ва б.қ., 1981).
Вилт бошқа мамлакатларда ҳам пахта ҳосилини камайтиради. У АҚШда кенг тарқалган ва йилига ўртача ҳосилнинг 2,0-2,5 фоизини нобуд қилади (Garber ва б.қ., 1996). Ғўза Касалликлари Кенгашининг 1975-1978 йиллар учун қилинган ҳисобларига кўра, АҚШда ҳар йили ўртача қиймати 74 млн. долларга тенг бўлган 294 минг той тола вилт туфайли йўқотилган.
Касаллик аломатлари. Вертицилёз сўлиш (вертициллёз вилти, вилт) ғўзани ҳарорат қулай пайтда (20-24 °С) уруғбаргдан бошлаб, барча фазаларида зарарлайди, аммо кўзга яққол ташладиган белгилари кўп ўсимликларда шоналаш давридан бошлаб кузатилади. Касалликнинг ривожланиш даражасини қўзғатувчи замбуруғ ирқи (штамми), тупроқдаги инокулюм миқдори, нав чидамлилиги ва ҳарорат каби омиллар аниқлайди. Замбуруғ ғўза илдизига кириши билан касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши орасида 7-10 (Мирпўлатова ва б.қ., 1981) ёки 8-16 кун (Козлова, 1969) ўтади. Уруғбарг вилт таъсирида яшил рангини йўқотиб, оқаради ва қурийди. Биринчи чин барглар четида ва бош томирлари орасида олдин оқиш сарғиш хлороз, сўнгра қўнғир некротик доғлар ривожланади, барг олачипор бўлиб қолади. Вилтнинг бошқа белгилари -барглар тўқ яшил тус олиши, ғўза бўйи паст бўлиб қолишидир. Касалликка ўта мойил навларда олачипор доғланиш тезда барча юқори ярус баргларига ўтади, улар тушиб кетмасдан, ғўзада турган жойларида қуриб қолади. Чидамли навлар барглари ҳам доғланади, аммо уларда, ҳатто об-ҳаво касаллик учун қулай бўлганда ҳам кучли ривожланмайди. Ҳарорат кўтарилиши (>26 °С) билан вилт ривожланиши ҳатто мойил навлада ҳам камаяди.
Замбуруғнинг вирулент (касаллик қўзғатувчи қобилияти юқори) ирқлари билан касалланган ғўзанинг энг тепадаги барглари доғланиб, пастга букилади ва тўкилади, мева шохлари, шоналари ва кўсаклари тушиб кетади, кўп кўсаклар, айниқса ўсимликнинг устки ярмида, пишмасдан қуриб қолади. Ҳарорат кўтарилганда хам (>26 °С) вирулент ирқ ғўзанинг барча баргларини олачипор қилиб қўйиши мумкин.
Вилтни аниқлаш мақсадида дала шароитида энг кўп қўлланиладиган усул - бош пояни қия ҳолатда кесиб кўришдир. Поянинг ички қисмларида (озиқа моддалар ва сув ўтказувчи томирларда) қўнғир доғлар кузатилиши вилт мавжудлиги ҳақида далолат бўлади; ундан ташқари, ғўза шохлари, барг банди ва бош томирларида ҳам қўнғир ёки тўқ-қўнғир доғлар кузатилади. Ўсимликни кесмасдан вилтни аниқлашнинг қулай усули - барг бандини текшириб кўришдир. Бу белгилар ғўза зарарлангандан сўнг тез ривожланади. Чидамли навлар томирлари кучли доғланса ҳам, баргларида белгилар ривожланмайди ва ҳосил камайиши кузатилмайди (Davis ва б.қ., 1996).
Замбуруғнинг вирулент ирқлари ғўзанинг барча баргларини ва бутун ўсимликни тезда сўлдириши мумкин. Бунинг сабаби - касалланган экиннинг найчасимон ксилема (асосий сув ва озиқа моддаларини ўтказувчи томирлар) тўқималари гель (шилимшиқ) моддаси билан тўлиб, тиқилиб, сув ва озиқа моддларини ўтказмай қўйиши ҳисобланади. Гель ҳосил бўлишининг сабаби эса, тахминларга кўра, замбуруғ вирулент ирқлари томонидан баланд миқдорда ишлаб чикариладиган этилен бирикмасининг шикастланган тўқималарда пектиназа ферментининг фаоллигини ошириши ва пектин моддасининг парчаланиши ҳисобланади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish