Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet158/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   179
Bog'liq
фито

Қора рак касаллиги олма, нокда кузатилиб, ўсимлик танасини ва новдаларини касаллантиради. Касайлик аломатлари дастлаб, дарахт танасида қўнғир-бинафша рангдаги думалоқ доғлар тарзида намоён бўлади. Кейинчалик доғлар юзасида буришиб, ёриқларни ҳосил қилади, пўстлоқ қисми нобуд бўлиб, тушиб кетади ва ёғочлик қисми қорайиб кўринади. Бундай аломатлар пайдо бўлган дарахт танасининг новдалари қуриб куйганга ўхшаб кўринади. Белгилар баргда қизғиш-жигар рангдаги доғлар тарзида пайдо бўлиб, ўлчами 5-7 мм ни ташкил қилади. Касалланган гуллар қорайиб, гулкоса-барглар буришиб, чангчи ва уруғчилар қорайиб кетади.
Касаллик белгилари меваларда намоён бўлганда дастлаб қўнғир рангдаги чириган ботиқ доғлар тарзида намоён бўлади. Чириш жараёни меванинг барча қисмларига тарқалиб, унинг эпидермисини остида қора рангдаги замбуруғ пикнидияларини ҳосил қилади. Касаллик мева пишиш ва уларни йиғиштириб олиш ва сақлаш даврида кўп учрайди.
Касаллик қўзғатувчиси такомиллашмаган замбуруғлар синфи, Sphaeropsidalis тартиби вакили Sphaeropsis malorum Peck тури ҳисобланади. Бу замбуруғ ривожланиш жараёнида мицелий ва пикнидийларда пикноспораларни ҳосил қилади. Пикноспоралар дастлаб рангсиз, бир ҳужайрали кейинчалик жигар рангга кириб, тўсиқча ҳосил қилади. Пикноспоралар ўлчами 20-39x10-18 мкм ни ташкил қилади. Пикноспоралар нам шароитда 5-33°С (оптимал 25-27°С) ҳароратда инкубация даври 15-27 кунни ташкил қилади. Инфекция манбаи дарахт танасида мицелий ҳисобига қишлаб чиқади ва баҳор фаслида ривожланади. Касаллик боғларга катта зарар келтиради ва дарахтларнинг 3-4 йилда қуриб қолишига сабаб бўлади.
Цитоспороз касаллиги мевали дарахтларнинг танасини ва новдаларини касаллантиради. Дарахтларнинг касалланган танаси қизил-жигар рангга кириб, ярим думалоқ шаклдаги стромаларни ҳосил қилади.
Цитоспороз касаллигининг қўзғатувчиси такомиллашмаган замбуруғлар синфи, Sphaeropsidalis тартиби вакили Cytospora carphosperma Fr.., тури ҳисобланади. Бу замбуруғнинг стромаси эллипссимон шаклда бўлиб, қорамтир рангда кўринади, ўлчами 1,5 мм ни ташкил қилади. Ҳар бир стромада 15-18 та пикнидия ҳосил бўлиб, 15-18 мкм узунликдаги конидия бандларида сўрғичсимон шаклдаги 4,5-6,6x1,5 мкм узунликдаги конидияларни ҳосил қилади.
Дарахтларнинг механик зарарланган жойлари цитоспороз билан касалланишига кенг имконият яратиб беради. Бу касалликдан кейин мевали дарахтларда қора рак касаллигининг тарқалишига имконият вужудга келади. Касалланган дарахтлар тезда қуриб қолади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish