75
Интенсив усулда балиқ
етиштириш
87–
китоб
Камалакранг гулбалиқ етиштириш
Бугунги кунда дунёда совуқсевар балиқчиликда лосос
оиласига мансуб бир нечта балиқ турлари кўпайтирилмоқда,
булар камалакранг гулбалиқ (rainbov trour),
Oncorhynchus
mykiss, (brovn trour) salmo trutta, голец (лосослар оиласига
мансуб) (broor trout) - salvelinus fontinalis.
Айни пайтда,
глобал ишлаб чиқаришда камалакранг гулбалиқини
кўпайтириш устунлик қилмоқда. Уни етиштириш деярли барча
минтақаларда ўзлаштирилган.
Камалак олабалиқ совуқ сувда яшовчи балиқ бўлиб,
0-25 °С оралиқдаги ҳароратга дош бера олади. Уруғининг
ривожланиши учун мақбул ҳарорат -6-12 °С, увилдириғи ва
майда балиқларни парвариш қилиш учун -14-16 °С, катта дарё
форели учун -14-18 °С. Ҳарорат 20-22 °С дан ортиқ бўлганда
дарё форели озиқланишни тўхтатади, ҳарорат оптимал
даражадан пасайганда эса камалак олабалиқнинг озиқланиш
рациони ҳам камайиб боради. Камалак олабалиқнинг табиий
сув ҳавзалардаги чучук сувларда қишлаши нормал ўтади, у
нол (музлаш)га яқин ҳароратга дош беради.
100 китоб тўплами
Юқори мослашувчанлиги, озуқани фаол истеъмол қилиши,
ўсиш суръатлари юқорилиги ва аъло таъми туфайли дарё форели
бутун дунёда машҳурдир. Камалак олабалиқнинг селекция
қилинган серпушт ва тез ўсувчи шакллари яратилган. Бу дарё
форелини селекция қилиш ишлари Л.
Дональдсон томонидан
1932 йилда бошланган. Бошланғич шакл сифатида маҳаллий
сойдаги 4 ёшли, тана оғирлиги 450-700 грамм, ҳосилдорлиги 500-
1000 увилдириқ бўлган дарё форелига асос қилиб олинди. Қирқ
йиллик ишлардан сўнг дарё форели 2 йилда 2-3 кг оғирлик билан
балоғатга етадиган бўлди, унинг ўртача ҳосилдорлиги 2 дан 4,5 кг
гача боради. Бир урғочи балиқнинг ҳосилдорлиги 20 мингдан
ортиқ увилдириқни ташкил этиши мумкин. Уруғ сочиши сув
ҳароратига боғлиқ ҳолда декабрь март ойларида ўтади. Увилдириқ
инкубацияси учун оптимал ҳарорат -8-12 °С. Ҳам грануллали,
ҳам пастасимон емни фаол истеъмол қилади. Кўпайтириш ва
етиштиришда мулойим, эҳтиёткорона муносабатни талаб қилади.
Бу шартларга риоя этмаслик оқибатида увилдириқ,
майда
балиқлар ва ҳатто уруғ ишлаб чиқарувчи балиқлар нобуд бўлиши
мумкин. Гўшти қимматбахо, олий сифатлидир.
Дарё форелининг чуқур сувда яшовчи шакли, Британия
Колумбияси (Канда) дарё ва кўлларида яшайди. Собиқ СССР
худудига 1982 йилда келтирилган 2-3 ёшлигида балоғатга
етади, лекин балоғатга етган балиқлар ҳиссаси дарё форелига
қараганда кам. Ўзига хос жиҳати – эрта кузда (август-октябрь)
камалак балиқдан 2-3 ой эрта уруғ сочиши. Бу белги наслдан-
наслга ўтади. Эркак балиқларнинг аксарият қисми 3 ёшдаёқ
балоғатга етади, урғочи балиқларда эса бу даврда стериллик 59%
га етади. Жинсий маҳсулотлар 2-3 ёшли эркак ва 4 ёшли урғочи
балиқларда кузатилади.
77
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: