Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас



Download 6,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/38
Sana08.06.2022
Hajmi6,48 Mb.
#643063
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Озиқлантириш меъёрлари
Ўғитланадиган сув ҳавзаларида карпни ўстиришда 1-3 г 
вазнга етгандан кейин сув ҳарорати 12 °C дан юқори бўлганида, 
уларни аста-секин озиқланиш жойларида омихта ем билан 
озиқлантиришга одатлантириш керак. Биринчи беш кунликда 
озуқани қўллаш миқдори ҳар бир балиқча учун 1 г дан ошмайди, 
кейинги беш кунликда ҳар бир карп учун 2 г. Балиқлар озуқага 
одатланиб, уни яхши истеъмол қила бошлаганда, кунлик 
меъёр, уларнинг ўн кунлик ўсиши ва озуқа коэффициентига 
қараб ҳисобланади.
Ҳовузга киритилган омихта ем миқдори балиқлар сонига, 
уларнинг маълум бир давр учун ўсиш суръатига ва ўсиш 
бирлигига сарфланган ем миқдорига қараб ҳисоблаб чиқилади. 


57
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
Кундалик меъёр ҳар 10 кунда қуйидаги назорат овининг 
формуласи бўйича (балиқнинг ўсишига қараб) аниқлик билан 
битта балиқ учун ҳисобланади: 
ВЗ (К-1),
К
бу ерда В-келгуси ўн кунликда ўртача кунлик ўсиш, г; 3 - 1 г 
ўсиш учун озуқа харажатлари, г; К –ўтқазиш зичлиги; 1 – ўзгармас 
катталик, табиий озуқа ҳисобига доимий ўсиш суръати.
Мисол. Икки ёшли карпнинг кутилган ўртача кунлик ўсиши 
(В) 5 г, 1 г ўсиш учун озуқа сарфи (З) 3 г ва ўтқазиш зичлиги 
нормадан 5 баробар кўп (К) бўлса, 1 балиқ учун кунлик 
озиқланиш меъёри : 5х3 (5-1)/5=12 г. Ҳовузга бериладиган озуқа 
миқдорини аниқлашда ўтқазилган балиқларнинг умумий 
сонидан стандарт нобуд бўлиш меъёри олинади.
Ҳовузга киритиладиган озуқа миқдорини тўғри аниқлаш 
учун балиқчи ушбу фермер хўжалигида карп ўсиши графигини 
тузиши керак. Балиқнинг маълум бир даврда кунлар бўйича 
ўсиши ўтган йиллардаги ўртача маълумотлар ва жорий 
йилда назорат овлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда 
аниқланади. Агар бундай жадвални тузиш учун ҳақиқий 
маълумотлар мавжуд бўлмаса (янги сув ҳавзалари, назорат 
маълумотларининг етишмаслиги ва ҳ.к.), карпнинг ҳисобланган 
ўсиш суръатларга эътибор қаратиш тавсия этилади.
Карпнинг ўсиш потенциал нисбатан катта ва иссиқ 
ёзда улар белгиланган вазн меъёрларидан ошиб кетиши 
мумкин. Ҳар хил йилларда ўн кунликдаги ўсиши об-ҳаво 
шароити, хирономидларнинг пайдо бўлиши ва зоопланктон 
ривожланиш вақтига қараб ўзгариб туради. Бу амалий ишда 
ҳисобга олиниши керак.


58
100 китоб тўплами
Тавсия этилган ем ҳисоб-китобидан четга чиқиш йилнинг 
маълум бир ҳарорати шароитида бўлиши мумкин. Озиқланиш
жараёнида ушбу оғишларни ҳисобга олиш керак. Масалан, 
сувнинг ҳарорати пасайса, озуқа миқдори камайтирилиши 
керак.
Шуни эсда тутиш керакки, энг иссиқ ойларда (июль, август), 
сувдаги эриган кислороднинг етишмаслиги кузатилади ва 
мана шундай шароитда сув ҳавзасининг гектарига 100 кг дан 
ортиқ омихта ем бериш мумкин эмас. Эрталаб юқори миқдорда 
берилган емлар ҳисобига замор ҳодисаси юз бериши мумкин.
Қиёсий кўрсаткичларга эга бўлиш учун барча хўжаликларда 
назорат овлари бир вақтнинг ўзида, ўн кунликнинг сўнгги 
кунларида амалга оширилади. Бунинг учун улар одатда 
волокушка ёки бредендан фойдаланадилар. Ҳовуздаги 
балиқлар сонининг камида 0,5 фоизини ташкил этадиган 2-3 
та ҳудудида овлаш тавсия этилади.
Агар балиқ яхши озиқланса, лекин ўсишда орқада қолса, 
сабабларини билиб олиш керак ва шундан кейингина кунлик 
рацион кўпайтириш лозим. Агар балиқ берилган емни 
истеъмол қилмасдан яхши ўсса, озуқа миқдорини камайтириш 
керак.
Озиқланиш меъёри балиқнинг вазни ва сув ҳарорати 
ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формуладан фойдаланиб 
белгиланиши мумкин:
Н = tk,
бу ерда Н - карпнинг кунлик озиқланиш меъёри, балиқ 
массасининг %; t - сувнинг ҳарорати, ° С; k –балиқ хўжалигининг 
ўзгармас катталигидир.


59
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб

Download 6,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish