Озуқа таркиби ва меъёрлари.
Нормал ўсиш ва ривожланиш
учун балиқ маълум миқдор ва нисбатдаги озуқа моддаларига
муҳтож. Балиқ эҳтиёжларига мувофиқ озуқа таркибида муҳим
50
100 китоб тўплами
алмашинмайдиган аминокислоталардан ташкил топган
оқсил, ёғлар, углеводлар, минераллар, витаминлар ва бошқа
биологик фаол моддалар бўлиши керак.
Лососсимонлар, карпсимонлар ва бошқа баъзи
балиқларнинг муҳим аминокислоталарга бўлган эҳтиёжни
аниқлаш орқали (Halver and Shanks), озуқадаги оқсил
таркибини оптималлаштириш мумкин. Шунингдек, балиқлар
тўйинмаган ёғ кислоталарга, айниқса линолеик ва линоленик
ёғ кислоталарга бўлган эҳтиёж аниқланган (Poston and Ziving-
ston).
Ёш ўтган сари метаболизмдаги ўзгаришларни ҳисобга
олган ҳолда, балиқ озуқаси 2 гуруҳга ажратилади:
бошланғич (ёш) ва маҳсулдор (бир ёзли ва ундан катта
ёшдаги балиқлар учун).
* Бошланғич озуқа таркиби 45-55% протеин, 15% гача ёғ,
10-12% минераллар, 30% гача углеводлар ва зарур витаминлар
мажмуасидан иборатдир.
* Маҳсулдор озуқа таркиби оқсил ва ёғ миқдори камлиги
билан фарқланади (Halver, Phillips, Канидьев, Гамыгин).
Балиқ озуқаси бир неча озуқавий таркибий қисмларнинг
аралашмасидан иборат бўлиб, озуқа аралашмаси, деб аталади.
Озуқа аралашмасида балиқ уни, мол талоғи, кунжаралар,
гўшт ва сут чиқиндилари, дон ва донни қайта ишлаш
чиқиндилари, денгиз қисқичбақасимонларидан олинган
ун, моллюскалар, сув ўтлари, фосфатидлар, ўсимлик
ёғи, витаминлар, антибиотиклар ва микроэлементлар
қўлланилади. Озуқа аралашмалари донадор ва пастасимон
шаклда тайёрланади.
Замонавий балиқчилик хўжаликлари асосан қуруқ ун
қоришмаларига асосланади ва бу таркибий қисмлардан
51
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
донадор (гранула) шаклга келтирилади. Донадор озуқа
аралашмаси омихта ем (комбикорм), деб аталади.
Омихта ем иложи борича замонавий балиқ ишлаб чиқариш
талабларига тўлиқ жавоб беради. Омихта емларда доимий
кимёвий таркиб ва кафолатланган самарадорлик осонгина
таъминланади.
Мувозанатланган аралаш озуқалардан фойдаланиш
саноат балиқчилиги шароитида айниқса муҳимдир.
Балиқларни ўтқазиш тиғизлиги юқори зичликда, метаболик
маҳсулотларни оксидлаш учун сувдаги кислород захирасини
камайишига олиб келади. Метаболик маҳсулотлар миқдори
қанча кўп бўлса, мувозанатланган омихта ем сифати шунча
ёмонлашади.
Балиқларни боқиш самарадорлигининг пасайиши кўпинча
озуқа таркибида витамин етишмаслиги билан ҳам изоҳланади.
Ҳозирги вақтда балиқларнинг 15 та витамин ва витаминга
ўхшаш моддаларга бўлган эҳтиёжи маълум.
Витамин етишмовчилигининг белгилари - иштаҳанинг
ёмонлашуви, балиқ ўсиши, анемия, ойқулоқ, тери касаллиги,
жигарнинг ёғли дегенерацияси, буйрак ва ички органларнинг
қон талашиши. Булар ўлимнинг кўпайишига олиб келади.
Идеал шароитда балиқ доимий равишда озуқани олиш ва
ютишга катта куч сарфламаслиги керак. Бироқ, ушбу шартнинг
бажарилишида озуқанинг катта қисми йўқотилишига сабаб
бўлади. Шунинг учун амалда балиқ етиштиришда энг юқори
частотали узлуксиз озиқлантиришдан фойдаланилади.
Озиқлантиришнинг максимал частотаси айниқса, фаол озиқ-
ланиш даврида зарур.
Балиқ етиштириш саноатида замонавий стандартларга
мувофиқ, личинкалар ва балиқ чавоқларининг боқиш
52
100 китоб тўплами
частотаси кунига 12 дан 24 мартагача (Bohl, Канидьев, Гамирин)
тебранади.
Do'stlaringiz bilan baham: |