Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас



Download 6,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/38
Sana08.06.2022
Hajmi6,48 Mb.
#643063
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Камалакранг гулбалиқ
(форель) (Oncorhynchus mykiss) – 
бу – энг кенг миқёсда етиштириладиган лососсимон балиқ 
турларидан биридир. Камалак хонбалиқ Европага XIX асрнинг 
охирида Шимолий Америкадан олиб келинган. Камалакранг 
гулбалиқ бошқа лососсимон балиқлар сингари, оқсилга бўлган 
талаби юқорилиги билан ажралиб туради. Етиштириш нуқтаи 
назаридан совуқни яхши кўради ва жуда талабчан тур: ўсиши 
учун мақбул сув ҳарорати 16-18°C, сувдаги кислород миқдори 
100% га яқин. Бугунги кунга қадар камалакранг гулбалиқ барча 
ёш гуруҳлари учун мувозанатлашган озуқа рецептлари ишлаб 
чиқилган.


42
100 китоб тўплами
Камалакранг гулбалиқ (форел)нинг умумий кўриниши
Камалакранг гулбалиқ
бассейнларда, қафасларда ва 
ҳовузларда етиштирилади. Сўнгги йилларда камалакранг 
гулбалиқ етиштириш тизими балиқчиликнинг истиқболли 
тури сифатида кириб келмоқда: баҳор-ёз даврида 20-33 °С 
ҳароратда карп етиштирилади, куз-қиш даврида эса 10-20 °C – 
камалакранг гулбалиғи. 3,5-4,0 ой ичида камалакранг гулбалиғи 
бозор оғирлиги 150-250 г га етади, бу технология камалакранг 
гулбалиқ етиштириш вақтини 1,5 баравар камайтиришга имкон 
беради.
Бугунги кунда Бўстонлиқ туманидаги “COLDEN FISH” 
балиқчилик кластерида камалакранг гулбалиқ форель 
балиғидан қизил икра ва осётр балиғидан қора икралар 
олинмоқда.
“Absardoni” балиқчилик хўжалигида форель балиқчилиги 
ташкил этилган бўлиб, улардан қизил икра олинади.


43
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
“Goldin fish” балиқчилик кластерида камалакранг форель 
балиқлари икрасининг оталаниш жараёни
Осётрсимон балиқлар
(Acipenseridae) қадимдан икра 
ва гўштининг юқори сифати туфайли алоҳида эътиборга 
тушган. Бу балиқлардан қимматбаҳо гўшт ва қизил икра 
олинади. Ўзбекистонда “Golden fish”, “Хон балиқ” ва Наманган 
вилоятининг камалакранг гулмой балиқлари етиштирилади.
Ўтган асрнинг ўрталарида Азов ва Каспий денгизи 
ҳавзаларида яшовчи руслар осётр балиқлари (Acipensergul 
denstadti), сёмга (Л.stellatus),белуга (Husohuso) ва стерляд 
(A.ruthenus)ни сунъий равишда кўпайтириш ишларини 
бошлашган. Сўнгги йигирма йил давомида аквакультуранинг 
энг даромадли соҳаларидан бири – товар осётрчилиги жадал 
ривожланмоқда. Товар балиғини етиштиришда осётрлар
юқори самарали сермаҳсул дурагайлар ҳисобланиб, турли 
хўжаликларда: ҳовузлар, қафаслар, бассейнлар, ёпиқ сув 
таъминоти қурилмаларида етиштирилмоқда. 


44
100 китоб тўплами
Осётр.
Икраси энг машҳур ва арзон нав бўлиб, ўртача 
донадорлиги 2,5 мм дан ошмайди. Тасте ёрқин, йоднинг кучли 
таъми билан фарқланади. Ранги қора рангдан жигарранг ёки 
бронзагача бўлиши мумкин.
Осётр балиғининг умумий кўриниши.

Download 6,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish