Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/27
Sana05.04.2022
Hajmi0,59 Mb.
#530413
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
7. Карам етиштириш(1)

БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Салқин иқлим сабзавоти бўлган оқбош карамлар куз 
(бошида) билан баҳор (сўнги) орасидаги салқин даврда 
етиштирилади. Карам совуққа нисбатан чидамли, яъни
+7+8 °С даража совуқ ҳароратга ҳам чидайди. Уруғи +4+6 °С 
ҳароратда уна бошлайди. +16+19 °С ҳароратда майсалари 
тўртинчи ва бешинчи кун деганда кўринади. Карам
+15+18 даражада яхши ўсиб ривожланади. Карамлар гуллаши 
учун учун ҳарорат +17+18 °С бўлиши керак. Ҳарорат +25 °С 
дан ортса, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига салбий 
таъсир кўрсатади. Ўсиш даври секинлашади ва меваси 
майдалашади, карам боши ҳосил қилмайдиган туплари сони 
ортади. Ёш барглар ўсишда давом этиши натижасида поя 
узаяди, пастки барглар тўкилади, карамбошлар ёрилади.


19
КАРАМ ЕТИШТИРИШ 
7–
китоб
Тупроғи
Карам унумдор тупроқни ва сифатли ишлов берилган 
майдонларни хоҳлайди. Органик моддаларга бой, сув сиғими 
юқори, салқин ўтлоқи ва ўтлоқи ботқоқ тупроқли ерларга 
жойлаштириш афзалдир. Бироқ, у юқори террасалардаги 
яхши ўғитланиб ишлов берилган бўз тупроқли майдонларда 
ҳам яхши ҳосил беради. Карамлар тупроқ нордонлиги 6-6,5 
бўлган тупроқларда яхши ўсади. Карам учун картошка, 
бодринг, полиз экинлари, дуккакли дон экинлари энг 
мақбул ўтмишдош экинлар ҳисобланади. Ёзда экиладиган 
кечки карамни кузда ҳайдалган бедапоя ўрнига жойлаш ҳам 
яхши натижа беради. Кечки карам одатда, такрорий экин 
сифатида етиштирилади. Тупроқ таркиби етарли даражада 
нам, ҳарорат қулай бўлса, меъёрий чуқурликда экилган 
карам уруғлари 3-4 кун мобайнида униб чиқади. 
Экиш муддатлари ва экиш усуллари
Ўзбекистонда карам қуйидаги тўрт муддатда етиштири-
лади:
1. Эртапишар
– фақат эртачи навлар етиштирилади. Экиш 
февралнинг охири–мартнинг бошларида кўчат ўтқазиш йўли 
билан амалга оширилади. Ҳосил майнинг охирларида етила 
бошлайди ва июнь ойи ичида тўла йиғиштириб олинади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish