106
100 китоб тўплами
Дуккакли-дон экинлар атмосфера азотини фиксациялаш
қобилиятига эга бўлганлиги сабабли улар кўпроқ
фосфорли ва калийли ўғитларга кучли эҳтиёж сезади. Олиб
борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, атмосферадан
ўзлаштириладиган азотнинг миқдори тупроққа солинадиган
азотли ўғитлар миқдорига тескари пропорционал равишда
ўзгаради. Шу сабабдан ҳам дуккакли-дон экинларига азотли
ўғитларни қўллаш
самарасиз, ниҳоллар ўзларини тутиб
олишлари учун гектарига 20-30 кг “старт” дозада азот бериш
кифоядир деган хулосага қатъий амал қилинади.
Лекин тупроқ муҳити, ҳаракатчан фосфор ва калий билан
таъминланиш даражаси, намлиги ва ҳарорати, уруғларни
инокуляциялаш, микроэлементлар (биринчи навбатда
молибден)нинг миқдори тугунак
бактериялар фаолиятига
кучли таъсир кўрсатади. Мазкур омиллардан айримларини
меъёрдан четга чиқиши атмосферадан фиксацияланадиган
азот миқдорини камайтириб юборади.
Барча омиллар меъёрида бўлиб, тупроқ унумдорлиги
юқори бўлган тупроқлардагина азотли ўғитларни солишга
ҳожат қолмайди.
Дуккакли-дон экинлар учун азот миқдорини қуйидагича
белгилаш мумкин. Масалан, кўк нўхатнинг гектаридан 35 ц
ҳосил олиш режалаштирилган бўлсин. Бир т дон (похоли
билан бирга) 60 кг азотни олиб чиқиб кетиши маълум. У ҳолда
режалаштирилган ҳосил билан 210 кг азот чиқиб кетади. Унинг
ярмича, яъни 105 кг азот ўсимликларнинг ўсиш органлари
таркибида бўлади. Демак, ўсимлик танасида ҳаммаси бўлиб
315 кг азот тўпланади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек,
унинг 1/3 қисми (105 кг) тупроқдан ўзлаштирилади. Лекин
бу миқдордаги азот барча тупроқ типларида бўлавермайди.
Агар 100 г тупроқда 10 мг
осон гидролизланадиган азот
107
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
мавжуд деб фараз қилсак, фойдаланиш коэффициенти 20%
бўлганда, ўсимликлар 60 кг азотни ўзлаштиради. Қолган 45 кг
(105 – 60-45) азот минерал ўғитлар ҳисобига тўлдирилади.
Ўғит солинган биринчи йилда ўсимликлар ўғит таркибидаги
азотнинг 60% ини ўзлаштирилиши ҳисобга олинса, 75 кг га
яқин азот қўллаш лозимлиги англашилади. Демак, азот билан
ўртача таъминланган тупроқлардан 35 ц ҳосил етиштириш
учун бир га майдонга 75 кг азот қўллаш лозим.
Дуккакли-дон экинлар экиладиган пайкалларга
одатда гўнг солинмайди, лекин соя ва ловия гўнгланган
тупроқларда мўл ҳосил беради. Гўнг
солинган ерларда
ловиядан олинадиган қўшимча ҳосил гектарига 3 ц ва ундан
ҳам кўпроқ, сояники эса, 2-5 ц га ошади. Алмашлаб экишда
гўнг солинган кузги ёки чопиқталаб экиндан кейин кўк нўхат
экилса, яхши самара беради.
Таркибида ўсимликлар томонидан осон ўзлашти-
риладиган азот кам бўлган майдонларда дуккакли-дон
экинларга молибденли микроўғитлар бериш ва уруғларни
нитрагин билан инокуляциялаш юқори ҳосил олиш учун
заминдир.
Дуккакли-дон экинлар экиладиган пайкалларга кузги
шудгор олдидан соф модда ҳисобида 45-60 кг
фосфор ва
калий қўллаш тавсия этилади.
Экишга қадар озроқ меъёрда (гектарига соф ҳолда
20-30 кг) азотли ўғит қўллаш ўсимликлар ривожланишининг
дастлабки даврларида, яъни ҳали илдизда тугунак
бактериялар ҳосил бўлмаган пайтда, азот билан
таъминланишини яхшилайди. Азотнинг бир қисми қўшимча
озиқлантириш сифатида қўлланилади.
Лекин азотли
ўғитлар юқори меъёрларда солинганда (ҳосил билан чиқиб
кетадиган ялпи азотнинг 1/3 қисмидан кўпроқ), атмосфера
108
100 китоб тўплами
азотининг фиксацияланиши камаяди. Азотли ўғитлар кўп
миқдорда ишлатилганда дуккакли-дон экинларининг ўсиш
органлари “ғовлаб”, ҳосилнинг пишиб етилиши кечикади.
Уруғларни экиш билан бир вақтда озроқ миқдорда
(гектарига 10 кг P
2
O
5
ҳисобида) фосфорли ўғит бериш
ўсимликларни вегетациянинг дастлабки даврларида
фосфор билан таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: