Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитлар ва уларни қўллаш


М а к к а ж ў х о р и н и



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/60
Sana19.04.2022
Hajmi0,71 Mb.
#564187
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60
Bog'liq
91 Қишлоқ хўжалигида ишлатилидиган ўғитлар ва уларни қўллаш

М а к к а ж ў х о р и н и 
ўғитлаш
Маккажўхори дон ва 
кўк поя учун экилади.
Унга кузги дон экинлар, 
дуккакли-дон экинлар ва 
унинг ўзи яхши ўтмишдош 
ҳисобланади. 
Сув тақчил жойларда 
беда ва қанд лавлагидан кейин маккажўхори экил- 
ганда, ҳосилдорлик камаяди, чунки бу экинлар тупроқдан 
кўп миқдорда сувни ўзлаштириб, тупроқдаги намликни 
камайтириб юборади. Суғориладиган майдонларда беда 
ёки бошқа кўп йиллик ўтлардан кейин экилган маккажўхори 
юқори ҳосил беради.
Маккажўхори тупроқнинг озиқа режимига ўта талабчан 
бўлиб, ғовак ва механикавий таркиби оғир бўлмаган 
тупроқларни хуш кўради. Тупроқ муҳити мўътадил ёки 
мўътадилга яқин бўлганда, яхши ўсиб-ривожланади. Илдиз 
тизимининг асосий қисми (тахминан 60% и) тупроқнинг 
ҳайдалма қатламида тарқалади. Озиқа моддаларни бутун 
ўсиш даври мобайнида (дони думбул бўлгунча) талаб қилади. 
Айниқса, султон чиқаргандан то гуллашгача бўлган қисқа 
давр орасида озиқа моддаларни тез ва кўп ўзлаштиради.
Сут пишиш даврига келиб 90% озиқа модда ва 80% 
қуруқ модда тўплаб улгуради. Озиқа моддаларнинг энг 
кўп жамғарилиши мум пишиш даврига тўғри келади. 
Маккажўхори 10 ц дон ва шунга мувофиқ келадиган оралиқ 
маҳсулотлар билан тупроқдан 34 кг азот, 12 кг фосфор ва 37 кг
калийни, 10 ц кўк поя билан эса 25 кг азот, 12 кг фосфор ва 
45 кг калийни олиб чиқиб кетади.


104
100 китоб тўплами
Маккажўхори маҳаллий ўғитларга жуда талабчан. 
Айрим тупроқларда маҳаллий ўғитларсиз маккажўхоридан 
кўзланган ҳосилни олиб бўлмайди. Шу сабабдан уни ферма 
олди алмашлаб экиш экинлари қаторига солиш яхши 
самара беради. Суғориладиган деҳқончилик шароитларида 
намлик меъёрида бўлса, азотли ўғитларнинг асосий қисми 
тупроқларни экишга ҳозирлаш пайтида берилади. Фосфорли 
ва калийли ўғитлар эса кузги шудгор остига солинади. 
Тупроқда калий етишмаган ҳолларда маккажўхори ётиб 
қолади. Маккажўхори озиқа экини сифатида эрта баҳорда 
экилса, азотли ўғитларнинг аҳамияти янада ошади.
Маккажўхори 
ниҳоллари 
тупроқ 
эритмасининг 
концентрациясига ўта сезгир бўлганлиги сабабли экиш 
билан гектарига 5-10 кг P
2
O
5
уруғдан 3-5 см узоқлик ва 2-3 см 
пастга солинади. Қаторлаб бериладиган азот миқдори ҳам 
гектарига 2,5 кг дан оширилмайди.
Намлиги яхши бўлган суғориладиган ерларда 
маккажўхорини қўшимча озиқлантириш муҳим ўрин тутади. 
Ўсиш даврида маккажўхори ниҳоллари гектарига 20-30 кг 
P
2
O
5
билан 1-2 марта озиқлантирилади. Ниҳолларга тўла 
меъёрдаги ўғитларни экин қатор ораларини биринчи 
бор ишлаш даврида бериш ғоят самарали тадбир 
ҳисобланади. Озиқлантириш учун азотга бой маҳаллий 
ўғитлар – гўнг шалтоғи (3-5 т/га) ёки парранда ахлати (3-5 
ц/га) дан ҳам фойдаланиш мумкин. Маккажўхори рўвак 
чиқаришига яқин фосфорли-калийли ўғитлар билан икки 
марта озиқлантирилади. Ниҳоллар суст ривожланаётган 
пайкалларга иккинчи озиқлантиришда ўғитлар тўла 
таркибда (NPK) берилади. Озиқлантиришда ўғитлар 
тупроқнинг 8-10 см чуқурликдаги нам қатламига, юмшатгич-
ўғитлагич ёрдамида солинади.


105
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган 
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–
китоб

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish