11
D витамини ултрабинафша нурлар таъсири остида организмда ҳосил
булади. Шунга кўра моллар яйловларда юриб, офтобдан баҳраманд бўладиган
даврда сигирлариинг сути D витаминга бир неча баравар бойийди. D
витамин
чидамли булиб, қиздирилганида парчаланиб кетмайди.
В группа витаминлари сигир ошқозонида синтезланади ва шу ердан сутига
ўтади. Улар миқдори озиқага камроқ боғлиқ бўлиб, арзимас даражада ўзгариб
туради.
В группа витаминлари жумласига 15 та витамин киради. Сут шуларнинг
иккитаси - В1 витамини билан В2 витаминининг асосий манбаидир.
В1 витамини - тиамин ёки антиневритик витамин. Овқатда В1 витамини
йўқлигидан (авитаминоз В1 дан) полиневрит (нерв стволларининг
яллиғланиши), касаллигининг асосий белгилари пайдо бўлиб, бунда оёқлар
оғир тортаётгандек бўлади, терининг сезувчанлиги йўқолиб кетиб фалажлана
бошлайди. Одамда учрайдиган бу авитаминоз бери-бери
касаллиги деган ном
билан юритилади.
Авитаминознинг иккинчи белгиси юрак фаолиятининг бузилишидир.
Бунда юрак катталашиб, тез-тез уриб турадиган бўлиб қолади (ритми
тезлашади). Сув алмашинуви, меъда-ичак йўлининг секретор ва харакат
функциялари ҳам бузилади.
Тиамии иш қобилиятини кўтаради ва оғир ақлий ёки жисмоний иш
пайтида одамга ортиқча миқдорда зарур булади.
В2 витамини (рибофлавин) тўкималар нафас олиш жараёнларида иштирок
этади, айниқса, болаларнинг бўйи ўсиб, етилиб боришига ёрдам беради. Бу
витамин етишмай қолганида бадан териси ва шиллиқ пардаларида ёриқлар,
майда-майда яралар пайдо бўлади. шунингдек тери пўст ташлаб туради. Бундан
ташқари, кўз шиллиқ пардаси яллиғланиб, одам ёруғлнкка қарай
олмайдиган
бўлиб қолиши ва кўзининг кўриш қувватн паеайиб кетиши мумкин.
Организмда РР витамини (никотинат кислота) етишмай қолганда тез-тез
чарчаш, бўшашиш, уйқусизлик ҳоллари пайдо бўлади, бундан ташқари, бадан
терисида пеллагра деб аталадиган яллиғланишга ўхшаш узгаришлар кузатилади
(терининг қуриб, дағаллашиб қолиши). Пеллаграда овқат ҳазми бузилади,
огирлашган ҳолларда эса асабий - руҳий ўзгаришлар содир бўлади. Одамлар РР
витаминини овқат билан олиб туради, сигирлар организми эса бу витаминни
ўзи синтезлайди. Қиш пайтида бу витамин сутда бирмунча кўпроқ бўлади. РР
витамини талайгина омиллар таъсирига чидамли бўлади ва
шу сабабдан сут
қайта ишлангани ҳамда сақлаб қўйнлганида парчаланиб кетмайди.
С витамини (аскорбинат кислота) цинга, яъни лавша касаллигига йўл
қўймайдиган витаминдир. Бу витамин бўлмаслиги ёки етишмай қолиши одамда
цинга касаллиги бошланишига сабаб бўлади, бу касалликда милклар
яллиғланиб, қонаб турадигаи бўлиб қолади, тишлар тушиб кетади, одам
дармони қуриб, организминингнг талайгина юқумли касалликларга
кўрсатадиган қаршилиги камайиб кетади. С витамини организмдан
холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Одам бошқа витаминларга
қараганда С витаминга анча кўп мухтож бўлиб туради. Янги соғилган сутда С
12
витамини ҳаммадан кўп бўлади. С витамин талайгина омиллар: ёруғлик, ҳаво,
юқори температура ва бошқалар таъсири остида тез парчаланиб кетади.
Е витамини химиявий тузилиши ва организмга кўрсатадиган
таъсири
жиҳатидан бир-бирига ўхшаш булиб бир нечта моддаларни ўзига жам қилган.
Бу моддани токофероллар деб ҳам аташади (юнонча «токос» -насл ва лотинча
«ферре»—бермоқ деган сўзлардан олинган). Е витамиинииг организмнинг
кўпайиш функциясида муҳим рол ўйнаши унинг шу номидан ҳам кўрниб
турибди. Бу витамин хомиладорликнинг нормал ўтиб, қориндаги ҳомиланинг
яхши ривожланиб боришига ёрдам беради. Бундан ташқари, токофероллар
кучли оксидантлар, яъни оксидланишга қарши моддалар бўлиб ҳисобланади. Е
витамини туйинмаган ёғ кислоталарининг оксидланишига йўл қўймай, шу йўл
билан ҳужайраларнинг структура жихатдан яхлитлигини, демак, органларнинг
яхлитлигини ҳам сақлаб боради. Е витамини оқсиллар, углеводлар, ёғлар
алмашинувида иштирок этади. У мускуллар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади.
Организмда токофероллар етишмай қолса, мускул тўқимасида дистрофик
ўзгаришлар бошланади. Е витамини ҳаво ҳарорати ва ёруғлик таъсирига чи-
дамли бўлади ва одатда барча сут маҳсулотларида сақланиб туради. Кўк озиқа
олиб турадиган сигирлар сутида бу витамин худди шу сигирларнинг қиш
пайтидаги сутидагидан кўра кўпроқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: