5
1 б о б. СУТНИ ОЗИҚАВИЙ ҚИЙМАТИ ВА ТАРКИБИ
1. СУТНИ ОЗИҚАВИЙ ҚИЙМАТИ
Овқатга ишлатиш учун асосан сигир сутидан фойдаланилади. Ахоли
томонидан истеъмол қилинадиган сутнинг 95 фоизига яқинини сигир сути
ташкил этади. Шу муносабат билан асосан, сутнинг шу тури хақида сўз
юритамиз.
Сут тўғрисида, хозирги кунга қадар туплаб
келинган катта хажмдаги
илмий ва амалий билимлар одамзот учун бебахо қимматга эга бўлган шу
бойликни муносиб равишда қадрлашга имкон беради.
Сутни ўсимликларнинг яшил барги, ипак қуртнинг пилласи билан бир
қаторда ҳақли равишда ер юзидаги етти мўжизанинг бири деса бўлади. Она
қонининг таркибий қисмларидан эндигина бунёдга келган хаётни тиклаб бериш
учун зарур бўлган янги бир нарса ҳосил бўлади. Янги туғилган бола учун у
бирмунча вақт давомнда бирдан бир зарур озиқ-овқат вазифасини ўтайди.
Шунинг учун ҳам сутнинг физиологик вазифаси
тирик органнзмнинг барча
эҳтиёжларини қондириб туришдан иборат. Шу муносабат билан табиат сут
тўғрисида алоҳида гамхўрлнк кўрсатганки, бу - тасодифий эмас. У сутни
биологик актив моддалар билан сероб қилгаи, сероб қилганда ҳам буларни унга
энг фойдали нисбатларда ато этган.
Замонавий илмий маълумотларга кўра сутда 200 дан ортиқ жуда қимматли
ҳар хил таркибий қисмлар жамул-жам, қулай тарзда мувозаиатлашган 20 та
аминокислота, 147 тадан ортиқроқ ёғ
кислоталари, сут қанди, яъни лактоза,
турли хил минерал моддалар, микроэлементлар, ҳозир маълум бўлган
витаминларнинг
барча турлари, пигментлар, фосфатидлар, стеринлар,
ферментлар, гормонлар ва нормал ҳаёт фаолиятни сақлаб
бориш учун
органиэмга зарур бўлган бошқа моддалар шулар жумласидандир.
Сутда углеводлар, ёглар, оқсиллар ва минерал тузлар ҳаммасидан кўра
кўпроқ бўлади.
Витаминлар, ферментлар, микроэлементлар, гормонлар, иммун таналар ва
шу каби ниҳоят кам миқдорда бўладиган бошқа моддалар юксак даражада
биологик активликка эга булиб, инсон учун озиқ- овқат сифатида ғоят катта рол
ўйнайди.
Сут таркиби ўзгариб туради. Бу талайгина омилларга: мол соғлиғининг
аҳволи, уни боқнш ва
асраш шароитлари, сигнрларнинг зоти ва индивидуал
хусусиятлари, ёши ва ташқи муҳит шароитлари, сут соғиб олиш усули,
унинг
сифати устидан назорат қилишнинг қандай ташкил этилганига боғлиқ.
Сутни қайта ишловчи корхоналарига олиб келинадиган сут сифатини
ўрганиш натижасида сутдаги ёғ миқдори ўртача 3,55% бўлиб чиққани ҳолда
айрим республикалар бўйича бу миқдор ўзгариб, 3,36-3,8% ни ташкил этиши
аниқланди. Сутдаги умумий оқсил миқдори айрим республикалар бўйича ҳам
2,96% дан 3,3% ни ташкил этди. Асосий оқсил (казеин) миқдори 2,09 - 2,79%,
6
зардоб оқсиллари миқдори 0,42—0,51%, нооқсил азотли моддалар миқдори
0,17—0,38% атрофида ўзгариб турди. Лактоза миқдори 4,40% дан 4,80% гача
бўлиб, ўртача 4,62% ни ташкил этди. К. В. Маркова маълумотларига қараганда
мамлакатда боқиладиган асосий зотдор сигирлар сутидаги лактоза миқдори,
4,5—5% ни ташкил этади. Унинг 4,5% дан кам миқдори етарли змас деб
ҳисобланади. Текшириш ўтказилган давр ичида сутдаги умумий қуруқ
моддалар миқдори айрим республикалар бўйича 11,6% дан 12,66% гача ўзгариб
тургани холда ўртача 11,93% ни ташкил этди.
Олинган маълумотлар сутнинг химиявий таркиби энг юқори кўрсаткичлар
билан таърифланадиган зоналарни танлаб олишга имкон берди.
Буларга
Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россиянинг Ғарбий Сибир раёни
киради.
Do'stlaringiz bilan baham: