2.3. Хўжаликнинг хукулари а) ушбу шартномага ёки шартнома асосида берилган буюртманомага биноан тегишли миқдордаги, сифатли ва ассортиментдаги Махсулотни етказиб беришни Етказиб берувчидан талаб килиш;
б)Етказиб бериладиган махсулотнинг сифатини аниклашда катнашиш;
в)буюртманомага асосан тегишли микдорда, сифатга ва ассортиментга мувофик бўлмаган махсулот етказиб берилганда Етказиб берувчидан тегишли микдордаги, сифатдаги махсулот билан алмаштириб беришни талаб килиш;
г)етказиб берувчидан шартнома шартларини бажармаслик ёки зарар даражада бажармаслик натижасида етказилган зарарнинг копланишини талаб килишга хаклидир;
д) нархларнинг мутаносиб равишда камайтирилишини талаб килишга хаклидир.
2.4. Ҳўжаликнинг мажбуриятлари а) Махсулотнинг тегишли туркумларини етказиб бериш мўлжалланаётган санадан камида 10 кун олдин чопар орқали, почта орқали ёки бошқача тарзда Етказиб берувчига буюрманомага кўрсатилган санадан камида 3 кун олдин маьлум қилиш;
б)Махсулот ҳақини белгиланган муддатда тўлаб бориш;
в)мазкур шартномада белгиланган тартибда ва миқдорда Маҳсулотни Етказиб берувчидан қабул қилиш;
г) Етказиб берилган Махсулотни фақат ўрнатилган тартибда ва меъёрда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини етиштириш учун мақсадли ишлатиш, унинг мақсадсиз ишлатилиши, йуқотилиши, қайта сотилиши,учинчи шаҳсларга берилишига йўл қўймаслик;
2.5. Мазкур шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафдан шартнома шартларини шартномага мувофиқ ва лозим даражада бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
III.Шартноманинг баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби 3.1 Шартноманинг умумий баҳоси ________________________________________________________________________ сўмни ташкил этади. Етказиб бериладиган Маҳсулотнинг турлари бўйича баҳоси маскур шартноманинг иловасида кўрсатилади. Маҳсулотнинг муайян турининг баҳоси уни ишлаб чикарувчи корҳона томонидан ўзгартирилган тақдирда, маҳсулотнинг шу тури учун мазкур шартномада белгиланган баҳо ҳам ишлаб чиқарувчи баҳосига мутаносиб равишда ўзгартирилади.Махсулот Хўжаликнинг экин майдонига сепиш ва ишлов берилиши билан боғлик тўловлар тарафларнинг ўзаро келишувига асосан амалга оширилади.
3.2 Хўжалик ушбу шартнома бўйича етказиб бериладиган маҳсулот қийматининг __________фоизини олдиндан, колган________фоизини маҳсулотни олган пайтдан бошлаб _______ кундан кечиктирмасдан Етказиб берувчига тўлаб беради.
3.3 Етказиб берилган Маҳсулот учун ҳисоб-китоблар пул ўтказиш йули билан амалга оширилади.
3.4 Маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча ҳаражатлар Етказиб берувчи ҳисобидан амалга оширилади.Маҳсулот Хўжаликнинг транспорти орқали етказиб берилган тақдирда, Етказиб беручи транспорда ташиш харажатларини ташиш харажатларини Хўжаликка қоплайди.