Қишлоқ хўжалиги корхоналарига ўсимликларни биологик ва кимёвий ҳимоя килиш воситаларини етказиб бериш шартномаси



Download 27,48 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi27,48 Kb.
#121755
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
шартнома

V. Шартноманинг бажарилиши
5.1 Мажбуриятлар мазкур шартнома шартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.Агар
тарафлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятлари бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб хисобланади.
5.2 Маҳсулотни топшириш-қабул килиш хужжатлари тузилган сана Етказиб берувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
5.3 Хисоб-китоб хужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана Маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича Хўжалик томонидан мажбуриятлар бажарилган сана хисобланади.
5.4 Тарафларда ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида ўоладиган шартнома нусхалари, шу жумладан унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар шартнома мажбуриятларининг хаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида тегишли тарзда сақланади.
VI.Тарафларнинг жавобгарлиги
6.1 Тарафлар ўртасида келишилган жадвал бўйича келган транспортнинг белгиланган муддатлардан ортиқча туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолганлик билан боғлик сарф-харажатларни тўлайди.Бекор туриб қолганлик билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлайди.Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатнома билан расмийлаштирилади.
6.2 Етказиб берилган Маҳсулот сифати, миқдори Етказиб берувчи томонидан нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда Етказиб берувчи етказиб берилаётган Маҳсулотнинг сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини хисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади ва ҳисоблаб чикилган ушбу суммадан ташқари Хўжаликкано тўгри ҳисоб-китоб қилинган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима иўлайди.
6.3 Етказиб берилган Маҳсулотнинг сифати, ассортименти, навлари, стандарт, техник шартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор тараф етказиб берилган, сифати зарур даражада бўлмаган Маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тулайди.
6.4 Маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун Етказиб берувчи Хўжаликка белгиланган устамалардан ташқари етказиб берилиши керак бўлган Маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари, Етказиб берувчи Хўжаликка Маҳсулот етказиб берилмаслиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.
6.5 Маҳсулот етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда Етказиб берувчи Хўжаликка кечиктирилган хар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тулайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган Маҳсулот қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва Маҳсулот етказиб бериш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.
6.6 Маҳсулотни қабул қилиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун Хўжалик етказиб берувчига қабул қилиниши керак бўлган Маҳсулот қийматининг 5 фоизи мифдорида жарима тулайди. Жаримадан ташқари,Хўжалик Етказиб берувчига Маҳсулот қабул қилинмаслиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.
6.7 Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида Маҳсулот ҳақини тўлашдан бош тортганлик учун Хўжалик Етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Шартномага мувофиқ етказиб бериладиган Маҳсулот учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда Хўжалик Етказиб берувчига муддати кечиктирилган хар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пенч тўлайди,бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
6.8Хўжалик томонидан тегишли контракктацич шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун Хўжаликнинг жавобгарликка тортишда, шунингдек унинг ҳатти-ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги)Хўжалик томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келганда Етказиб берувчининг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади. Етказиб берувчининг айби билан Хўжалик томонидан контрактация шартномаси бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслигига )олиб келганда Етказиб берувчининг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.Етказиб берувчининг айби билан Хҳжалик томонидан котрактация шартномаси бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги)натижасида етказилган зарар Етказиб берувчи томонидан белгиланган тартибда қопланади.
6.9 Хўжалик томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун Етказиб берувчи Хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

Download 27,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish