Режа:
Ўғит.
Органик ўғит.
Минерал ўғит.
Микро ва бактериал ўғитлар.
Яшил ўтлар.
Ўғитларнинг аҳамияти. Тупроқлардаги озиқ моддаларни ҳаракатга келтирадиган ва ўсимликларнинг ўсиши учун таркибида озуқа элементлари бўлган моддаларга ўғит деб аталади. Ўғит таркибида озиқ элементлардан ташқари тупроқ таркиби, биологик ва кимёвий хусусиятларини яхшилашга хизмат қиладиган бактериал препаратлар ҳам тушунилади.
Ўғитлар қишлоқ хўжалида муҳим ўрин тутади. Тупроқлар унумдорлигининг ортиши ўғитларга боғлиқ. Ўғитлар тупроққа солинганда ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига, пировард натижа, ҳосилдорликнинг ортишига ижобий таъсир кўрсатади, маҳсулот сифатини яхшилайди. Қишлоқ хўжалиги экинларининг бегона ўтларга қарши курашиши ортиб, турли касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамли бўлишига ҳамда соғлом ва бақувват ўсишига ёрдам беради.
Қишлоқ хўжалиги экинлари минерал ўғитлар билан озиқлантирилганда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосили ортади, уларнинг озиқ-овқат ва ем-ҳашак хусусиятлари яхшиланади.
Инсонлар томонидан солинган ўғитлар ўсимликлар учун ижобий озиқланиш балансини яратади.
Азотли ўғитлар далаларга солинганда буғдой дони таркибидаги протеин миқдори ортади. Калий ва бор элементлари қанд лавлагининг илдиз мевасида шакар моддасининг кўп миқдорда тўпланишига олиб келади.
Ем-ҳашак экинлари таркибида кальций моддасининг етишмаслиги чорва молларини рахит касаллигига, кобальт элементининг етишмаслиги эса айрим юқумли касалликларнинг кўпайишига сабабчи бўлади.
Деҳқончиликда минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддаларнинг кенг миқёсда қўлланилиши қишлоқ хўжалиги экинларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Ўғит-Ўрта Осиё суғорма деҳқончилиги шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини оширишнинг асосий воситалардани биридир. Минерал ўғитлардан оқилона ва самарали фойдаланиш натижасида экинлар ҳосилдорлиги ортади. Масалан бир килограмм азот ҳисобига гектаридан қўшимча ўртача 15-23 кг пахта, 15-20 кг буғдой, 30 кг мева-резаворлар, 30-40 кг картошка ва 40-50 кг сабзавот экинлари олиш мумкин.
Ўғитлар классификацияси. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ўғитлар кимёвий таркибига кўра уч гуруҳга-органик, минерал ва бактериал ўғитларга бўлинади. Ўғитлар яна шунингдек, ишлаб чиқариш усулига кўра саноат ва маҳаллий турларга ҳам ажратилади. Минерал ўғитлар асосан кимё заводларида, табиий ҳом ашё асосида ва кенг миқёсда ишлаб чиқарилади. Улар ичида фақатгина карбамид органик ўғит (мочевина) ҳисобланади.
Ўғитлар уч хил бўлади:
Органик;
Минерал;
Бактериал.
Do'stlaringiz bilan baham: |