Ishlab chiqarishda metrologik xizmatning vazifalari.
Корхонада ўлчашлар, текширув ва синовларнинг ҳолатини таҳлил қилиш эришилган метрологик таъминот даражасининг маълум талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва шу асосда уни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
Таҳлилни тартибга солувчи ҳужжатлаштирилган процедурани ишлаб чиқишда ГОСТ 8.010-2013 ва O’zDSt 8.016:2002 “Ўлчашларни бажариш услубиётлари” стандарт талабларига риоя қилиш тавсия этилади.
Ўлчаш, текширув ва синов ҳолатини таҳлил қилиш мақсади ўлчашларнинг бир хиллигини таъминлашда ўлчашларнинг бажаришда қонунчилигининг талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Таҳлил жараёнида аниқланади:
− ўлчаш, текширув ва синов ҳолатининг корхона фаолиятининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларига таъсири;
− корхонанинг бўлинмаларида назорат-ўлчов ускуналарига бўлган талабларни тартибга солувчи ЎДТ ҳужжатлари ва бошқа зарур норматив ҳужжатларнинг бўлиши;
− корхонада ўлчаш, синов ва текширувнинг бирлилигини ва талаб этилган аниқлигини таъминлашга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи давлат ва бошқа стандартлардан фойдаланиш ҳолати;
− корхонанинг замонавий текширув-ўлчаш ускуналари билан жиҳозланганлиги ва унга бўлган эҳтиёж;
− текширув-ўлчаш ускуналаридан, ҳамда мавжуд қиёслаш ва калибрлаш воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги,
− корхонанинг метрология хизмати фаолиятининг ташкилий тузилмаси ва ҳолати;
− қўлланиладиган ўлчаш, синов ва текширув услибиётларини аттестациядан ўтказиш, унификация қилиш ва стандартлаштириш ҳолати;
− қўлланиладиган текширув-ўлчаш ускуналарининг техник ва метрологик ҳолати, уни таъмирлаш, қиёслаш, калибрлаш билан таъминлаш;
− корхонанинг ҳужжатларини метрологик экспертизадан ўтказиш бўйича ишларнинг ҳолати ва самарадорлиги;
− корхонанинг давлат стандартларига бўлган эҳтиёжи ва маҳсулот сифатини таъминлаш учун зарур бўлган моддалар ва материалларнинг хусусиятлари тўғрисида маълумотномалар;
− корхонанинг метрологларга бўлган эҳтиёжи.
Ўлчашлар, синовлар ва текширув ҳолатини баҳолаш бўйича ишлар метрологик хизмати, юридик шахслар (уларнинг бирлашмалари) раҳбарлигида, лаборатория фаолият юритадиган корхона (ташкилот) техник хизматлари мутахассислари иштирокида, агар керак бўлса, ДМҲ вакилларини жалб қилиш билан амалга оширилади.
Ўлчашларнинг ҳолатини баҳолаш учун қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши керак бўлган материаллар тайёрланади
бажариладиган ишлар турлари, фойдаланиладиган объектлар ва ушбу объектларнинг ўлчанган (назорат қилинадиган) параметрлари учун норматив ҳужжатлар рўйхати;
− ЎБУ учун ҳужжатлар рўйхати ва синов усуллари (шу жумладан давлат ва ташкилот стандартлари);
− ЎБУ ҳолати ҳақида маълумотлар;
− қўлланиладиган ўлчаш воситалари ва синов асбоб-ускуналар ҳақидаги маълумотлар;
− лабораторияни барча тоифадаги стандарт намуналар билан жиҳозганлиги;
− кадрларнинг таркиби ва малакаси, шу жумладан амалдаги малака ошириш шакллари тўғрисидаги маълумотлар;
− ишлаб чиқариш биноларининг ҳолати тўғрисида маълумотнома.
Ўлчашларнинг ҳолатини баҳолашда текширилади:
− ташкилотнинг бошқа бўлинмалари (агар у юридик шахс бўлса) ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, унинг вазифаларини, ҳуқуқларини, мажбуриятларини, масъулиятини белгиловчи метрологик бўлинма (хизмат) тўғрисидаги Низом;
− O’zDSt 8.016:2002 талабларига жавоб бермайдиган ЎБУ ҳужжатларни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш режалари (жадваллари) ва аттестацияни ўтқазиш (зарур бўлганда) ҳужжатлар;
− ўлчаш воситалари, шу жумладан ўлчашларни амалга оширишни таъминловчи барча тоифадаги стандарт намуналарнинг мавжудлиги;
− керакли сифатли синов ва ёрдамчи ускуналар, реагентлар ва материалларнинг мавжудлиги;
− маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини текширув-ўлчаш ускуналари билан жиҳозланиши, ҳужжатларда белгиланган ўлчашларнинг аниқлиги талабларига жавоб бериши;
− атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида атмосферага, чиқиндиларга ва тупроққа зарарли моддалар миқдорини назорат қилиш (ўлчаш) билан таъминлаш;
− актуализация қилинган норматив ҳужжатлар фонднинг ҳолати;
− белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг лавозим йўриқномалари.
Ҳужжатларни бундай текшириш натижасида асосий параметрларни назорат қилишнинг аниқлиги ва маҳсулот сифати, моддий ресурсларни ҳисобга олиш тизими ўртасидаги муносабатлар аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |