23
университетида асос солинган биринчи экспериментал лаборатория
очилишидан бошланади. Шунинг учун рефлексияни (лотинча
reflexus
ўзининг руҳий ҳолатини таҳлил қилиш дегани) илмий жиҳатдан ўрганишни
психология фани предмети таркибига киритиш даври (мавриди) келди.
Психология фани табиатшунослик фанлари ва фалсафа негизида пайдо
бўлган бўлиб, то ҳанузгача унинг на гуманитар, на табиий фанлар қаторига
киритилиши аниқлангани йўқ, лекин шунга қарамасдан, уни ҳар иккала
йўналишдаги соҳалар бўйича тўпланган маълумотлар, қонуниятлар
бирлашувининг маҳсули деб аташ мумкин. Аммо психологиянинг таркибида
ҳам гуманитар, ҳам ижтимоий билимлар мавжуд бўлишидан қатъи назар, у
алоҳида хусусиятга эга бўлган мустақил фандир. Чунки психология фани
яққол инсон фазилати, муайян тараққиёт хусусиятлари, механизмлари,
қонуниятлари, ўзига хослик, алоҳидалик, яккаҳоллик табиати юзасидан баҳс
юритилади. Психология фанини таҳлил қилишда унинг қай фан соҳаси билан
алоқасини аниқлашдан кўра илмий ва кундалик турмуш психологияси
ўртасидаги муносабат тўғрисида мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқдир.
Маълумки, ҳар қандай фан негизида одамларнинг турмуш ва амалий
тажрибаси муайян даражада ўз аксини топган бўлади. Масалан, кимё
предмети моддаларнинг хусусиятлари, уларнинг зичлиги, оғирлиги, ўзаро
бирикуви тўғрисидаги кундалик турмуш билимларига суянади, математика
фани сонлар, миқдорий муносабатлар, геометрик шаклларнинг хоссалари,
тригонометрик функциялар ҳақидаги инсон тасаввурлари асосига қурилади.
Лекин психология юзасидан ана шундай мулоҳазалар юритиш ёки билдириш
мумкин эмас, чунки унинг замирида тубдан бошқача ўзига хослик ётади. Ҳар
қайси шахс кундалик турмушнинг ўзига хос психологик билимларини
эгаллаган бўлиб, ўз савияси, салоҳияти билан турлича камолот кўрсаткичига
эгадир, ҳатто турмуш тажрибасида тўпланган билимлар илмий психологик
билимлардан устунроқ туриши ҳам мумкин (қари билганни пари билмас).
Чунки, йирик ёзувчилар (шахслараро муносабат ва муомала, мулоқот
хусусиятлари
юзасидан
кузатувчанликка
эгадирлар),
шифокорлар,
ўқитувчилар, руҳонийлар, савдогарлар узлуксиз равишда кишилар билан
муомалага киришишлари натижасида уларнинг ички дунёси ва хулқ-атворига
оид билимлар билан юксак даражада қуроллангандирлар. Ҳар бир инсонда
озми ёки кўпми психологик билимлар мавжуддир, бунинг далили сифатида
одамларнинг бир-бирларини тушунишлари, таъсир ўтказишлари, хулқ-атвор
оқибатини олдиндан башорат қилиш, кишининг якка хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда унга ёрдам кўрсатишни таъкидлаб ўтишнинг ўзи кифоя.
Do'stlaringiz bilan baham: