9) бизнес муҳитини яхшилаш ва халқаро рейтинглар масалалари бўйича:
иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида бошқариш бўйича институционал ислоҳотларни амалга ошириш орқали амалдаги ва қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бизнес муҳитига таъсирини баҳолайди ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ваколатли органлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз бизнес фаолиятининг эркин амалга оширилишида тўсқинлик қилиши мумкин бўлган техник регламент ва талабларни ўрнатувчи органлар фаолиятини мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради;
мамлакат иқтисодиётида рақобат муҳитини яхшилаш, бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар бўйича ваколатли органлар билан биргаликда ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширади;
бизнес экотизими, жумладан стартап, бизнес-инкубатор, бизнес-акселераторлар асосида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида венчур фондларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;
мамлакатда бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилашга қаратилган «Йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларни мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан мониторинг ишларини олиб боради;
«Бизнес юритиш осонлиги» индексининг алоҳида индикаторлари бўйича масъул вазирлик ва идоралар ишларини мувофиқлаштиради, «Иқтисодий эркинлик индекси — 2020» йиллик ҳисоботи натижаларини таҳлил қилади, салбий кўрсаткичлар сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
10) жаҳон ҳамжамияти билан иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш соҳасида:
интеграция уюшмалари доирасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши жараёнлари устидан тизимли мониторингида қатнашади, шунингдек, тегишли маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва тегишли таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши юзасидан музокаралар ташкил этади ва қатнашади, бу борадаги халқаро ҳамкорлик шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қатнашади;
Вазирлик ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши учун асос бўладиган миллий қонунчилик нормаларини интеграция уюшмалари доирасидаги амалдаги ва янги қабул қилинадиган меъёрий-ҳуқуқий асосларга мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
республика ҳудудлари ва хорижий давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик орқали минтақалараро ва чегараолди ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан иштирок этади;
берилган ваколатлар доирасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан музокараларда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ифодалайди, белгиланган тартибда ва халқаро ҳуқуқ битимларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ҳамкорлик битимларини тузади;
Вазирликка назорат қилиш юклатилган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг Ўзбекистон қисмлари фаолиятини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда йўлга қўяди;
11) Вазирлик тизими фаолиятига инновацион ечимларни татбиқ этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги ва вазирлик фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, рақамли иқтисодиёт бўйича ходимларнинг билим ва малакасини ошириш соҳасида:
Do'stlaringiz bilan baham: |