Хусусий капиталнинг манёврлиги коэффициенти = Хусусий айланма маблағлар (яъни: жорий активлар – жорий мажбуриятлар) / Хусусий капитал.
Назорат учун саволлар:
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини баҳолашда ишлаб чиқариш салоҳияти нимани англатади?
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланишини умумий салоҳияти ва унинг таркибини гапириб беринг.
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланиш даражасини баҳолаш қандай кўрсаткичлар мавжуд?
Ишлаб чиқариш инфратузилмасида меҳнат ва асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш қандай кўрсаткичларини биласиз?
Инфратузилма корхонасининг молиявий фаолиятини баҳолаш қандай кўрсаткичлари мавжуд?
14-мавзу: Инфратузилма шаклланишининг хорижий тажрибалари
Режа:
Хорижий мамлакатларда инфратузилма тушунчаси ва унга оид қарашлар.
Ривожланган мамлакатларда инфратузилма активларини бошқариш тажрибаси.
Жаҳон рақобатбардошлик индекси ва унда инфратузилма ривожланиши кўрсаткичлари.
1.Хорижий мамлакатларда инфратузилма тушунчаси ва унга оид қарашлар.
Бугунги кунга қадар хорижий мамлакатларда инфратузилма тушунчасига турлича таърифлар шаклланиб келган.
Oxford English Dictionary (2009) да:
Инфратузилма (infrastructure) – бу жамият ёки корхонанинг фаолияти учун зарур бўлган асосий жисмоний ва ташкилий тузилмалар.
Артур Сулливан ва Стивен Шеффриннинг “Иқтисодиёт тамойиллари ҳаракатда” (“Economics: Principles in Action”) китобида (2003):
Инфратузилма – бу иқтисодиётни ўз функцияларини бажариши учун зарур бўлган хизматлар ва объектлар.
Инфратузилма ибораси жамиятни таъминлаб турадиган йўллар, кўприклар, сув таъминоти, канализация, электр таъминоти, телекоммуникация каби техник иншоотлар сифатида қаралади. Шунинг учун, Жеффри Фулмер “Инфратузилма сўзи нимани билдиради?” номли мақоласида унинг қуйидаги таърифини келтирган (2009):
Инфратузилма – бу жамиятнинг турмуш шароитини қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш учун муҳим бўлган товар ва хизматларни таъминлаб берадиган ўзаро боғлиқ тизимларнинг жисмоний компонентлари.
Etymology Dictionary га мувофиқ “инфратузилма” сўзи инглиз тилида 1927 йилдан буён ишлатилиб келинган ва дастлаб “ҳар қандай жараён ёки тизимнинг асосини шакллантирадиган қурилмалар” маъносини билдирган.
Хорижий мамлакатларда инфратузилма “қаттиқ” ва “юмшоқ” инфратузилма турларига ажратилади.
“Қаттиқ инфратузилма” дейилганда замонавий саноатлашган давлатнинг фаолият юритиши учун зарур бўлган йирик жисмоний тармоқлар тушунилади.
“Юмшоқ инфратузилма” дейилганда эса мамлакатнинг иқтисодий, соғлиқни сақлаш, маданий ва ижтимоий стандартларини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган барча институтлар тушунилади (мас. молиявий тизим, таълим тизими, соғлиқни сақлаш тизими, давлат тизими, ҳуқуқни ҳимоялаш тизими ва ҳ.к).
Қаттиқ инфратузилма турлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |