Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “2012-йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли асаридан келиб чиққан ҳолда фаннинг вазифалари.
“Ишлаб чиқариш инфратузилмаси” фанининг мақсади ва вазифалари.
“Ишлаб чиқариш инфратузилмаси” фанининг мазмуни ва уни ўрганиш аҳамияти.
Бозор муносабатлари тизимида ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва уни ташкил этишнинг аҳамияти.
“Ишлаб чиқариш инфратузилмаси” курсининг бошқа фанлар билан алоқаси.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “2012-йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли асаридан келиб чиққан ҳолда фаннинг вазифалари. 2. “Ишлаб чиқариш инфратузилмаси” фанининг мақсади ва вазифалари. Фанни ўқитишдан асосий мақсад иқтисодиётнинг энг муҳим бўғини бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини янада самарали фаолият юритишида инфратузилмани шакллантириш учун чуқур билим ва илмга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
Бу фаннинг асосий вазифаси давлат томонидан ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантиришда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, аҳамияти ва мазмуни билан ҳам белгиланади. Улар жумласига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг иқтисодий моҳияти ва уларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилма субъектлари ва уларнинг вазифаси, ҳолати ҳамда ривожланиш хусусиятларини ўрганиш, таҳлил этиш ва унинг истиқболини белгилашда мустақил фикрлаш;
ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ташкил этиш, бошқариш, самарадорлигини оширишнинг илмий ва амалий асосларини аниқлаш бўйича билим ва кўникма бериш;
мамлакат ва унинг минтақаларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўллари ва улардан самарали фойдаланиш;
ишлаб чиқариш корхоналарида рўй бераётган фан-техника тараққиётининг аҳамияти ва моҳиятини очиб бериш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, рақобатбардошлигини таъминлаш, корхона фойдасини максималлаштиришга бевосита таъсир этадиган инфратузилмани ривожлантиришга оид билим ва кўникма бериш.
Шу билан бирга бу фаннинг вазифаси ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожланган хорижий давлатларда қандай ташкил этилганлиги ва улар билан ўзаро иқтисодий интеграцияни таъминлаш вазифасини тушунтириб беришдан ҳам иборат.