3. Ўзбекистонда йўл-транспорт инфратузилмасини бошқариш ва ташкил этиш тизими. Ўзбекистонда йўл-транспорт инфратузилмасини бошқариш ва ташкил этиш тизими транспорт турига қараб фарқланади.
Автомобиль йўллари транспорти тизимини бошқариш ва ташкил этиш “Ўзавтойўл” Давлат акциядорлик компанияси (йўлларни қуриш ва бошқариш қисмида) ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (йўловчи ва юк ташишни ташкил этиш ва ривожлантириш қисмида) томонидан амалга оширилади. Темир йўл транспорти тизимини бошқариш ва ташкил этиш “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир-йўл компанияси томонидан амалга оширилади. Ҳаво транспорти тизимини бошқариш ва ташкил этиш “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. Қувур транспорти тизимини бошқариш ва ташкил этиш “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси томонидан амалга оширилади. Дарё транспорти тизимини бошқариш ва ташкил этиш Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади.
“Ўзавтойўл” автомобил йўлларини қуриш ва фойдаланиш Давлат акциядорлик компанияси (“Ўзавтойўл” ДАК)Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 19 августдаги ПФ 3292-сонли Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сонли қарорига асосан ташкил топган. Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини яхши ҳолатда сақлаш, таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш соҳасида эксплуатация ва пудрат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 ноябрдаги ПФ 511-сонли қарори қабул қилинди. 2007 йилда қабул қилинган “Автомобил йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ “Ўзавтойўл” ДАКка Республикадаги автомобил йўллари бўйича давлат бошқарувини ўрнатиш ваколати берилган. Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини яхши ҳолатда сақлаш, таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш соҳасида эксплуатация ва пудрат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 ноябрдаги ПФ 511-сонли қарори қабул қилинди. “Ўзавтойўл” ДАК ташкилий-бошқарув тузилмаси асосан мамлакатдаги автомобил йўлларининг барча тармоқлари эҳтиёжларини тўла равишда қоплашни таъминлашга қаратилган.
“Ўзавтойўл” ДАК фаолиятининг асосий вазифалари ҳамда ваколатлари қуйидагилар киради:
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
автомобил йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилайди;
автомобил йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб боради;
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлайди;
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари рўйхати бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасига киритади;
автомобил йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга оширади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, фойдаланиш ва такомиллаштириш каби вазифаларни узлуксиз амалга ошириш учун компания таркибида 13 та ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотлари, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларини сақлашга ихтисослаштирилган 7 та минтақавий таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари, 161 та туман йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари фаолият кўрсатади. Шунингдек, компания таркибида Автомобил йўллари илмий-тадқиқот институти, ўқув марказлари, бошқа йўл қурилиш, махсус бурғулаш-портлатиш ҳамда саноат корхоналари фаолият кўрсатади.