2.Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси фаолияти.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси - ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида касаба уюшма аъзоларининг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳамкорликда амалга ошириш ва ҳимоя қилиш учун бирлашган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг касаба уюшма ташкилотлари ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳудудида амал қилувчи), тармоқ бирлашмалари билан ихтиёрий асосда тузилган Республика жамоат бирлашмасидир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вазифалари:
1.Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш, аъзо ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларни мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
2.Ижтимоий шерикчилик тизимини ривожлантириш, иш берувчилар ва давлат ҳамда ижро ҳокимияти органлари, касаба уюшмаларнинг уч тарафлама ҳамкорлиги принципларини амалга оширишга кўмаклаш;
3.Иш берувчиларнинг республика бирлашмалари билан Бош келишувни ва Федерацияга аъзо ташкилотлар манфаатларига жавоб берадиган бошқа келишувларни ишлаб чиқиш ва тузиш ташаббуси билан чиқиш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
4.Меҳнат муносабатларига оид халқаро шартномалар, конвенцияларни ратификация қилишга кўмаклашиш;
5.Меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, бошқа меҳнат ҳуқуқи нормалари мавжуд норматив ҳуқуқий ҳужжатлар устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
6.Инсоннинг муносиб ҳаёти ва эркин ривожланишини, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлайдиган шароит яратишга йўналтирилган давлат ижтимоий дастурини ишлаб чиқиш ва шакллантириш;
7.Санаторий-курортларда даволаниш, болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш, маданият, туризм оммавий жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини ривожлантириш бўйича давлат ҳокимияти органлари, мааҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, бирлашмалар, ташкилотлар билан ўзаро алоқани ўрнатиш, касаба уюшмалари аъзолари ва уларнинг оилалари ўртасида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.
Аъзо ташкилотлар:
Авиаходимлар касаба уюшмаси
Транспорт, йўл ва капитал қурилиши, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси
Алоқа ходимлари касаба уюшмаси
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси
Металлургия ва машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари (14 та)
Do'stlaringiz bilan baham: |