«ишлаб чиқариш инфратузилмаси» фанидан маърузалар матни


Давлат томонидан ҳудудий ва халқаро саноат ярмаркаларини ташкил этиш



Download 352,87 Kb.
bet11/64
Sana25.02.2022
Hajmi352,87 Kb.
#270797
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64
Bog'liq
Маъруза матни

4.Давлат томонидан ҳудудий ва халқаро саноат ярмаркаларини ташкил этиш.
Республика саноатининг тез ривожланиб бораётган тармоқлари учун зарур бўлган, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, савдо ва тўлов балансини мақбуллаштириш имконини берадиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, сарфланадиган материаллар ва қайта ишланган хом ашё захиралари ишлаб чиқарадиган маҳаллий корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, валюта маблағларини биринчи навбатда илғор технологиялар ва машина-ускуналарни импорт қилишга йўналтириш узоқ муддатли истиқболни кўзлаб саноатни янада ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаси хисобланади.


Назорат учун саволлар:

  1. Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришда давлатнинг роли қандай?

  2. Маҳаллийлаштириш дастури нима ва унинг асосий моҳияти қандай?

  3. Ишлаб чиқариш ифратузилмасини ривожлантиришда давлат томонидан қандай имтиёзлар берилади?

  4. Давлат томонидан ҳудудий ва халқаро саноат ярмаркаларини ташкил этиш хусусида нима дея оласиз?



5-мавзу. Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари

Режа:


  1. Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришдаги ислоҳотлар.

  2. Инфратузилмани ривожлантиришдаги қонун ҳужжатлари.

  3. Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ташкилий-ҳуқуқий асослари.



1.Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришдаги ислоҳотлар.
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришдаги ислоҳотлар бевосита давлат томонидан ишлаб чиқилган, бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни қуйидаги йирик гуруҳларга бўлиб ўрганамиз:
- мулкий муносабатлар соҳасидаги ислоҳотлар.
- аграр соҳадаги ислоҳотлар.
- молия-кредит соҳасидаги ислоҳотлар.
- ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар.
- ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги ислоҳотлар.
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришдаги ислоҳотлар бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойилига асосан амалга оширилмоқда.
Бу ислоҳотлар натижасида қуйидаги муаммолар ечилиши кўзда тутилган:
1. Маҳаллий хом ашё ва материаллардан фойдаланиш даражасини ошириш;
2. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш;
3. Электроэнергетика тизимини модернизация қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш;
4. Тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.
Ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш ва уни ислоҳ этиш натижасида катта имкониятлар пайдо бўлади. Чунки, Ўзбекистон дунёнинг 0,33 фоиз ҳудудини эгаллаган, жаҳон аҳолисининг 0,41% эга. Ўзбекистон улушига дунёнинг барча мамлакатларида қазиб олинаётган уран рудасининг 6%и, олтиннинг 3,4%и, табиий газнинг 2,2%и тўғри келади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш бўйича ҳам дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. Жумладан, Ўзбекистон ҳиссасига узум ва майиз экспорти 2,5-3%, томат пастаси экспорти 2-2,5%, қоракўл териси бўйича жаҳон ишлаб чиқаришининг тўртдан бир қисми, пахта хом ашёсининг 4%и тўғри келади.
Ўзбекистон кўплаб турдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда салмоқли ўринга эга. Масалан, қоракўл етиштириш ва экспорт қилиш бўйича 2 ўрин, пахта етиштиришда – 5-6 ўрин, уран қазиб чиқаришда – 7 ўрин, вольфрам қазиб олишда – 8 ўрин, олтин захиралари бўйича – 9 ўрин ва қазиб олишда 9-ўрин олган.



Download 352,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish