1.Қашқадарё филиали Яккабоғ ПАТ умумий тавсифи
Қашқадарё филиали Яккабоғ ПАТ 12 та алока бўлимлари мавжуд. Алоқа бўлимларидан: 5 таси шахарда , 7 таси кишлок жойларда жойлашган. Колган участкалар алока бўлим бошликлари зиммасига юкланган. ПАТ даги авто транспортлари сони 4та. Хабарчиларга 3 та велосипедлар билан таминланган. Шахсий компютерлари сони 15 та. Интернет кафелари сони 3 та бўлиб, уларда жами 20 та шахсий компютерлар хизмат кўрсатади. Яккабоғ ПАТ 21 ёшдан 59 ёшгача бўлган 18 нафар ходим фаолият олиб боради.
Яккабоғ ПАТ Яккабоғ тумани марказида жойлашган. Яккабоғ ПАТ туман марказида жойлашган бўлиб унинг атрофида туман савдо маркази, Пахта банк, ва яна бир канча давлат идоралари, савдо дўконлари, Узмобиле оффиси, автосервис жойлашган. Яккабоғ ПАТ нинг умумий майдони 10 сотохни ташкил килади. Яккабоғ ПАТ ховлиси хам бу ерда ишни тўғри ташкил килинганлигидан далолат беради, чунки ховлида чиройли килиб экилган гуллар ва ёш мевали дарахтлар бунга мисол бўла олади. Биз ПАТ ни ўрганиб ўзимизга керакли бўлган малумотларни тўплаш ва назарий билимларимизни амалиётда мустахкамлар учун бир ой давомида шу ерда бўламиз.
Ўтган йиллар давомида вилоятимиз почта алоқаси шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-телекоммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш ишлари сезиларли даражада жадаллашди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 19 майдаги 128-сонли “2010 йилгача почта алоқаси шахобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникасиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастурлари тўғрисида” ги ва Ўзбекистон Республикаси биринчи президентининг 2007 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис сохасини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ” ги карорлари мухим омил бўлмокда.
2. Корхонанинг хизматлар ишлаб чиқариш ташкилий тузилиши ва бошқаруви
Боғлама деректори
Назоратчи
Боғлама директорининг ўринбосари
Боғлама бухгалтери
Инженер
Тармоқ Директорининг ваколатлари Тармоқ Директори конун хужжатлари, Жамият Устави ва ушбу Низомга кура Жамиятнинг ваколат доирасига киритилган масалалардан ташкари, Тармоқ фаолиятига дойр барча масалаларни мустакил хал этади. Тармоқ Директори Филиал томонидан берилган ишончнома асосида иш олиб боради.
Тармоқ Директори Филиал томонидан унга берилган ваколатлар доирасида куйидагиларни амалга оширади: Филиал номидан иш олиб боради, давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар олдида унинг манфаатларини химоя килади; Бизнес-режани ишлаб чикади ва Филиал тасдиклаш учун киритади; Филиал билан тузилган келишувга кура таркиби, Тармоқ штат жадвалини ишлаб чикади ва тасдиклайди;Филиал номидан хужалик шартномаларини тузади; мехнат шартномаларини тузади; Филиал келишиш учун уз уринбосарларини, бош бухгалтерини ва иктисодиёт булими бошлигини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш учун такдим этади;буйруклар, фармойишларни чикаради ва Тармоқнинг барча ходимлари учун мажбурий булган курсатмалар беради. Филиал Директори узи булмаган вактда уз вазифасини уринбосарининг зиммасига юклаш хукукига эга. Тармоқ Директори барча холларда Филиал олдида шахсий, шу жумладан унинг манфаатларига етказилган зарар учун мулкий жавобгардир. Филиал номидан иш олиб боради, давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар олдида унинг манфаатларини химоя килади;
Do'stlaringiz bilan baham: |