Кириш Мен “Ўзбекистан почтаси"АЖ Қашқадарё филиали Яккабоғ ПАТ да уч ҳафталик ишлаб чиқариш амалиётини ўтадим. Амалиёт даврида фаолият кўрсатилаётган бўлимлар билан танишиб чикдим. ички бўлимлар: почта алоқасини ташкил этиш бўлими, ходимлар бўлими, техника хавфсизлиги ва мехнатни мухофаза килиш бўлими, почта хавфсизлик хизмати бўлими, иктисод бўлими, ахборот каммуникатсия технологиялари бўлими, фукаролар мухфазаси ва сафарбарлик ишлари бўйича бўлими.
Қашқадарё филиали Яккабоғ ПАТ га алоқа бўлимлари буйсунади. Марказий бўлим бўлганлиги сабабли бу ерда иш анча қизғин. Шу амалиёт давомида корхонадан бизга тайинланган рахбаримиз корхона билан танишишимизга ёрдам берди. Мен Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 4 йил давомида олган билимларимни амалиёт давомида қўлладим, ўргандим ва ўз билимларимни янада мустахкамладим.
Бугунги кунда почта алоқаси ахолининг энг кенг катламининг хаётига кириб келди ва уларнинг кундалик хаётининг ажралмас кисмига айланди.
Почта алоқа соҳаси халк хўжалиги сохаларидан бири хисобланади. Ушбу соханинг асосий вазифаси ахоли ва халк хўжалигининг почта алока хизматлари ва воситаларига бўлган талабини кондиришдан иборатдир. Бошкача килиб айтганда, халк хўжалигидаги почта алока бу - шахс ва жамиятнинг турли кўринишдаги ахборотларни алмашишга бўлган эхтиёжларни кондиришга каратилган.
Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши билан почта ва телеграф ўтказмалари ўрнига ахборот тизимларидан фойдаланилган электрон пул ўтказмалари пайдо бўлди. Электрон пул ўтказмаси - электрон пул ўтказмалари тизими ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланган холда пул маблағларини жўнатиш бўйича хизмат.
Почта алока корхоналарини бошкаришда сохавий ва худудий бошкарувни боғлаб олиб бориш ишлаб чикариш фаолиятининг самарали бўлишини таъминлайди. Янги саноат марказларининг пайдо бўлиши табиий бойликларнинг очилиши ва кайта ишланиши барча транспорт турларининг ривожланиши, ахборот технологияларининг тез суратда ривожланиши ахоли харакатининг кенгайишига ёрдам берди ва дунёнинг кўпгина давлатлари билан ўзаро алокаларни кенгайишига олиб келди. Бу эса почта хизматига булган талабни оширади. Почта ёрдамида инсонлар танишлари, дўстлари, карндошлари билан алокани саклаб, тажриба ва билимларни алмашади.
Почта алоқаси жўнатмаларни етказиб бериш орқали одамлар, ижтимоий ишлаб чиқариш даражалари ва истиқболлларига бевосита таъсир этиш билан бир қаторда бозор инфраструктурасини ташкил этиш ва ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилларини белгилаб беради.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Республикадаги ягона кенг тармоқли ва худудий тақсимланган почта алоқаси объектларига эга, шунингдек энг узоқ ва қийин бориладиган аҳоли пунктларига универсал хизматларни тақдим этувчи, давлат томонидан тартибга солинадиган почта оператори ҳисобланади.