- Режа
- 1. Меҳнат бозори статистикасининг мақсади, вазифалари ва усуллари.
- 2. Меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва таркиби.
- 3. Меҳнат бозори статистикасининг кўрсаткичлар тизими.
- 4. Ишсизлик ва уни статистик ўрганиш.
Амалий машғулот саволлари - Меҳнат ресурслари қандай шаклланади?
- Меҳнат ресурсларининг миқдори қандай аниқланади?
- Меҳнат салоҳияти нима ва у меҳнат ресурсларидан қандай фарқланади?
- “Иқтисодий фаол аҳоли” тушунчасининг моҳиятини “ишчи кучи”, “меҳнат ресурслари” тушунчаларига қиёсан очиб беринг.
- “Ишчи кучи” тушунчасининг моҳиятини очиб беринг. У қачон товарга айланиши мумкин бўлган шароитларни санаб ўтинг.
- “Ишсизлик” тушунчасининг иқтисодий моҳиятини очиб беринг. Ишсизлик даражаси қандай аниқланади?
- Қуйидаги маълумотлар асосида мамлакатда ишсизлик ва бандлик даражаларини ҳисобланг: аҳоли сони 100 млн. киши, шундан 24 млн. 16 ёшгача бўлганлар, 30 млн. киши эса ишчи кучи таркибидан ёшши бўйича чиқиб кетганлар, 4,6 млн. киши ишсиз, 1 млн. киши тўлиқ бўлмаган иш кунида банд ва иш қидирмоқда.
8. Миллий иқтисодиёт бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд: - 8. Миллий иқтисодиёт бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
- Аҳолининг умумий сони 4000 минг киши. Жумладан хорижда яшаётган 56 минг киши, шундан ишлаётганлар сони 42 минг. Бундан ташқари мамлакатда 48 минг хорижлик яшайди, шундан 38 минг киши ишлайди. Мамлакатда яшаётган аҳолининг 2150 мингтаси меҳнат ёшида. Жумладан 44 минг ишламайдиган ногиронлар ва 37 минг меҳнат ёшидан катта банд аҳоли мавжуд. Меҳнат ёшидаги иқтисодиётда банд аҳоли сони 1970 минг, иш қидираётган аҳоли сони 120 минг киши. Мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 35,6 млрд. доллар.
- Ушбу маълумотлар асосида: а) меҳнат ресурслари ва иқтисодий актив аҳоли сонини аниқланг; б) Иқтисодий актив аҳоли, бандлик ва ишсизлик коэффициентларини ҳисобланг. Барча кўрсаткичларни а) мамлакат фуқаролари учун; б) миграцияни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланг.
- 9. Қуйидаги келтирилган ишчи, ходимлар мақомини аниқланг.
- а) ўз ҳоҳишига кўра ишдан бўшаган ва иш қидираётган ходим;
- б) тўлиқ бўлмаган иш куни режимига ўтказилган ходим;
- в) соғлиғи (ногиронлиги) туфайли ишлай олмайдиган ўқитувчи;
- г) ишдан бўшатилган, узоқ вақт иш қидириб топа олмаган ва шунинг учун иш қидиришни тўхтатган ишчи;
- д) ўқув муассасасининг кундузги бўлимида ўқиётган талаба;
- е) кечки бўлимда ўқиётган автомеханик;
- ж) фақат уй ва оиласи билан машғул уй бекаси;
- з) қисман кутубхоначи бўлиб ишлаётган уй бекаси.
- Жавобларни аниқлашда қуйидаги белгилардан фойдаланинг:
- а) Х – иқтисодий фаол аҳоли; б) У – Иқтисодий нофаол аҳоли;
- в) Z – Ишсиз; г) W – меҳнат ресурслари таркибига кирмайдиганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |