а) чет элга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари
а) чет элга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
б) аҳоли ҳисобини юритиш бўйича ички ишлар органлари маълумотлари;
в) меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
г) чет элдаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
д) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар.
15. Иқтисодий фаол аҳоли сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
EP = U + E,
бунда:
EP — иқтисодий фаол аҳоли.
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли қуйидаги формула бўйича аниқланади:
EIP = PS + IW + VUP,
бунда:
EIP — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;
PS — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ўқувчилар ва талабалар;
VUP — меҳнат органлари томонидан меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари.
Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича туман ва шаҳарлар Бандликка кўмаклашиш марказларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
US = U — UO,
бунда:
US — иш билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда иш қидираётганлар;
U — ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар);
Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
меҳнат ресурслари сонини ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли турли тоифаларини (ўқувчилар, 3 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича таътилда бўлган аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси;
ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг (ишсизларнинг) амалдаги ва кутилаётган сони;
ишлаётганлар сонининг белгиланган параметрлари, иш билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурлари, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан иш билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши;
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш;
меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ таълим муассасаларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини қайта ихтисослаштиришни такомиллаштириш.