Ишчи гурух



Download 223,5 Kb.
bet2/5
Sana20.06.2023
Hajmi223,5 Kb.
#952643
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5265169866653958407 (1)

2-боб. Дастлабки танлов
13. ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш учун мурожаат қилган номзодларнинг келгусида ички ишлар органларида хизмат олиб бориши учун соғлиғи ва руҳий мослиги, барқарор ички эътиқоди, интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятни аниқлаш дастлабки танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.
14. Дастлабки танловда қуйидагилар амалга оширилади:
ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;
якка тартибда дастлабки суҳбат ўтказиш;
номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;
ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этиш.
15. Қуйидагилар номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишда бирламчи вазифа ҳисобланади:
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш;
номзоднинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш;
ўқишда ва спорт мусобақаларида эришган натижаларини аниқлаш;
номзодни ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаш.
16. Дастлабки танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) ҳудудий жиҳатдан тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири номига ариза;
б) белгиланган шаклдаги сўровнома;
в) ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;
г) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;
д) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
е) фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома;
ж) 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда
9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).
17. Дастлабки ва махсус-профессионал танлов талабларига жавоб берадиган, таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
а) тегишли ихтисослик фани бўйича халқаро олимпиадалар ва республика фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказилган танловлар ва мусобақалар ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг белгиланган намунадаги гувоҳномалари;
б) ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари;
мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида белгиланган болаларни академик лицейига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси;
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг вафоти тўғрисида хизмат текшируви (маъмурий текширув) хулосасининг нусхаси;
ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси.
18. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (17-бандда кўрсатилган номзодлар тоифаси учун) асл нусхалари номзодлар томонидан тегишли ИИВ академик лицейига келганда қабул комиссиясига шахсан тақдим этилади.
19. Номзодлар билан якка тартибдаги дастлабки суҳбат уларнинг яшаш жойи ҳудудидан келиб чиқиб, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўтказилади.
Якка тартибдаги дастлабки суҳбатда қуйидагилар аниқланади:
номзоднинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини тушуниши;
юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлиги;
бурчни ҳис этиши, қатъиятлиги, ишчанлиги, меҳнатсеварлиги;
номзод тўғрисидаги турли маълумотлар (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларида хизматга муносабати ва шу кабилар);
ички ишлар органлари ходими касбини танлашининг сабаблари, асослари
ва бошқалар.
20. Якка тартибдаги дастлабки суҳбат натижасида қуйидаги хулосалар берилади:
ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилади;
ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилмайди.

21. Номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кадрлар бош бошқармаси томонидан тақдим этиладиган методикалар бўйича психологик тест синовлари ўтказилади.


Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалар тузилади:
ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилади;
ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмайди.
Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра, танловдан ўта олмаган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.
22. Номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш ҳарбий тиббий комиссия кўригидан ўтказишда асосий вазифа ҳисобланади.
Номзодлар яшаш жойи бўйича ҳудудий жиҳатдан тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг тиббиёт бўлимларида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда тасдиқланадиган низом асосида амалга оширилади.
Соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқсиз деб топилган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.
23. ИИВ академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзоддан ариза олингандан сўнг, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси томонидан номзоднинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатлилиги ёки муомала лаёқати чекланмаганлиги, муқаддам судланган бўлса, судланганлик ҳолати тугалланганлиги ёки судланганлик ҳолатининг олиб ташланганлиги ва Ички ишлар вазири томонидан белгиланган бошқа талаблар асосида ўрганилади.
24. Дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан ўрганилади.
Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар
ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан белгиланадиган муддатларда тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида номзодларнинг расмийлаштирилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганади ва натижаси юзасидан махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодларнинг рўйхати ҳамда ҳар бир номзод бўйича ИИВ академик лицейларининг қабул комиссиясига умумлаштирилган маълумотнома тақдим этади.
25. Дастлабки танлов натижаларига кўра ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмаган номзодлар махсус-профессионал танловга қўйилмайди.
26. Номзодларга қуйидаги ҳолларда рад жавоби берилади:
номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;
номзод белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган бўлса;
номзоднинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлик ҳолати олиб ташланмаган бўлса;
номзодга нисбатан жиноят иши, суриштирув ва дастлабки тергов ишлари юритилганда, судда жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса;
яшаш жойидан, ички ишлар бўлимларидан салбий тавсияномалар тақдим этилганда.
27. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармасида сақланади.


Download 223,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish