Ишчи гурух



Download 223,5 Kb.
bet1/5
Sana20.06.2023
Hajmi223,5 Kb.
#952643
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5265169866653958407 (1)



Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 26 сентябрдаги 767 -сон қарорига
2-илова

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида


НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Ички ишлар органлари тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ−3216-сон қарори ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, умумтаълим муассасаларининг 9-синфларини тамомлаган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (кейинги ўринларда ИИВ академик лицейи деб аталади) танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. ИИВ академик лицейларига умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.
3. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган квотага мувофиқ амалга оширилади.
4. Қабул комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ
ва вилоят ИИБ бошлиқлари ИИВ академик лицейи қабул комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси
ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг юқори малакали ва тажрибали катта офицерлари комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланади.
Қабул комиссияси таркибига ИИВ академик лицейи директори, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашидан бир нафардан аъзо киритилади. ИИВ академик лицейи директори комиссия котиби ҳисобланади.
Махсус-профессионал танлов бўйича имтиҳонларга қабул комиссияси таркибига қўшимча равишда тор доирадаги мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
6. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари контингентини сифатли
ва мақсадли бутлаш учун қуйидагиларни ўз ичига оладиган босқичма-босқич комплекс танлов амалга оширилади:
дастлабки танлов;
махсус-профессионал танлов;
тест синови.
7. Дастлабки танлов ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишни, ҳарбий тиббий комиссия кўригидан ўтказишни, номзоднинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганишни, якка тартибдаги дастлабки суҳбат ўтказишни, дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.
8. Махсус-профессионал танлов номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини, умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синов ва якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ҳамда уларни тест синовларига қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.
Номзодлар билан якуний суҳбат ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида якка тартибда ўтказилади.
9. Қабул комиссиясига тест синовларини ўтказиш учун қуйидагилар юкланади:
махсус-профессионал танлов натижалари асосида тест синовларига қўйилган номзодларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;
тест синовлари натижалари бўйича ИИВ академик лицейларига биринчи босқичга номзодларни ўқишга қабул қилиш рўйхатини тайёрлаш ва буйруққа киритиш учун ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБларига тақдим этиш;
номзодларни қабул қилиш натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш (қабул комиссияси баённомалари, ИИВ академик лицейлари биринчи босқичига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар рўйхати, тест синовлари натижалари бўйича умумий рўйхат) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдим этиш;
номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босадиган шахсларнинг ИИВ академик лицейларига ўқишга қабул қилиш масалалари бўйича шикоятларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
10. Номзодларни ўқишга қабул қилиш танлов йўли билан, тенг ҳуқуқлилик ва одиллик принциплари асосида, қабул қилишнинг ягона тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
11. Номзодларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
12. Ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ўқишга номзодларни холисона ва сифатли танлаб олиш бўйича шахсан масъул ҳисобланади.


Download 223,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish